ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2017 й. ПҚ-2946-сон "Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

02.05.2017 й.

N ПҚ-2946



ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфраструктурасининг жадал ривожлантириш, аҳолини арзон ва шинам уй-жой билан таъминлаш, таълим ва тиббиёт муассасалари тармоқларини кенгайтириш давлат дастурларини амалга оширишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида лойиҳа-қидирув ишларининг барқарор ўсишига олиб келди.

Шу билан бирга, лойиҳалаш соҳасидаги вазият амалга оширилаётган инвестиция жараёнларининг самарадорлигини оширишга ва лойиҳа-қидирув ишлари сифатини таъминлашга тўсиқ бўлаётган жиддий камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Республикамиз ҳудудларида техник жиҳозлаш ва кадрларнинг касбий тайёргарлик даражаси, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни юқори сифатини таъминлаш имконига эга замон талабларига жавоб берадиган лойиҳа институтларининг мавжуд эмаслиги жиддий камчиликлардан бири ҳисобланади.

Ёш истиқболли лойиҳачи кадрларни жалб этишга етарли эътибор қаратилмаётгани, республикамизнинг ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларида уларни тайёрлаш сифатининг талаб даражасида эмаслиги натижасида аксарият лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакаси паст даражадалигича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5030-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг истиқболли ва иқтисодий жиҳатдан самарали инвестиция ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирокини таъминлаш, моддий-техник базаси ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, шу асосда ишлаб чиқиладиган лойиҳалар сифатини жиддий ошириш, шунингдек, шаҳар қурилишига, архитектура ва техник қарор қабул қилиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг республика етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларининг моддий-техник базаси ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатлар сифатини ошириш бўйича ишлари қониқарсиз, деб топилсин.


2. Лойиҳа-қидирув ишлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қурилишнинг илғор услубларини, замонавий ва энергия самарадор қурилиш материалларининг турларини лойиҳа ечимларига устувор татбиқ этиш;

илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда, лойиҳалаштиришнинг замонавий илмий жиҳатдан асосланган технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

лойиҳа ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор лицензияли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда объектларни автоматлаштирилган тарзда лойиҳалаштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш;

юқори технологик услублар ва ускуналарни халқаро стандартлар даражасида қўллашни кўзда тутадиган лойиҳалаштириш жараёнларига замонавий меъёрлар ва стандартларни жорий қилиш;

намунавий лойиҳалаштиришдан янада кенг фойдаланиш;

лойиҳаларни оптималлаштириш ва қийматини пасайтириш;

қурилишнинг барча босқичларида сифатли авторлик назоратини таъминлаш, унинг белгиланган стандартлар, меъёрлар ва тартибларига мослаштириш;

лойиҳа ташкилотлари раҳбарлари ва лойиҳа ташкилотларининг барча етакчи мутахассисларининг касбий даражасини тубдан ошириш, ёш иқтидорли мутахассисларни жалб этиш, узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимини яратиш.


3. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда - комплекс тадбирлар) 1-иловага* мувофиқ, тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

амалдаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш;

республика ҳудудларида замонавий лойиҳа институтларини ташкил этиш;

лойиҳа-қидирув ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

лойиҳа ташкилотлари моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республика ҳудудларида:

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУКнинг филиаллари 2-иловага* мувофиқ;

амалдаги лицензияли лойиҳа ташкилотлари базасида етакчи лойиҳа- қидирув ташкилотларини 3-иловага* мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

аҳоли пунктлари ҳудудларини қуришни ривожлантириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

транспорт ва йўл қурилиши объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш;

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини, магистрал муҳандислик тармоқларини, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимлари билан бирга, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва уларни уй-жой қурилиши объектларини лойиҳалаш соҳасида юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан тўлдиришда амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши, тегишли мутахассислар билан тўлдирилганлиги, моддий-техник жиҳозланганлиги, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш даражаси бўйича етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва мувофиқлаштиришни;

ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш бўйича бажарилиши шарт бўлган тақдимномалар бериш;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК билан биргаликда республика ҳудудларида намунавий тузилмаси ва Низомини тасдиқланган ҳолда, унинг филиалларини очишни таъминласин.


7. Вазирликлар, идоралар ва таъсисчи хўжалик бирлашмалар раҳбарлари ҳамда етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари акционерларига қуйидагилар бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин:

етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари ишларини фаолияти йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш;

уларни юқори малакали бошқарув ва муҳандис-техник кадрлар билан таъминлаш;

етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотларини жойлаштиришни таъминлаш;

уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

молия-хўжалик фаолиятининг аҳволи;

2018 йилнинг 1 январигача лойиҳа ташкилотларида ИСО-9000 турдаги сифат тизими сертификатини босқичма-босқич жорий этиш.


8. Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, жумладан, мазкур қарор доирасида республика минтақаларида қайтадан ташкил этилаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб 3 йил муддатга:

фойда солиғи, асосий фаолият тури бўйича мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат улуши бўйича тўланадиган дивидендлардан бўшаган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ташкилотлар мутахассисларини малакасини оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда, солиқ тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, рўйхат бўйича, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техник ҳужжатлар ва дастурий маҳсулотлар, асбоблар, эҳтиёт қисмлар, буюмлар тўплами билан бирга чет элдан келтириладиган махсус техника учун божхона тўловларидан (бож йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-847-сонли қарорига 4-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 381-модда






































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск