ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2017 й. ПҚ-3012-сон "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2017 й.

N ПҚ-3012



2017-2021 ЙИЛЛАРДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ

ЭНЕРГЕТИКАНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ,

ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ

СОҲАДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА*


Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 5 майдаги ПҚ-2343-сонли қарори билан тасдиқланган, 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури доирасида кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маиший ускуналарни ишлаб чиқариш энергетик менежменти ва энергетик маркировкалаш стандартлари жорий этилди. Кўчаларни ёритиш тизимида энергия истеъмоли бўйича самарали технологияларни ҳамда уй-жой ва ижтимоий бинолар учун энергияни тежайдиган лампаларни жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда, республика ҳудудида қуввати 40 Втдан юқори бўлган чўғланма лампаларни сотиш тўхтатилди.

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг бюджетдан молиялаштириладиган муассасаларида энергия сиғими юқори бўлган иситиш қозонларини энергия тежамкорларига алмаштирилмоқда. Энергетика тармоғида замонавий газ ва буғ турбинали қурилмаларни жорий қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирларига доир қабул қилинган Дастур доирасида 42 та янги гидроэлектростанция қуриш ва ишлаб турган 32 та гидроэлектростанцияни модернизация қилиш ҳисобига 2025 йилга қадар республикамизнинг экологик тоза гидроэнергия ишлаб чиқариш қувватларини 1,7 баробарга ошириш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, миллий иқтисодиётнинг энергия сиғими юқорилигича қолмоқда, қайта тикланувчи манбаларни саноат ишлаб чиқаришига жалб этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика балансини диверсификациялаш даражаси жаҳон тенденциясига жавоб бермайди. Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда бирламчи ёқилғи сифатида асосан табиий газ ва бошқа анъанавий углеводород ёқилғи турларидан фойдаланилмоқда.

Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларининг (қуёш, шамол ва биогаз энергияси, кичик табиий ва сунъий сув оқимларининг гидроэнергияси) мавжуд юқори имкониятларидан амалда фойдаланилмаяпти.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини қисқартириш, миллий илмий-техникавий ишланмалар ва синовдан ўтган халқаро энерготежамкор илғор технологиялар тадқиқотларини амалиётга мақсадли жорий этиш соҳасида белгиланган устувор йўналишларни рўёбга чиқариш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда бюджет ташкилотларида энергия самарадор иситиш қозонларини жорий этиш жадвали 5-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларида энергия самарадор насослар ва электродвигателларни жорий этиш жадвали 6-иловага* мувофиқ.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарларига мазкур қарор билан маъқулланган Дастурдаги чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

Тегишли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳар бир параметр ва лойиҳа бўйича "йўл харитаси"нинг бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Қуёш энергияси халқаро институти, "Ўзбекэнерго" АЖ Илмий-техник маркази икки ой муддатда қайта тикланувчи манбалар энергиясидан фойдаланиш, шу жумладан, қуёш энергетикасини ривожлантириш, энергия самарадорлиги соҳасидаги маҳаллий ишланмалар ва амалий тадқиқотларни, шунингдек, синовдан ўтган хорижий илғор технологияларни трансфер қилиш имкониятини таҳлил қилиш асосида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларида қайта тикланувчи манбалар энергиясини мақсадли жорий қилиш ва қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида, шунингдек, маҳаллий бюджетлар қўрсаткичларида Дастурга киритилган чора-тадбирларнинг бажарилиши учун зарур маблағларни асосланган ҳисоб-китобларга кўра назарда тутсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

белгиланган қувватлари тегишли равишда 0,2 МВт ва 30 МВт бўлган микро ва кичик гидроэлектростанциялар, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда, электр энергияси ишлаб чиқарувчи истеъмолчилар, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ва иккиламчи энергетик ресурслардан фойдаланган ҳолда энергия ишлаб чиқарувчилар ягона электр энергетикаси ва электр энергияси истеъмолчиларининг тармоқларига қонунчилик талабларига мувофиқ блок-станциялар шартларида уланишлари мумкин;

қайта тикланувчи энергия манбалари ва иккиламчи энергетик ресурслардан фойдаланадиган қурилмалар ягона электр энергетикаси тизими операторининг диспетчерлик графигида электр энергиясини сотиб олиш бўйича қазилма ёқилғиларидан фойдаланадиган энергия ишлаб чиқарувчи қувватларга нисбатан устуворликка эгадир;

мавжуд электр тармоқларини реконструкция қилиш ва (ёки) кенгайтириш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини (қурилмаларини) улаш билан боғлиқ харажатлар ушбу тармоқ эгалари томонидан, ягона электр энергетикаси тизимига улаш нуқтасигача эса - қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилади;

ягона электр энергетика тизимига етказиб берилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларидан ("Ўзбекгидроэнерго" АЖдан ташқари) ишлаб чиқарилган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар учун амалдаги тариф қийматида (қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда), ягона электр энергетика тизими бўйича электр энергияси бирлигини етказиб бериш таннархига камайтирилган қийматда, шунингдек, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергияси бирлигини тақсимлаш ва сотиш қийматига камайтирилган ҳолда, амалга оширилади.

Бунда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз ва преференцияларнинг амал қилиш даврида амалга оширилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергия ишлаб чиқарувчи истеъмолчилардан электр энергия сотиб олиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эгадир.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда лойиҳалар ташаббускорларига ер участкаларини ажратишда ва лойиҳа ташаббускорлари мурожаатларига асосан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи ускуналарни қуриш лойиҳаларини ваколатли давлат органлари билан "ягона дарча" тамойили орқали келишишда қонунчиликда белгиланган тартибда кўмаклашсин;

қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи ускуналарни қуриш ва фойдаланишга топширишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш муддатларига ижро этилиши юзасидан назоратни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ғ.И. Ибрагимов) уч ой муддатда углеводород ёқилғисини қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш, тақсимлаш, углеводород ёқилғисидан фойдаланиш, уни қайта ишлаш орқали энергияни саноат турларига айлантириш, иссиқлик ва электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати устидан давлат назорати тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 апрелдаги Ф-4891 фармойиши билан ташкил қилинган Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш Комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатга асосан, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, Дастурга киритилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун четдан олиб келинадиган технологик ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, технологик ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Дастурни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари мурожаатларига асосан халқаро молия ташкилотлари, хорижий ҳукумат фондлари ва ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва мақсадли маблағларининг жалб қилинишини доимий равишда таъминласин.

12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича технологияларни жорий қилиш, энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш масалаларини доимий равишда кенг ёритиб борсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ПҚ-2343-сонли қарорининг 2 - 4, 6-бандлари, шунингдек, қарорга 1 - 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матинда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 май


"Халқ сўзи", 2017 йил 30 май





























Время: 0.1445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск