Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2017 й. 292-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2017 й.

N 292



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИНИНГ ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасига берилган ҳамда унинг таркибида янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори билан Тарих институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) таркибига ўтказилганлиги, шунингдек В.И. Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи (кейинги ўринларда янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар деб аталади) янгидан ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

археологик ва этнологик тадқиқотларнинг назарий ва методологик жиҳатларини ишлаб чиқиш, XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср боши Ўзбекистон тарихини тизимли ўрганишни ташкил этиш, холисона ёндашув асосида ўзбек халқининг давлатчилиги тарихи бўйича тадқиқотларни амалга ошириш, ўтмишнинг сохталаштирилишига йўл қўймаслик, жаҳоннинг цивилизацион ривожланиши билан боғлиқликда Ўзбекистоннинг янги ва энг янги тарихи билан боғлиқ масалаларни ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш - Фанлар академияси Тарих институтининг;

математика фанлари: алгебра ва функционал анализ, дифференциал тенглама ва математик физика, динамик тизимлар назарияси, геометрия ва топология, эҳтимоллик назарияси ва математик статистика, амалий математика ва математик моделлаштириш математика фанларининг устувор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институтининг;

ядро физикаси, элементар зарралар ва амалий ядро физикаси, қаттиқ жисм радиацион физикаси ва наноматериаллар физикаси, ядро аналитикаси ва радиокимё, илмий приборсозлик ва амалий электрониканинг истиқболли йўналишларида тадқиқотлар олиб бориш - Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг;

электроника, фотоника, молекуляр физика ва иссиқлик физикаси, ярим ўтказгичлар ва янги материаллар технологияси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, замонавий жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда оригинал ион-плазма, лазер технологияларини ишлаб чиқиш - Фанлар академиясининг У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг;

табиий ва синтетик полимерлар, нанокомпозицион материаллар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, нанокимё, нанофизика, юқори молекуляр бирикмалар нанотехнологиялари соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, полимер асосида учинчи авлод энергиянинг муқобил манбаларини яратиш, маҳаллий полимер препаратлар, материаллар ва технологияларни яратиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида жорий этиш - Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтининг;

шарқ тилларидаги қадимги ва ўрта асрлар шарқ қўлёзмалари ва тарихий ҳужжатларни сақлаш, тизимлаштириш, реставрация қилиш, рақамлашни таъминлаш, Ўзбекистонда сақланаётган ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини яратиш ва жорий этиш, улар чуқур ўрганилишини ва илмий тавсифлари тузилишини ташкил этиш - Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг;

ўзбек тили, адабиёти ва фольклорларининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини тадқиқ этиш, ўзбек тилининг базавий академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, ўзбек тилининг фонетик тизими бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўзбек тили, адабиёти ва фольклорининг тарихий ривожланиши тамойилларини, шунингдек замонавий тил ва адабий жараёнлар қонунларини, миллий-адабий анъаналарнинг тил ва адабиётнинг ҳозирги ҳолатига таъсири масалаларини тадқиқ этиш, тиллар ва адабиётларнинг ўзаро алоқаси билан боғлиқликда ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хослигини ўрганиш - Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин.

3. Тарих институти, В.И. Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А. Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг тузилмалари 1 - 10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Фанлар академияси президентига, зарурият бўлганда, илмий ташкилотларининг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг умумий белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейини, шунингдек ноёб илмий объект сифатида янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини жорий сақлаб туриш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган тушумлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

5. Фанлар академияси икки ой муддатда:

янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларининг уставлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ва улар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

янгидан ташкил этилган илмий ташкилотларини юқори малакали илмий кадрлар ва истиқболли ёш мутахассислар билан бутлашни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда янгидан ташкил этилган илмий муассасаларнинг илмий тадқиқотлари мавзуларини, уларнинг замонавий талабларга ва жаҳон илмий ютуқлари даражасига мувофиқлигини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг илм-фанни кўплаб талаб этадиган технологияларга реал эҳтиёжидан келиб чиқиб ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий қайта ўзгартиришларни ҳисобга олиб танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика илмий ташкилотларининг ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлигининг Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтининг ВВР-СМ тадқиқотчилик ядро реактори фаолият кўрсатишини давом эттириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 12-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда берсин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси эса қабул қилиб олсин.


9. Бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан:

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Фанлар академиясининг Тарих институти Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 5-уй манзилида;

Фанлар академиясининг Микробиология институти Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 7б-уй манзилида жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тугатилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-техник лойиҳалари, асбоб-ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулкини, шу жумладан автотранспорт воситалари ва ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларини бир ой муддатда тўлиқ хатловдан ўтказсинлар, уларни Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасаларига берсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) 12-илова рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 майдаги

292-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

У.А.Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер

технологиялари институтининг

ТУЗИЛМАСИ

  

















Директор

Илмий кенгаш






































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари





Илмий котиб

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Бош юрисконсульт

1









Нанотаркибий материалларда оптик ва электрон жараёнлар лабораторияси

6

Ион-плазма технологиялари лабораторияси

22



















Бухгалтерия

3






Маъмурий-хўжалик хизмати

2






Физика жараёнларини моделлаштириш лабораторияси

4






Лазер нурланишнинг жисм билан ўзаро таъсири лабораторияси

11






Кадрлар бўйича инспектор

1






"Материалларни тадқиқ этиш ва уларга ишлов бериш лабораторияси" ноёб илмий объект

11






Оптика ва спектроскопия лабораторияси

11






Кўп фазали тизимларнинг иссиқлик физикаси лабораторияси

11






Махсус қисм

1











Конденцияланган муҳит физикаси лабораторияси

11






Ўзбекистон физика журнали






Ихтисослаштирилган конструкторлик-технология бюроси

24





















...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск