Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2017 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2017 й.

N 250



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЮРИДИК ХИЗМАТ

ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ  ТЎҒРИСИДА"  2017  ЙИЛ  19

ЯНВАРДАГИ ПҚ-2733-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига асосан:

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади), шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларида мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилиши;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилиши;

ходим бошқа давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи мартаба даражалари учун устамаларни ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қўшимча ҳақларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун иш стажига қўшиб ҳисобланиши;

юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағнинг 5 фоизи, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,5 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

республика, ҳудудий (вилоят) ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 1, ва 1б-иловаларга мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда) 2-иловага мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларни ташкил этиш шакллари 4-иловага мувофиқ;

давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари 5-иловага мувофиқ;

Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига:

бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўз юридик хизматларини мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ тасдиқланган юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонларига мувофиқлаштириш;

юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, юридик хизматлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш;

ҳар йили кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бўйича ишлар тўғрисида юридик хизматнинг ҳисоботини эшитиш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишининг мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини таъминласин;

зарурат бўлганда юридик хизматлар тўғ

...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск