ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.1996 й. 452-сон "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубогини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.1996 й.

N 452



"ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ"

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУБОГИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Юксак спорт маҳоратини янада оширганликни рағбатлантириш, Ўзбекистоннинг энг юқори натижаларга эришган спортчиларини тақдирлаш мақсадида, шунингдек ёш авлодни халқаро спорт майдонларида мамлакатни машҳур қилган ҳамда Ўзбекистон спортининг шонли анъаналарини янада бойитган энг яхши спортчилар мисолида ватанпарварлик ва Ватанга чексиз садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият бериб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубогини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисидаги Низом ва Республика комиссияси таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубоги билан мукофотлаш ҳар йили йил якуни бўйича ўтказилсин.


4. "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси 1997 йил 1 мартгача "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубогини ва унинг нусхаларини тайёрласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йилнинг энг яхши спортчисига бериш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳар йили 10 (ўн) минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул маблағлари ажратишни назарда тутсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасниннг

1996 йил 20 декабрдаги

452-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Йилнинг энг яхши спортчиси"

Ўзбекистон Миллий кубогини бериш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. Исроилов Ш.Х.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазири, республика комиссияси раиси

2. Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, республика комиссияси раисининг ўринбосари

3. Қуронбоев К.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

4. Қосимов О.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

5. Моминжанов Ш.Ф.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

6. Лавозими бўйича

-

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори

7. Лавозими бўйича

-

"Спорт" газетаси бош муҳаррири

8. Файзиев О.Л.

-

"Халқ сўзи" газетасининг спорт шарҳловчиси

9. Лавозими бўйича

-

республика олий спорт маҳорати мактаблари директорлари

           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда кўрсатиб ўтилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.".




































Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск