ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Йилнинг энг яхши спортчиси Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.1996 й. 452-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасниннг

1996 йил 20 декабрдаги

452-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Йилнинг энг яхши спортчиси"

Ўзбекистон Миллий Кубоги тўғрисида

НИЗОМ


"Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубоги (бундан кейин Кубок деб аталади) энг юксак натижалар, спорт шарафи ва шуҳрати, мардлик садокатли ватанпарварлик ҳамда халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон спорти анъаналарини бойитишга, республика нуфузини кўтаришга қўшилган улуш рамзи ҳисобланади.


1. Кубок йил мобайнида чемпион унвонига сазовор бўлган, Жаҳон, Олимпия ўйинларида рекорд ўрнатган ва расмий халқаро спорт мусобақаларида энг юксак спорт натижаларига эришган, ўзининг спортдаги жасорати ва ғалабага бўлган мустаҳкам иродаси билан ўсиб келаётган авлодга муносиб намуна кўрсатган спортчига берилади.

2. Кубок билан мукофотлашга номзодлар спорт жамиятлари ва идоралари тренерлари, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари), Спорт журналистлари уюшмаси томонидан кўрсатилади.

Республика комиссияси тавсия этилган номзодларни ўрганади, улардан энг муносибларини танлайди ва "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

"Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубогини бериш билан боғлиқ барча зарур ташкилий тадбирларни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

3. "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубоги, белгиланган намунадаги гувоҳнома ва пул мукофоти тантанали вазиятда топширилади.

Лауреатнинг фамилияси ва исми ўйиб ёзиладиган "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон Миллий Кубоги Олимпия шон-шуҳрати музейида сақланади. Кубок аслининг нусхаси лауреатга топширилади.



















































Время: 0.1736
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск