Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2017 й. 315-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2017 й.

N 315



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗИНЖИНИРИНГ" РЕСПУБЛИКА ЛОЙИҲА

ИНСТИТУТИНИНГ ИЛМИЙ-ТЕХНИК КЕНГАШИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагиларга:

"ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти директорига - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши аъзоларига - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиққан ҳолда инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш ва экспертиза натижаларига кўра хулоса бериш ишларининг сифатли, пухта ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 майдаги

315-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа

институтининг Илмий-техник кенгаши

ТАРКИБИ


ИТК раиси - "ЎзИнжиниринг" РЛИ директорининг биринчи ўринбосари.

ИТК раисининг ўринбосари - "ЎзИнжиниринг" РЛИ бош муҳандиси.

ИТК котибияти раҳбари - "ЎзИнжиниринг" РЛИ илмий-техник ва ахборот-таҳлил ишланмалари бўлими бошлиғи.


Кон қазиш ва оғир саноат секцияси:

Секция раҳбари - Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

Секция котиби - "ЎзИнжиниринг" РЛИ оғир саноат бўйича бюроси ЛБМ ёки ЛБМ ўринбосари (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда).

Секция аъзолари:

Иқтисодиёт вазирлигининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи;

Молия вазирлигининг Саноатнинг базавий тармоқларини, ёқилғи-энергетика мажмуасини ва геологияни ривожлантиришни молиялаштириш ва тарифларни тартибга солиш Бош бошқармаси бошлиғи;

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" давлат унитар корхонаси директорининг ўринбосари ёки "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ бош муҳандиси (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ваколатли вакили;

Тошкент техника университети муҳандислик геологияси ва Кон иши факультетининг "Кон иши" кафедраси мудири ёки "Металлургия" кафедраси мудири (кўрилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);

"Ўзинжиниринг" РЛИ оғир саноат бўйича ЛБМ ёки ЛБМ ўринбосари (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);

"ЎзИнжиниринг" РЛИ лойиҳаларнинг ТИАларини баҳолаш бўлими бошлиғи.


Кимё саноати секцияси:

Секция раҳбари - "Ўзкимёсаноат" АЖ раисининг биринчи ўринбосари.

Секция котиби - "ЎзИнжиниринг" РЛИ кимё саноати бўйича ЛБМ.

Секция аъзолари:

Иқтисодиёт вазирлигининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи;

Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини, ёқилғи-энергетикаси мажмуасини ва геологияни ривожлантиришни молиялаштириш ва тарифларни тартибга солиш Бош бошқармасининг Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноати, кимё ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини молиялаштириш бўлими бошлиғи;

"Ўзкимёсаноатлойиҳа" АЖ техник директори;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ваколатли вакили;

Тошкент кимё-технология институтининг "Ноорганик моддаларни ишлаб чиқариш технологияси" факультетининг "Ноорганик моддаларни ишлаб чиқариш" кафедраси мудири;

"ЎзИнжиниринг" РЛИ электроэнергетика бўйича ЛБМ;

"Ўзинжиниринг" РЛИ лойиҳаларнинг ТИАсини баҳолаш бўлими бошлиғи.


Электроэнергетика секцияси:

Секция раҳбари - "Ўзбекэнерго" АЖ раисининг ўринбосари.

Секция котиби - "ЎзИнжиниринг" РЛИ электроэнергетика бўйича ЛБМ.

Секция аъзолари:

Иқтисодиёт вазирлигининг Инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи;

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи;

Молия вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини, ёқилғи-энергетикаси мажмуасини ва геологияни ривожлантиришни молиялаштириш ва тарифларни тартибга солиш бош бошқармасининг Ёқилғи-энергетикаси мажмуини молиявий баланслаштиришни тартибга солиш ва энергия тежамкорлиги бўйича инвестиция дастурларининг самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;

"Теплоэлектропроект" АЖ бош муҳандиси ёки "Гидропроект" АЖ директори ўринбосари (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);

"Средазэнергосетьпроект" АЖ бош муҳандиси ёки "Сельэнергопроект" АЖнинг саноат бўйича директори (кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда);

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ваколатли вакили;

Тошкент давлат техника университети "Энергетика" факультетининг "Электртаъминоти" кафедраси мудири;

"ЎзИнжиниринг" РЛИ лойиҳаларнинг ТИАсини баҳолаш бўлими бошлиғи.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 400-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 82-модда






































Время: 0.1668
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск