ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.1996 й. 457-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.1996 й.

N 457



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АВТОМОБИЛДА ЮК

ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ

ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ

ТЎFРИСИДА"   1995 ЙИЛ   11   ЯНВАРДАГИ   11-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР  ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек йўл ишларини маблағ таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сон қарори таҳриридаги) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


а) 5-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва кирганлиги учун тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 250 АҚШ доллари миқдорида белгилансин";


б) қарор қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

"15. Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, чет давлатлар оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Республика йўл фондига ўтказилади".

15-банд 16-банд деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида" 1995 йил 2 августдаги 308-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор 1997 йил 1 январдан кучга киритилади.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов

























Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск