ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2017 й. 312-сон "Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2017 й.

N 312




ҚАРШИ ШАҲРИДА АБДУЛЛА ОРИПОВ НОМИДАГИ

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАНИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИБ

ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-

ИНТЕРНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбек адабиёти ривожига нодир истеъдоди, бадиий теран, фалсафий шеърлари, драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари орқали улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон Каҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг истеъдодларини кенг намоён қилишларига шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлигининг Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчасида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда мактаб-интернатни жойлаштириш учун Қарши шаҳар Ўзбекистон кўчаси 219-уйда жойлашган "Баркамол авлод" марказининг 150 ўринли ўқув биносини реконструкция қилиш, 50 ўринли ётоқхона ва 50 ўринли ошхона биноларини қуриш (кейинги ўринларда объект деб аталади) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва 2017 йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланишга топширилишини таъминласин.


4. Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан объектни лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва реконструкция қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлигининг объектни реконструкция ишларини бажариш бўйича:

буюртмачи этиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;

бош лойиҳачи ташкилот этиб "Юнусжон лойиҳа сервис" МЧЖни белгилаш;

пудратчи ташкилотини истисно тариқасида, танлов савдоларисиз энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


7. Халқ таълими вазирлиги билан Молия вазирлиги биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мазкур мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказсин.


9. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Қашқадарё вилоятининг ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 398-модда



























Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск