Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 й. 302-сон "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2017 й.

N 302



ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ, БОШҚАРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ижро этувчи дирекцияси ташкил этилсин.


3. Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туриш Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Жамғарманинг Ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда:

илмий-техник лойиҳаларни режалаштириш, молиялаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар давлат илмий-техник дастурлари доирасида грантлар бўйича амалга ошириладиган илмий-техник лойиҳаларнинг натижадорлигини баҳолаш методикасини ва индикаторларини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда Агентликни сақлаб туришга зарур маблағларни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига 3 та автотранспорт воситасига, шу жумладан 2 та бириктирилган ва 1 та хизмат автотранспорт воситасига лимит ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Агентлик билан биргаликда Агентликни ва Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг бош директори М.Р. Болтабоев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 майдаги

302-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси

ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва

ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ







Ижро этувчи директор



















Тадбирларни молиялаштириш ва Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг бухгалтерия ҳисоби бўлими

3 нафар




Юрисконсульт

1 нафар








































































            

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 5 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 майдаги

302-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хорижий валютадаги маблағларнинг 90 фоизи - Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига, хорижий валютадаги маблағларнинг 2 фоизи - Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига ҳамда миллий валютадаги маблағларнинг 20 фоизи - Давлат бюджети даромадига ўтказилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мадрид Битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг валюта ҳисоб рақамига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

90 фоизи - Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига;

2 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда улардан фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун тушган валюта маблағлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача валюта блок-ҳисоб рақамларидан (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича):

агар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 90 фоизи миқдорида - Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига;

хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 2 фоизи миқдорида - белгиланган тартибда конвертация қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида - Агентликнинг хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ўтказилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 395-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 78-модда




























Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск