Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.2017 й. 315-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 майдаги

315-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа

институтининг Илмий-техник кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти Илмий-техник кенгашининг тузилмаси, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек Илмий-техник кенгаш (кейинги ўринларда ИТК деб аталади) фаолияти регламентини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳаолди ҳужжатлари - лойиҳани амалга ошириш бўйича қабул қилинган параметрларнинг имкониятларини ва мақсадга мувофиқлигини асослаб берувчи, шунингдек унинг давомийлигини баҳоловчи ҳужжатлар тўплами ҳисобланади. Лойиҳаолди ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади: лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослари (техник-иқтисодий ҳисоблаш); материаллар ва жиҳозлар билан таъминлаш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш ва бошқа ишларни амалга ошириш бўйича тендер савдолари ўтказиш юзасидан тендер ҳужжатлари; лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асослари ёки техник-иқтисодий ҳисоблари, шунингдек молиявий таклиф ва/ёки кредит ва инвестиция шартномалари (пул маблағлари жалб этилган ҳолатларда);


дастлабки техникавий иқтисодий асос ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА ёки ДТИҲ деб аталади) - лойиҳанинг оқилона танланганлиги ҳамда қабул қилинган қарорларнинг техникавий, ташкилий ва иқтисодий самарадорлигини, шунингдек технологик жиҳозларининг баҳосини қўшган ҳолда, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларга эҳтиёжларни ва унинг манбаларини барча йўналишлар бўйича ўрганган ҳолда шакллантирилган охирги тўлиқ баҳосини асослаб берувчи лойиҳаолди ҳужжати ҳисобланади;


техник-иқтисодий асос ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА ёки ТИҲ деб аталади) - лойиҳанинг молиялаштириш шартларини ҳисобга олган ҳолда ва тендер савдолари натижалари асосида аниқланган техникавий, ташкилий ва молиявий-иқтисодий қарорларнинг энг самарадорлигини аниқлаб берувчи лойиҳаолди ҳужжати;


иқтисодиётнинг базавий тармоқлари - геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть-газ тармоғидаги лойиҳа ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2901-сон қарори талабларига асосан Нефть-газ тармоғини ҳисобга олмаган ҳолда) соҳасига мансуб корхоналар.


Илмий-техник кенгаш хулосаси - белгиланган тартибда ўтказилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини экспертиза натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳужжат;


ИТК котибияти - ИТК йиғилишида кўриладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлаб берадиган орган.


3. ИТК ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сон фармойиши билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти Низоми асосида ташкил қилинади.


4. ИТК Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти (кейинги ўринларда институт деб аталади) ва шунингдек иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқадиган коллегиал орган ҳисобланади.


5. Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ, ва ТИА/ТИҲ, ҳужжатлари, нефть-газ тармоғидан ташқари, белгиланган тартибда фақат институт ИТКнинг ижобий хулосасидан кейин ваколатли органларга экспертиза қилиш учун киритилади.



2-БОБ. ИТКнинг ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Институт Низомига мувофиқ ИТК асосий вазифаси - Институт, шунингдек базавий тармоқнинг лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган (ДТИЛ/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲ) лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиб хулоса бериш ҳисобланади.


7. ИТК қуйидаги функцияларни бажаради:

инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ, ТИА/ТИҲ техник-иқтисодий параметрларини институт ва секция мутахассисларининг экспертизаси натижаларини кўриб чиқади;

умуман иқтисодиёт ва тармоқ истеъмолидан келиб чиқиб, институт бажарган экспертиза натижаси асосида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятини аниқлайди;

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларида базавий тармоқда белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тайёрланган (ушбу Низом иловасидаги шакл бўйича) Институт хулосасини тасдиқлайди;

зарурат бўлганда инвестиция лойиҳасини келгусида амалга ошириш бўйича тавсиялар беради.



3-БОБ. ИТК ТАРКИБИ


8. ИТК таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


9. ИТК таркибига иқтисодиётнинг тегишли соҳалари бўйича секциялар ва котибият киради.



4-БОБ. ИТКнинг ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. ИТК қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаларига кўра хулосалар, таклифлар ва тавсиялар бериш, лойиҳаларни қайта ишлаш учун ташаббускорларга (буюртмачиларга) қайтариш ёки кейинги босқичда кўриб чиқиш (экспертизадан ўтказиш) учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига юбориш;

Кенгаш мажлисига масалаларни тайёрлаш, материалларни танлаш ва тизимга солиш мақсадида соҳа идоралари таркибида, лойиҳа институтларида, шунингдек бошқа ташкилотларда ишлаётган юқори малакали консультант ва мутахассисларни (шунингдек мустақил консалтинг ва инжиниринг компаниялари, шу жумладан хорижий компанияларнинг тажрибага эга бўлган мутахассис/экспертларини) шартнома асосида жалб этиш;

ИТК раиси ёки унинг ўринбосари имзоси билан давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлардан кўрилаётган масалалар юзасидан керакли маълумот ёки хулосаларни сўраб олиш. Бунда сўров юборилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлар 5 иш куни мобайнида институтга тегишли жавобни юборишлари шарт;

ИТК ваколати ва жавобгарлиги доирасидаги масалаларни ечиш учун институт, давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа институтлари ва бошқа ташкилотлар (ташкилот раҳбарлари билан келишган ҳолда) мутахассисларидан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

лойиҳаларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш мақсадида шартнома асосида мустақил экспертлар, шу жумладан хорижий экспертларни тайинлаш;

ИТК ваколати доирасидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича белгиланган тартибда мажлислар ташкил этиш.

Бунда мутахассисларни ва мустақил экспертларни жалб этиш билан боғлиқ харажатлар Институтнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатадиган хизматларидан олинган маблағлар ҳисобидан қопланади.


11. ИТК раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарурат бўлганда мустақил экспертларни жалб этиш ва улар билан аниқ инвестиция лойиҳасига консультация хизмати кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш;

ИТК мажлислари протоколларини тасдиқлаш;

ИТК аъзолари томонидан қабул қилинадиган қарорлар бўйича тавсиялар бериш;

мазкур Низомга асосан ИТКга тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.


12. ИТК аъзолари куйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:

ИТК қарорларини тайёрлашда қатнашиш ва ўз хулосасини бериш;

ИТК ишларида уларнинг ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

ИТК мажлисларида муҳокама қилиш учун саволлар тавсия қилиш;

ИТК мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан олдиндан танишиш;


13. ИТК аъзолари қуйидагиларга мажбур:

кун тартибидаги масалаларни пухта ва ҳар томонлама кўриб чиқиш асосида қарорлар қабул қилиш;

ИТКнинг бевосита мажлисларига келишни таъминлаш;

тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқишда махфийлик шартларига риоя қилиш.



5-БОБ. ИТК АЪЗОЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


14. ИТК ва унинг секциялари аъзолари ИТК мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги учун масъулдир, шу жумладан:

инвестиция лойиҳасининг кўриб чиқилаётган натижаларининг илмий-техник ва техник-иқтисодий даражасини баҳолашнинг холислиги;

замонавий талабларга мувофиқ, хом ашё ресурслари ва технологик жараёнларнинг самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда лойиҳани амалга ошириш стратегиясининг тўғри танланганлиги;

технологиялар, технологик ускуналар ва техник ечимларнинг оптимал танланиши;

инвестиция лойиҳаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва қарор чиқарилиши учун жавоб берадилар.



6-БОБ. ИТКнинг ИШ РЕГЛАМЕНТИ


15. ИТК ва унинг секциялари ИТК мажлисларида таркибидаги аъзоларининг камида 75 фоизи қатнашган тақдирда масалаларни кўриб чиқишга ва қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.


16. ИТК раиси ёхуд унинг ўринбосари ИТК ишларини ташкил қилади, мажлис кун тартибини шакллантиради ва мажлисни олиб боради.


17. ИТК аъзоси - мутахассиси ИТК секцияси мажлисида узрли сабаб бўйича қатнаша олмаган тақдирда мазкур мутахассис бўйсунадиган вазирлик, идора, ташкилот раҳбари ИТК раиси номига ёзма мурожаат қилади ва бошқа ваколатли вакилни юборади, вакилга кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ҳуқуқини беради.


18. Секциялар мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тўплами, шунингдек ИТК қарорлари лойиҳалари лойиҳанинг тегишли масъул бош муҳандиси томонидан Институтнинг кўриб чиқилаётган масалалар йўналишлари бўйича функционал бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда тайёрланади.


19. Институтнинг лойиҳанинг тегишли масъул бош муҳандиси ИТК мажлисигача 3 кундан кечикмай ИТК раисига, унинг ўринбосарига, ИТК котибияти раҳбариятига, шунингдек ИТКнинг ҳар бир аъзосига мажлиснинг кун тартибини ва ИТКнинг тайёрланган хулосаси лойиҳасини, зарурат бўлганда, мажлисга тайёргарлик кўриш учун унга қўшимча материалларни илова қилган ҳолда тақдим этади.


20. Лойиҳанинг масъул бош муҳандиси ИТКнинг ҳар бир аъзоси сўрови бўйича унга зарур материалларни ўрганиш учун беради, давлат сири ёки бошқача сир бўлган материаллар бундан мустасно.


21. Зарурат бўлганда, ИТК муҳокамасига киритиладиган материалларни янада пухта ишлаб чиқиш ва эксперт хулосасини шакллантириш учун Институт ИТК таркибига кирмайдиган ваколатли мутахассисларни, шу жумладан хорижий эксперт мутахассисларни жалб этиши мумкин.


22. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича тайёрланган қарорлар лойиҳалари ИТК мажлисида Институтнинг лойиҳанинг масъул бош муҳандиси томонидан маълум қилинади. Зарурат бўлганда, кўриб чиқилаётган лойиҳа ёки масала хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳанинг ташаббускори, буюртмачиси, шунингдек лойиҳа ташкилоти вакилларининг маърузалари эшитилиши мумкин.


23. ИТК мажлисларида қарорлар оддий очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ИТК раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


24. Мажлис натижалари протокол билан расмийлаштирилади, у тегишли лойиҳанинг масъул бош муҳандиси томонидан тайёрланади ва бевосита имзоланади. ИТК аъзолари келишиш варағини имзолашади. Протокол ИТК раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда - ИТК раисининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

ИТК хулосасининг лойиҳаси ИТК мажлисидан кейин, мажлис ўтказилган санадан бошлаб икки иш кунидан ошмайдиган муддатда расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда пухталаштирилади.

ИТК хулосасининг лойиҳаси икки нусхада расмийлаштирилади, бунда хулоса биринчи нусхасининг охирги саҳифасига экспертиза ўтказишда қатнашган Институт бўлинмаларининг бошлиқлари, шунингдек раис ўринбосарлари ва ИТК котибияти раҳбарияти виза қўяди.

Хулоса лойиҳаси икки нусхасининг охирги варағига секция раҳбари (кўриб чиқилаётган масала йўналиши бўйича) ва лойиҳанинг масъул бош муҳандиси томонидан имзоланади.

Хулоса ИТК секцияларининг мажлисда қатнашган барча аъзолари билан келишилади, келишиш варағи улар томонидан тўлдирилади ва имзоланади.

Ушбу тартиботлар тугаллагандан кейин ИТК хулосаси икки нусхада ИТК раисига тасдиқлаш учун киритилади.


25. ИТК тасдиқланган хулосасининг бир нусхаси белгиланган тартибда лойиҳанинг ташаббускорига (буюртмачисига) - ваколатли органларда лойиҳани экспертизадан ўтказиш учун берилади.

ИТК тасдиқлаган лойиҳасининг иккинчи нусхаси сақлаш учун Институтнинг илмий-техника ва ахборот-таҳлил ишланмалари бўлимига берилади.


26. ИТК мажлисини тайёрлаш ва ўтказиш муддати ИТК хулосаси кўриб чиқиш учун киритилган санадан бошлаб бир ҳафтадан ошмаслиги керак.


27. Алоҳида ҳолатларда (ИТК раиси қарорига кўра) ИТК хулосаси Институт мутахассислари томонидан тайёрланади, лойиҳанинг тегишли масъул бош муҳандиси томонидан узил-кесил расмийлаштирилади ва мажлис ўтказмасдан, сўров методи билан ИТК аъзолари билан келишилади, якка тартибдаги иш натижалари бўйича эса - ИТКнинг ҳар бир аъзоси билан - ИТК аъзоларининг иш жойи бўйича Институтнинг лойиҳанинг масъул бош муҳандиси (унинг ўринбосари, бюро мутахассиси) билан келишилади.

Институтнинг ИТК аъзолари кўриб чиқишда уларнинг шахсий иштирокини тасдиқловчи ҳужжат сифатидаги хулосанинг келишиш варағини имзолайдилар, кўриб чиқилаётган масалалар бўйича алоҳида мулоҳазаси мавжуд бўлган тақдирда ИТК аъзоси уни ИТК раиси номига ахборотнома тарзида расмийлаштириши ва ИТК котибиятига тақдим этиши керак.

Келишиш варағи ИТК ушбу секцияси аъзоларининг 75 фоиз ва ундан кўп имзосига эга бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

ИТКнинг зарур тарзда расмийлаштирилган хулосаси имзолангандан кейин тўлдирилган келишиш варағи билан бирга ИТК раисига тасдиқлаш учун киритилади.



7-БОБ. ИТК КОТИБИЯТИНИНГ ИШ ТАРТИБИ


28. ИТК котибияти котибият раҳбари ва секциялар котибларидан иборат бўлади.

ИТК котибияти:

ИТК секцияси мажлислари кун тартиби лойиҳасини шакллантиради;

ИТК мажлисини ўтказишни ташкил қилади;

Кўриладиган масалалар бўйича мажлис протоколлари ва ИТК хулосалари лойиҳаларини тайёрлайди.

Бунда кун тартиби лойиҳаси, мажлислар протоколларининг, ИТК хулосаларининг лойиҳалари ИТК секциялари котиблари томонидан тайёрланади.

ИТК котибияти ИТК секция аъзоларининг мажлисга келишини ва уларни материаллар билан таъминлашни ташкил қилади.

ИТК секциялари мажлисларининг протоколлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Протокол секция котиби томонидан имзоланади ва ИТК раиси томонидан тасдиқланади.






Низомга

ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲни

кўриб чиқиш бўйича ИТК (илмий-техник кенгаш) хулосаси

МАЗМУНИ


1. Лойиҳанинг номи.


2. Ташаббускор.


3. Буюртмачи.


4. Лойиҳа ташкилоти.


5. Ишлаб чиқиш учун асослар, шу жумладан:

лойиҳаолди ҳужжатларининг тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар, шунингдек тармоқ кенгашларининг лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжудлигини тасдиқлаш;

лойиҳани амалга оширишнинг зарурлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар.


6. Лойиҳанинг мақсади.


7. Қурилиш майдонининг тавсифи, шу жумладан:

объектнинг жойлашув вариантлари, таққослаш таҳлилининг натижалари ва танлаб олинган жой, майдонлар, трассалар афзалликлари;

қурилиш учун тавсия этилаётган майдоннинг, жойнинг қисқача таърифи, табиий иқлим, муҳандис-геологик, экологик ва бошқа шароитлар ҳақидаги маълумотлар.


8. Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан:

ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми (қуввати) ;

асосий маҳсулот тури ва унинг таърифи;

материаллар, хом ашё ва бошқа турдаги (асосий хом ашё турлари, материаллар, бутловчи буюмлар) ресурсларнинг мавжудлиги.


9. Лойиҳада қабул қилинган асосий технологик ечимлар, шу жумладан технологик жараёнларнинг умумий тавсифи, асосий технологик асбоб-анжомлар, машина ва механизмлар.


10. Қатъий архитектура-қурилиш, ҳажм-режалаштириш ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.


11. Объектнинг қатъий муҳандислик таъминоти бўйича ечимлари ва асбоб-анжомлар билан таъминланиши.


12. Қуриш ва фойдаланиш давридаги зарарли ташламалар ва оқава сувлар, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш чора-тадбирларининг мавжудлиги.


13. Саноат хавфсизлиги.


14. Лойиҳани молиявий-иқтисодий баҳолаш, шу жумладан:

лойиҳани амалга ошириш бюджети ва молиялаштириш режаси;

харажатлар, реализация қилинган маҳсулот таннархи, солиқлар ва бошқа давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар;

лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва харажатларни қоплай олиши, шунингдек таклиф этилаётган молиялаштириш схемасининг мақбуллиги;

лойиҳа асосий кўрсаткичлари мослигининг таҳлили.


15. Таваккалчилик ва ноаниқлик аспектлари.


16. Лойиҳани олдинга суриш бўйича хулоса ва камчиликлар, шу жумладан:

лойиҳанинг тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқиш топшириғига мувофиқлиги;

лойиҳани хом ашё ресурслари билан боғлаган ҳолда амалга ошириш стратегиясининг тўғри танланганлиги;

энг мақбул технология ва технологик қурилмалар (юқори технологик, энергия самарадорлиги ва ҳ. к.) танланганлиги;

лойиҳани амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 400-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 82-модда






















Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск