Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2003 й. 547-сон "2004 йил макроиқтисодий кўрсаткичларининг асосий параметрлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2003 й.

N 547



2004 ЙИЛ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиётини барқарор ва динамик ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мақсадли макроиқтисодий прогноз параметрларга эришиш, инфляция даражасини қисқартириш ва миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган 2004 йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар 2004 йилда мақсадли макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

инфляция даражасини янада пасайтиришга қаратилган қаттиқ пул-кредит сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш ва пул ресурсларининг тўлақонли, балансли бозорини шакллантириш;

иқтисодиётнинг реал секторига солиқ юкини аста-секин пасайтиришни назарда тутувчи қаттиқ солиқ-бюджет сиёсати олиб бориш, шу жумладан марказлаштирилган инвестицияларни бюджетдан молиялаштиришни қисқартириш ва тегишли равишда иқтисодиётга хусусий инвестициялар улушини кўпайтириш ҳисобига бюджет харажатларини мақбуллаштириш;

иқтисодиётда давлатнинг тартибга солувчи ролини янада кескин чеклаш, мавжуд бўлиб турган маъмурий чеклашларни ва чеклашларнинг бошқа турларини олиб ташлаш, тадбиркорларга қўшимча рағбатлар ва преференциялар бериш;

хусусийлаштириш соҳасида, агросаноат комплекси, капитал қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалигида таркибий ислоҳотларнинг тасдиқланган дастурларини амалга ошириш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро ҳисоб-китоби тизимини такомиллаштириш ва иқтисодиётдаги тўлов интизомини тубдан мустаҳкамлаш, шунингдек нақд пул муомаласини устун даражада иқтисодий механизмлар орқали мустаҳкамлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси томонидан ишлаб чиқилган 2004 йилда макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда:

макроиқтисодий кўрсаткичларнинг маъқулланган чекланган параметрларига риоя қилиниши ва 2004 йилда макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин;

мониторинг натижалари бўйича йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига инфляцияни пасайтиришга, пул муомаласини барқарорлаштиришга, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга, тўлов ва савдо балансини мақбуллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар билан бирга, зарурат бўлганда макроиқтисодий параметрларнинг тасдиқланган прогнозини аниқлаштирган ҳолда, тасдиқланган Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда:

тижорат банкларининг депозитлари ва кредитлари бўйича фоиз ставкалари даражаси устидан доимий мониторинг олиб бориш, пулга (кредит ресурсларига) талаб ва таклифни таҳлил этиш ва кредит ресурсларини жалб этиш ва банклараро бозорга жойлаштириш бўйича операциялар ўтказиш;

пул-кредит сиёсатининг мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори хўжалик юритувчи субъектлари, энг аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кредит ресурслари олишини таъминлаш учун, инфляциянинг шаклланаётган даражаси, банклараро бозордаги фоиз ставкалари даражаси билан мустаҳкам боғлиқликда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасини белгилашнинг ўзгарувчан тизимини қўллаш тавсия этилсин.

Марказий банк Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизими кенгайтирилишини рағбатлантириш, тижорат банклари томонидан мамлакатимиз корхоналарига кредит берилишини фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифни киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги доимий асосда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда манбалар ва ҳудудлар бўйича бюджет даромадлари тушуми, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган даражасига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ юкини камайтиришга доир чора-тадбирларнинг, берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг, солиқ тўловчиларнинг, айниқса кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига, шунингдек Давлат бюджети даромадлари ижросининг ҳолатига таъсирини ўрганиб чиқсин ва натижалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин;

маҳаллий бюджетларнинг роли, мустақиллиги ва масъулиятини оширишни ҳамда маҳаллий даражалардаги бюджетлар ижросида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини мустаҳкамлашни назарда тутувчи бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

бюджет маблағларидан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини қаттиқ назорат қилсин ва натижалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига давлат харажатларини мақбуллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси:

Марказий банк билан биргаликда нархлар индекслари динамикаси устидан доимий назорат ўрнатсинлар, истеъмол нархлари ўсишига таъсир этувчи омилларни аниқласинлар ва унга йўл қўймаслик юзасидан олдини олувчи чора-тадбирлар кўрсинлар;

йилнинг ҳар чорагида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил этсинлар, зарурат бўлганда, уларнинг аниқ тармоқларга, шу жумладан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича юкламасини оширишга кўмаклашувчи таклифлар киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

БМТнинг миллий счётлари тизими стандартларига мувофиқ ялпи ички маҳсулот ҳисоб-китоби методикасини ва иқтисодий фаолиятнинг барча турлари тўлиқ қамраб олиниши таъминланишини такомиллаштирсин;

ялпи ички маҳсулот қисмларини тўлиқроқ баҳолаш учун зарур ахборот ва методология базаси яратиш мақсадида иқтисодий фаолликнинг ҳар хил йўналишлари бўйича танлаб олинган тадқиқотлар тармоғини кенгайтирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 15 декабрдаги

547-сон қарорига

1-ИЛОВА



2004 йилнинг асосий макроиқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

(олдинги йилга нисбатан фоизларда)

Кўрсаткичлар


2004 йилга

прогноз


Ялпи ички маҳсулот


106,0

Инфляция даражаси, 2003 йил декабрга нисбатан фоизларда


6,0 - 8,0

Жамланган бюджет тақчиллиги, ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоизларда


1,0

Саноат маҳсулоти ҳажми


108,2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми


104,2

Капитал қўйилмалар ҳажми


106,5





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 15 декабрдаги

547-сон қарорига

2-ИЛОВА



2004 йилда макроиқтисодий сиёсатни

амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р


Тадбирлар


Амалга ошириш шакли


Бажариш

муддати


Бажариш учун

масъуллар


I. ПУЛ-КРЕДИТ АЙЛАНМАСИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА МОНЕТАР

АГРЕГАТЛАР УСТИДАН ҚАТЪИЙ НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ


1.

Пул агрегатлари ва уларнинг қабул қилинган мақсадли параметрларга мувофиқлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш


Пул бозоридаги талабнинг ҳолатини ўрганиш, пул массаси ва алмашиш курси параметрларини назорат қилиш


2004 йил

Марказий банк

2.

Пул-кредит сиёсатининг бозор инструментларидан фойдаланиш асосида пул массасини унга бўлган талабнинг ўзгаришларини текислаш мақсадида тартибга солиш


Марказий банк депозитлари ва депозит сертификатлари ҳажмларини кенгайтириш

"Валюта свопи" ва "репо" операцияларини жорий этиш


2003 йил

IV чораги -

2004 йил

Марказий банк

3.

Истеъмол ва улгуржи нархлар инфляциясининг амалдаги ва кутилаётган даражасини, банклараро бозордаги фоиз ставкалари даражасини, пул-кредит сиёсати мақсадларини ҳамда иқтисодиёт реал секторининг кредит ресурларига эҳтиёжи таъминланишини ҳисобга олган ҳолда қайта молиялаштириш ставкаларини тартибга солиш


Доимий мониторинг


Марказий банк бошқаруви қарори

Заруриятга

кўра

Марказий банк

4.

Тижорат банклари томонидан Мажбурий заҳиралар жамғармасини ўзгарувчан шакллантириш, шунингдек Марказий банк томонидан, пул-кредит сиёсати мақсадларини ҳисобга олган ҳолда Мажбурий заҳиралар жамғармасига ажратмалар нормативларини тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


Норматив-ҳуқуқий базага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2004 йил

мобайнида

Марказий банк

5.

Юридик ва жисмоний шахслар учун Марказий банк облигациялари чиқариш ҳажмларини кенгайтириш


Янги чиқаришларни амалга ошириш

2004 йил

Марказий банк

6.

Давлат ўрта муддатли облигацияларини чиқариш чора-тадбирларини кўриш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2003 йил

IV чорак

Молия вазирлиги

7.

Тижорат банкларининг активлари, пассивларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва ликвидлилиги, тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:

тижорат банкларининг ягона корреспондент ҳисоб рақами тизимига ўтишини тугаллаш;

қисқа муддатли пул маблағларининг электрон банклараро бозорини ривожлантириш;

аниқ вақт режимида тўловлар тизимини шакллантириш


Комплекс чора-тадбирлар




норматив ҳужжатларга қўшимчалар киритиш

2003 йил

IV чорак

2004 йил

II ярим

йиллиги

2004 йил

III чорак

Марказий банк, тижорат банклари

II. ПУЛ МАССАСИНИ РАВОНЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИНМАЁТГАН

НАҚД -ПУЛ АЙЛАНМАСИНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР


8.

Жисмоний шахслар учун банк маҳсулотлари турларини кенгайтириш, банклардаги жамғармаларнинг жалб қилувчанлигини ошириш (ютуқли омонатларни, мақсадли депозитларни кенгайтириш)


Банклардаги аҳоли депозитларини кўпайтириш шарт-шароитларини яратиш

Доимо

Тижорат банклари, Марказий банк

9.

Тиражли пул-буюм лотереяларини кенг кўламда чиқаришни ташкил этиш:

Норматив базани такомиллаштириш;

2004 йил

I чоракдан

бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

тиражларни сотиш ва ўтказиш механизмини белгилаш;

Ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш;



ютуқлар учун истеъмол товарларини, асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини танлаш

Кенг реклама компаниясини амалга ошириш, тадбирлар


Молия вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки, "Ўзтелерадио" компанияси


10.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини тижорат банклари акцияларига жалб этишни кенгайтириш бўйича қўшимча имкониятлар яратиш


Бир нафар акциядорнинг банк капиталидаги йўл қўйиладиган энг кўп улушини 7 дан 25 фоизгача ошириш

2004 йил

I чорак

Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси

11.

Тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга акциялар пакетларини давлат улуши ҳисобига сотиш;


I босқич - давлат улуши 25 фоиздан кам бўлган банкларнинг акциялар пакетларини сотиш;


II босқич - давлат улуши 25 фоиздан кўп бўлган йирик банкларнинг акциялари пакетларини сотиш (Халқ банкидан ташқари)


Давлат улушини баҳолашни амалга ошириш



Сотувга қўйиш ва сотиш

2004 йил

I чорак


жадвал

бўйича

Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, Тижорат банклари

12.

Халқ банкида очиладиган жамловчи пенсия ҳисоб рақамлари тизимининг ҳуқуқий базасини яратиш


Қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари

2004 йил

II ярим

йиллиги


Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофа қилиш вазирлиги


13.

Юридик ва жисмоний шахслар учун депозит ва жамғарма сертификатларини, тижорат банкларининг бошқа қимматли қоғозларини муомалага чиқаришни кенгайтириш, корпоратив облигациялар андеррайтингини фаоллаштириш


Комплекс чора-тадбирлар

2003 йил

IV чорак


Тижорат банклари

14.

Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада кенгайтириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2004 йил

I чорак

Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари


15.

Тижорат банкларига корреспондент ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағлар доирасида нақд пуллар олиш имкониятини бериш


Норматив базага ўзгартиришлар

2003 йил

IV чорак

Марказий банк

16.

Ҳисоб-китобларнинг нақд пулли ва нақд пулсиз шаклларини босқичма-босқич бирхиллаштиришни назарда тутувчи тадбирларни ишлаб чиқиш


Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритиш

2004 йил

мобайнида

Марказий банк

17.

Банклар томонидан имтиёзли асосда омонатларни жалб этиш, пластик карточкалардан фойдаланиш ва аҳолига банк хизматлари кўрсатишнинг бошқа турлари билан боғлиқ ахборотларни кенг эълон қилиш

Комплекс чора-тадбирлар

2003 йил

IV чорак -

2004 йил

"Ўзтелерадио" компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари


III. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТ

РЕАЛ СЕКТОРИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИГА

КЎМАКЛАШИШ


18.

Инвестиция лойиҳаларининг, шу жумладан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг аҳволини таҳлил қилиш.

2004 йил учун тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобига капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг белгиланган параметрларига қатъий риоя этилишини назорат қилиш

Инвестиция дастурининг, маҳаллийлаштириш дастурларининг бажарилишини, асосий тармоқлар бўйича, шу жумладан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларининг ишга солинишини ҳар чоракда таҳлил қилиш

Мамлакатимиз ишлаб чиқаришини ва экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритиш


2004 йил

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Молия вазирлиги, тармоқ уюшмалари, корпорациялар, холдинг компаниялар, концернлар

19.

Тижорат банклари томонидан солиқлар тўлашнинг фойдани консолидация асосида солиққа тортишни назарда тутувчи янги тартибини ишлаб чиқиш. Тижорат банкларига уларнинг мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш ресурслари базасини кенгайтириш учун қўшимча солиқ рағбатлари бериш бўйича таклифлар тайёрлаш


Норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Банклар томонидан реал секторни кредитлашни кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш

2004 йил

III чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк

20.

Узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар бўйича истеъмол кредитини кенгайтириш

Истеъмол кредитларининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

Банкларнинг стандартлаштирилган маҳсулотларини ишлаб чиқиш

Банклар томонидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан факторинг шартномалари тузиш


2003 йил

IV чорак


2004 йил

I ярим

йиллиги


Марказий банк, тижорат банклари, "Файз" ХК, "Ўзавтосаноат", "Ўзэлтехсаноат" уюшмалари

21.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига аванс беришнинг мавжуд механизмини тўғридан-тўғри кредитлаш механизми билан алмаштириш йўли билан қишлоқ хўжалигини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини тўғридан-тўғри кредитлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

2004 йил

I чорак

Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


22.

Ипотека йўли билан молиялаштиришнинг ҳуқуқий базасини яратиш:

I босқич - кўчмас мулкнинг бирламчи ва иккиламчи бозорида кредитлаш;

II босқич - ипотека облигациялари чиқаришни тайёрлаш


Қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш, норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш


2004 йил

I ярим

йиллиги

2004 йил

II ярим

йиллиги

Марказий банк, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


23.

Мустақил рейтинг агентликлари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари рейтинги тизимини яратиш

Тадбирлар

2004 йилнинг

I ярим

йиллиги


Ўзбекистон банклар уюшмаси, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази


24.

Тижорат банкларининг депозитлари ва кредитлари бўйича фоиз ставкалари даражасининг доимий мониторингини олиб бориш, банк тизимида пулга бўлган талабни таҳлил қилиш ҳамда Марказий банк томонидан кредит ресурслари таклиф этишни фаол тартибга солиш


Марказий банк томонидан банклараро бозорда кредит ресурсларини жалб этиш ва жойлаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш

Фоиз ставкалари даражаси тўғрисидаги маълумотларни матбуотда эълон қилиш


Заруриятга

кўра


Мунтазам

равишда

Марказий банк, тижорат банклари

25.

Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлган банклараро кредит-ахборот бюросини ташкил этиш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2004 йил I чорак

Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари


26.

Кредит операцияларини амалга оширишда тижорат банкларининг таваккалчиликларини камайтириш мақсадида кредит суғуртаси механизмини такомиллаштириш


Тижорат банклари ва суғурта компаниялари фаолиятининг юқори самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар


2004 йил II ярим йиллиги

Ўзбекистон банклар уюшмаси, "Давсуғуртаназорат" агентлиги

27.

Иқтисодий фаолиятнинг барча турларини, шу жумладан хизматлар кўрсатиш соҳасини янада тўлиқ қамраб олиш мақсадида БМТ миллий ҳисоб рақамлари тизими стандартларига мувофиқ ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш


Ялпи ички маҳсулотни баҳолашнинг янги методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2004 йил I чорак

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

IV. ДАРОМАДЛАРНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА ЎЗ

ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ ТУШИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


28.

Солиқ, божхона ва бошқа мажбурий тўловларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушиши устидан доимий қатъий назорат ўрнатиш


Солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш, ўз вақтида тўланмаган солиқларни қисқартириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳисобига солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш


2004 йил

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти


29.

Ўтказилаётган солиқ ва божхона сиёсатининг асосий параметрлари бажарилишини тезкорлик билан ва аниқ баҳолаш имконини берувчи доимий мониторингни олиб бориш, солиқ тушумлари ва божхона тўловларини пасайтириш потенциал хавфларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш


Бюджет тушумларини тезкорлик билан прогноз қилиш ва ўтказилаётган солиқ сиёсатига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида миқдорий ва индикатив кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш


2004 йил

I чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти


30.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий ҳисоботни солиқ органларига электрон шаклда тақдим этишга босқичма-босқич ўтиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш


Пилот лойиҳани амалга ошириш

2004 йил

I ярим

йиллиги


Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги


31.

Қонун кучига эга бўлган норматив ҳужжатларни тегишли равишда бекор қилган ҳолда Солиқ кодексига Кодекс қоидаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминловчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


2004 йил

III чорак

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


V. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ


32.

Ҳукумат қарорлари бўйича қурилаётган объектларни, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ҳамда маблағларни ишга тушириладиган объектларда жамлаш ва молиялаштиришнинг мавжуд манбалари билан боғлаган ҳолда айрим объектлар қурилиши муддатларини узайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2004 йилнинг

I ярим йиллиги

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги

33.

Давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш:

давлат корхоналари ва муассасалари тасарруфидаги кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш;

давлат органлари томонидан давлат активлари - кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш (шу жумладан ижарага бериш ва ижара ҳақининг тушиши) устидан қатъий назорат ўрнатиш


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2004 йил

II чорак

Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

34.

Бюджет харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш ва мақбуллаштириш мақсадида Давлат бюджети ижросининг пулли тизимига ўтиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

"Пул тўғрисида"ги Қонун; давлат молияларини бошқаришни ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш


2004 йилнинг

I ярим

йиллиги


Молия вазирлиги

35.

Қуйидаги йўллар билан бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги солиқ ва харажатларга доир ваколатларни чегаралаш бўйича таклифлар тайёрлаш:

маҳаллий бюджетларнинг ва умумдавлат солиқлардан ажратмаларнинг даромад манбаларини 3 йилга биркитиб қўйиш;

давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг харажатлар бўйича масъулиятини ва мажбуриятлари чегараларини белгилаш;

даромадларнинг ижроси ва харажатлар бўйича мажбуриятлар юзасидан туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг роли ва ваколатларини қайта кўриб чиқиш


Ҳукуматнинг 2005 йил учун давлат бюджети асосий параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси

2004 йилнинг

II ярим

йиллиги


Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


36.

Республиканинг савдо ва тўлов баланси аҳволининг, экспорт ва импорт оқимлари динамикасининг, ташқи бозорларда савдо шарт-шароитлари ўзгаришининг доимий мониторингини амалга ошириш


Ташқи савдо оқимлари мутаносиблиги мониторингини олиб бориш


Импортни мақбуллаштириш ва экспортни кўпайтирганликни рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш


2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси


37.

Табақалаштирилган ёндошув асосида қуйидаги товарлар бўйича божхона тўловлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш:

республикада ички истеъмол талабини қондириш учун етарли ҳажмда ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича;

ишлаб чиқарилмаётган ёки етарли бўлмаган ҳажмларда ишлаб чиқарилаётган, кейинги йилларда уларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш режалаштирилаётган товарлар бўйича;


республикада ишлаб чиқарилишини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлмаган товарлар бўйича;

акцизга тортиладиган айрим товарлар бўйича


Идоралараро божхона - тариф кенгаши томонидан истеъмол талаби таркибидан, мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш ҳажмларидан ва самарали божхона назоратини таъминлашдан келиб чиққан ҳолда таклифлар тайёрлаш


2003 йил

IV чорак

Идоралараро божхона - тариф кенгаши, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги


38.

Товарлар ва хўжалик юритувчи субъектлар тоифалари бўйича божхона тўловларини тўлашга доир берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиш


Хатловдан ўтказиш ва уларни қисқартириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш


2004 йил

I чорак


Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги


39.

Халқаро тўловлар бўйича халқаро ҳужжатли операциялар ўтказишнинг бирхиллаштирилган қоидалари негизида методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш


Методик кўрсатмалар

2004 йил

I чорак


Марказий банк

40.

Божхонадан кейинги назорат тизимининг ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


Ҳукумат қарори лойиҳаси


2003 йил

IV чорак


Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск