ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.05.2017 й. 2887-сон билан рўйхатга олинган 03.05.2017 й. Маданият вазирлигининг 10-Қ/Қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 34/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 26 майда 2887-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги, Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг

2017 йил 3 майдаги

10-Қ/Қ, 34/ҚҚ-сон қарорига

ИЛОВА



Ижодкор ёшлар республика танловларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ижодкор ёшлар республика танловларини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Танловлар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва ихтисослаштирилган мусиқа-бадиий мактаб-интернатлари (бундан буён матнда болалар мусиқа ва санъат мактаблари деб юритилади), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари) ўқувчилари ўртасида ўтказилади.


2. Қуйидагилар танловларнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш;

ўқувчиларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;

ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан аниқ мақсадга йўналтирилган якка тартибдаги ишларни ўтказиш.


3. Танловлар босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият таълим муассасаларининг раҳбарлари, тегишли равишда вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юкланади.


4. Танловларни ўтказиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни турар жой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ

МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


5. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг мусиқа фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:

1-босқич - туман, шунингдек ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;

2-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳрида;

3-босқич - республика бўйича.


6. Танловда иштирок этадиган ўқувчиларни тавсия этишда уларнинг танлов шартлари талабларига мослиги бўйича таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.


7. Танловнинг республика босқичида иштирок этишлари учун таълим муассасаси раҳбарияти номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим қилади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома (асосий таълим олаётган мутахассислиги кўрсатилган ҳолда);

3 х 4 см ҳажмдаги ҳамда 9 х 12 см ҳажмдаги 2 тадан рангли фотосурат;

номзоднинг тўлиқ ижро дастури;

номзоднинг 5 тагача ижодий ишларининг фотосуратлари жойлаштирилган фотоальбом (тасвирий ва амалий санъат мутахассисликлари учун).


8. Ҳужжатлар танловнинг 3-босқичи бошланишига бир ой қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



2-§. Танловни ўтказиш шартлари


9. Танловнинг биринчи босқичида ўз таълим муассасаларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган, иккинчи босқичда I, II, III ўринларни эгаллаган, учинчи - якунловчи босқичда эса, танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик (номинация) бўйича фақат I ўринни эгаллаган ўқувчилар иштирок этади.


10. Танловнинг ижро дастури республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейларининг тегишли соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Маданият вазирлиги томонидан танлов ўтказилгунга қадар камида бир йил олдин тасдиқланади.


11. Танловнинг ижро дастури тасдиқлангандан сўнг, унга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


12. Танлов мезонларининг мураккаблигига қўйиладиган талаблар республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейлари, маданият ва санъат коллежларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқлаштирилади.


13. Иштирокчилар ижро дастурларини ёддан ижро этади. Иштирокчиларнинг ижроси 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.



3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)


14. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

фортепиано (1 та номинация - фортепиано);

торли чолғулар (3 та номинация - скрипка, альт, виолончель)

дамли ва зарбли чолғулар (11 та номинация - флейта, гобой, кларнет, фагот, труба, саксофон, валторна, тромбон, баритон, туба, зарбли чолғулар);

халқ чолғулари (16 та номинация - най, қўшнай, чанг, рубоб-прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, дутор (прима, альт, тенор), дутор-бас, танбур, доира, ғижжак, ғижжак-альт, қобуз бас, баян, аккордеон, гитара);

академик хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

анъанавий хонандалик (2 та номинация эркак овози, аёл овози);

анъанавий чолғу ижрочилиги (11 та номинация - най, қўшнай, чанг, қонун, рубоб, афғон рубоб, уд, танбур, дутор, доира, ғижжак);

эстрада хонандалиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

эстрада чолғу ижрочилиги (10 та номинация - фортепиано, скрипка, труба, тромбон, саксофон-альт, саксофон-тенор, кларнет, гитара, бас-гитара, зарбли чолғулар);

мусиқашунослик (2 та номинация - мусиқа назарияси ва мусиқа адабиёти);

ансамбллар (8 та номинация - халқ чолғулари ансамбли, анъанавий созандалар ансамбли, анъанавий ашулачилар ансамбли, фольклор ансамбли, эстрада вокал ансамбли, эстрада чолғу ансамбли, хор жамоа дирижёрлиги, рақс гуруҳи);

хореография санъати (3 та номинация - халқ рақси, замонавий рақс, мумтоз рақс);

театр (томоша) санъати (3 та номинация - драма театри актёрлиги, мусиқий драма театри актёрлиги, қўғирчоқ театри актёрлиги);

тасвирий санъат (4 та номинация - ранг тасвир, графика, миниатюра, ҳайкалтарошлик);

амалий санъат (9 та номинация - наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганч ўймакорлиги, каштачилик, зардўзлик, кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик, попопчилик).



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ

ЎРТАСИДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


15. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари) ўқувчиларининг ижодий танловлари мусиқа ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.


16. Таълим муассасаси раҳбарияти республика танловида иштирок этишлари учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим қилади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

3 х 4 см ҳажмдаги ҳамда 9 х 12 см ҳажмдаги 2 тадан рангли фотосурат;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома (асосий таълим олаётган мутахассислиги кўрсатилган ҳолда);

номзоднинг тўлиқ ижро дастури.


17. Ҳужжатлар республика танлови бошланишига бир ой қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



2-§. Танловни ўтказиш шартлари


18. Танловга саралаб олиш ва юбориш ўқувчиларнинг ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади.


19. I, II, III ўринларни эгаллаган ўқувчилар фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.


20. Танловнинг ижро дастури маданият, санъат, мусиқа йўналишидаги олий таълим муассасаларининг тегишли етакчи соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар камида бир йил олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.


21. Танловнинг ижро дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


22. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.


23. Иштирокчилар ижро дастурларини ёддан ижро этади.

Зарбли чолғулар ижро этувчи иштирокчи клавишли зарбли чолғулар учун ёзилган асарларни ёддан ижро этади, бошқа зарбли чолғулар учун ёзилган асарларни эса, ихтиёрий равишда нотага қараб ижро этиши мумкин.

Иштирокчиларнинг ижроси 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.



3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)


24. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

фортепиано (1 та номинация - фортепиано);

торли чолғулар (4 та номинация - скрипка, альт, виолончель, контрабас);

дамли ва зарбли чолғулар (10 та номинация - флейта, гобой, кларнет, фагот, труба, саксофон, валторна, тромбон, туба, зарбли чолғулар);

халқ чолғулари (17 та номинация - най, қўшнай, чанг, рубоб-прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, дутор (прима, альт, тенор), дутор-бас, танбур, доира, ғижжак, ғижжак-альт, ғижжак қобуз бас, ғижжак қобуз контрабас, баян, аккордеон, классик гитара);

академик хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

анъанавий хонандалик (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

анъанавий чолғу ижрочилиги (12 та номинация - най, қўшнай, чанг, қонун, рубоб, афғон рубоб, уд, танбур, сато, дутор, доира, ғижжак);

эстрада хонандалиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);

эстрада чолғу ижрочилиги (11 та номинация - фортепиано, скрипка, флейта, труба, тромбон, саксофон-альт, саксофон-тенор, кларнет, гитара, бас-гитара, зарбли чолғулар);

мусиқашунослик (3 та номинация - мусиқа назарияси, жаҳон мусиқа адабиёти, ўзбек мусиқа адабиёти);

хореография санъати (3 та номинация - халқ рақси, мумтоз рақс, замонавий рақс);

театр (томоша) санъати (4 та номинация - драма театри актёрлиги, мусиқий драма театри актёрлиги, қўғирчоқ театри актёрлиги, оммавий байрамлар режиссёрлиги);

фольклор ижрочилиги (2 та номинация - эркак овози, аёл овози);



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ

ҲАМДА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИДАГИ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


25. Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


26. Таълим муассасаси раҳбарияти танловнинг республика босқичида иштирок этиши учун номзодларнинг қуйидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим қилади:

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти нусхаси;

номзодга таълим муассасаси раҳбарияти томонидан берилган ижодий тавсифнома;

3 х 4 см ҳажмдаги ҳамда 9 х 12 см ҳажмдаги 4 тадан рангли фотосурат;

номзоднинг кўпи билан 15 та ижодий ишларидан намуналар.


27. Ҳужжатлар республика танлови бошланишига беш кун қолгунга қадар қабул қилинади. Мазкур муддатдан кечикиб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



2-§. Танловни ўтказиш шартлари


28. Танловга саралаб олиш ва юбориш ижодий ишларини баҳолаш якунлари бўйича амалга оширилади.


29. I, II, III ўринлар танлов якунлари бўйича аниқланади.


30. Танловнинг дастури Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва танлов ўтказилгунга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


31. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг, унга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


32. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази танлов топшириқларининг мураккаблигига қўйиладиган талабларнинг олий таълим муассасаларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига мувофиқ бўлишини таъминлайди.

Иштирокчиларнинг ижодий фанлардан бажарган ишлари танловга қўйилади. Иштирокчиларнинг ишлари 100 баллик тизим бўйича баҳоланади.



3-§. Танлов ихтисосликлари (номинациялари)


33. Танлов қуйидаги ихтисосликлар (номинациялар) бўйича ўтказилади:

дастгоҳли рангтасвир рассоми (3 та номинация - портрет жанри, пейзаж жанри, натюрморт жанри);

маҳобатли рангтасвир рассоми (3 та номинация - интерьер, экстерьер, мозаика);

қайта тиклаш рассоми (2 та номинация - рангтасвир асарларини қайта тиклаш, амалий санъат асарларини қайта тиклаш);

театр либослари санъати рассоми (3 та номинация - томошабоб либослар, кино саҳналари либослари, дунё либослари);

гриммчи рассом (2 та номинация - кино ва телевидение гримм рассоми, театр гриммчиси);

театр санъати бутафори рассоми (1 та номинация);

театр саҳна безаги рангтасвир рассоми (1 та номинация);

маҳобатли безак санъати рассоми (3 та номинация - маҳобатли безак, кулолчилик, майда пластика);

кино ва телевидение рассоми (2 та номинация - кино рассоми, телевидение рассоми);

дизайнер (2 та номинация - саноат дизайни, лойиҳаловчи дизайнер);

реклама бўйича мутахассис (1 та номинация);

интерьер ва мебеллар дизайнери (2 та номинация - интерьер дизайнери, мебеллар дизайнери);

ландшафтлар дизайнери (1 та номинация);

меъморий-декоратив санъати лойиҳаловчи дизайнер (2 та номинация - интерьерни лойиҳаловчи, эстерьерни лойиҳаловчи);

миллий этнографик ва бадиий либослар дизайнери (3 та номинация - миллий либослар, этнографик фольклор либослар, замонавий либослар);

графика рассоми (3 та номинация - дастгоҳлик графика, китоб графикаси, амалий графика);

локли миниатюра рассоми (3 та номинация - локли миниатюра, иллюстрация миниатюраси, пано миниатюраси);

ҳайкалтарошлик (4 та номинация - майда пластика, декоратив безакли ҳайкал, дастгоҳли, маҳобатли);

чинни ва кулолчилик маҳсулотлари уста-рассоми (2 та номинация - чинни уста-рассоми, кулол уста-рассоми);

шиша буюмлар уста-рассоми (1 та номинация);

ганч бўйича уста-рассом (1 та номинация);

наққошлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

ёғоч ўймакорлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

бадиий гилам ва гобеленларни ишлаб чиқариш уста-рассоми (1 та номинация);

каштачилик бўйича уста (1 та номинация);

зардўзлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

заргарлик буюмлари уста-рассоми (1 та номинация);

мисгарлик бўйича уста-рассом (1 та номинация);

миллий ва бадиий либослар модельери (2 та номинация - миллий либослар модельери, замонавий либослар модельери);

фотограф (3 та номинация - фотография ишлари бўйича мутахассис, бадиий фотография бўйича мутахассис, компьютер графикаси бўйича мутахассис).



5-БОБ. ТАНЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


34. Танловларни ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этади.


35. Ташкилий қўмиталар танловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайди, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этади, баҳолаш мезонларини ва якунлар чиқариш тартибини тасдиқлайди, қатнашчиларнинг танловларга келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади.

Бунда апелляция комиссиялари ҳакамлар ҳайъатлари таркибида бўлмаган камида учта етакчи мутахассисдан тузилади.

Ҳакамлар ҳайъатлари ғолибларни аниқлайди ва танловлар якунларини баённома (протокол) қарори билан расмийлаштиради.


36. Апелляция комиссиялари танловлар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади. Апелляция комиссияларига, зарурат бўлганда, ҳакамлар ҳайъатлари қарорларини бекор қилиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


37. Танловларни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


38. Мазкур Низом Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 404-модда




































Время: 0.2142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск