Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.1996 й. 458-сон "Андижон вилоятида бошоқли дон экинлари уруғчилигини ташкил этиш масалалари" ҳақидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.1996 й.

N 458



АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИ УРУFЧИЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ


[Кўчирма]


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини юқори репродукцияли бошоқли дон экинлари уруғлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ҳамда ушбу ишда Андижон вилояти хўжаликлари тўплаган тажрибани ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бошоқли дон экинларининг мустаҳкам ўз уруғчилик базасини яратиш, ҳамма жойда барча майдонларда юқори репродукцияли ва классли уруғлар экишга ўтиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг республиканинг суғориладиган зонаси хўжаликларига сотиш мақсадида Андижон вилояти хўжаликларида бошоқли дон экинларининг серҳосил навларини етиштиришни ташкил этиш, шу мақсадда "Андижондонмаҳсулот" уюшмаси аппаратида тегишли бошқарма ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Вилоятнинг элита-уруғчилик хўжаликларини ва Ўзбекистон ғаллачилик илмий-тадқиқот институти филиалини "Андижондонмаҳсулот" уюшмаси таркибига бирлашган аъзолар ҳуқуқи билан киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилган бошқарма ўз ишида қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқармалари уруғчилик хизматлари, уруғчилик бўйича вилоят ва туман давлат инспекциялари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда:

уруғларнинг юқори ҳосилли навларини (Скифянка, Юна) етиштириш ва тайёрлаш, уларни республиканинг ғалла экувчи хўжаликларига сотиш;

стандартлар нормаларига мувофиқ уруғларни тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш ва дорилашни ташкил этиш;

сотиладиган уруғликка уруғларнинг нави ва экиш сифатлари тўғрисида тегишли ҳужжатлар (сертификатлар) бериш;

дон экинларидан юқори ҳосил олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-ишлаб чиқариш марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш вазифаларини ҳал этади.


3. "Андижондонмаҳсулот" уюшмасига 1997 йил ҳосилидан Андижон вилояти хўжаликларидан 200 минг тонна юқори репродукцияли навли буғдой уруғини харид қилиш бўйича топшириқ, шу жумладан 187,6 минг тонна республика хўжаликларига сотиш учун ва 12,4 минг тонна суғурта фонди ташкил этиш учун, шунингдек Корақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ хўжаликлар томонидан уларнинг ўзлари етиштирган уруғликни ғамлаш топшириғи белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси республиканинг суғориладиган зонаси хўжаликларининг сифатли уруғликка бўлган эҳтиёжини 1998 йил ҳосилидан бошлаб, уларни Андижон вилояти хўжаликларида етиштиришни кўпайтириш ҳисобига, тўлиқ таъминлашга доир зарур ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

"Ўздондлаҳсулот" давлат корпорацияси ҳар йили 1 апрелгача Андижон вилояти элита-уруғчилик хўжаликлари учун хорижий илмий муассасалардан 2 минг тонна элитз (суперэлита) уруғлик харид қилинишини таъминласин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши ва қарорига 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Муталов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов) Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

вилоят дон қабул қилиш корхоналари базасида бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш, тозалаш, калибрлаш ва дорилаш бўйича ихтисослаштирилган механизациялаштирилган пунктлар ташкил этсинлар;

пунктларни уруғларни тайёрлаш бўйича зарур механизмлар, асбоб-ускуналар ва мосламалар билан жиҳозласинлар, уруғлик хўжаликларга тегишлича маркировкаланган ҳолда мутлақ равишда дориланган ва қопланган ҳолда сотилишини таъминласинлар;

вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уруғларни олувчи хўжаликларни белгиласинлар, уруғларнинг ишончли сақланиши ва улардан тўғри фойдаланилишини таъминласинлар.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича уруғлик тайёрлаш пунктларини жиҳозлаш учун зарур машиналар, механизмлар ва материаллар етказиб берилишини ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари суғориладиган ерлар учун етишмаётган уруғлик миқдорини ва лалми зонадаги хўжаликлар учун уруғлик тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган пунктлар ташкил этилишини таъминласинлар, бунда уларни 1997 йил ҳосилидан бошлаб сифатли уруғлар билан кафолатли таъминлашни назарда тутсинлар.

7. Андижон вилояти хўжаликларининг бошоқли дон экинлари уруғи етиштиришга ўтказилиши муносабати билан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига 2-илова қисман ўзгартирилган ҳолда дон маҳсулотлари корхоналарига дон сотиш ҳажми 2-иловага мувофиқ белгилансин.


9. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қяшлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокилдликлари билан биргаликда 1997 йил 1 февралгача Андижон вилояти хўжаликлари билан бошоқли экинларнинг навли уруғларини харид қилишга контрактация шартномалари тузилишини, бошқа вилоятларнинг хўжаликлари билан эса дон сотиш ҳажмлари ўзгарганлиги муносабати билан 1997 йил ҳосили донини харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари қайта тузилишини таъминласинлар.

Шартномаларни тузишда уруғларни навларга ажратишда ва калибрлашда ҳосил бўладиган доннинг нокондицион қисмини хўжаликларга қайтаришни ёки унинг ўрнини қоплашни назарда тутган ҳолда бундай дондан фойдаланиш шартларини белгиласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, уруғликнинг сотиш нархи ғалла ўрим-йиғими даврида доннинг жаҳон нархлари даражасидан, репродукция учун устамалардан ва уруғликнинг нав сифатидан, шунингдек уруғликни тайёрлаш, навларга ажратиш, дорилаш ва қоплаш харажатларидан келиб чиқиб белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.


10. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон ғаллачилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини мустаҳкамласинлар, бунда бу ерда янги навларнинг оригинал уруғликлари етиштирилиши, юқори ғалла ҳосили (гектаридан 70-80 ц) олиш технологияси ишлаб чиқилиши, бошоқли дон экинларининг янги юқори ҳосилли (гектаридан 100 центнергача) ва касалликларга чидамли навлари яратилиши ташкил этилишини назарда тутсинлар.


11. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси уруғликни Андижон вилоятидан Қорақалпоғистон Республикасига ва республиканинг бошқа минтақаларига етказиб бериш билан боғлиқ масалаларни кечиктирмасдан ҳал этсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 25 декабрдаги

458-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Андижондонмаҳсулот" уюшмаси томонидан

Қорақалпоғистон Республикаси ва республика

вилоятлари хўжаликларига бошоқли дон экинлари

(Скифянка, Юнанинг навли уруғларини сотиш

ҳажмлари ва хўжаликлар ўзлари етиштирган

1997 йил ҳосилидан тайёрлайдиган

уруғлик ҳажмлари

минг тонна


Андижон вилояти

хўжаликларидан харид

қилинган уруғларни

сотиш


бундан ташкари ўзлари

тайёрлаганлари


суғориладиган

ерлар учун


лалми ерлар

учун


Қорақалпоғистон Республикаси


7,0



вилоятлар:





Андижон



22,5


Бухоро


11,0

4,0


Жиззах


25,3


12,0

Қашқадарё


30,0

8,0

18,3

Навоий


8,8


1,0

Наманган


10,0

7,5


Самарқанд


15,8

7,4

12,0

Сурхондарё


20,0

4,0

2,3

Сирдарё


22,2


1,7

Тошкент


20,5

4,0

2,7

Фарғона


15,0

8,0


Хоразм


2,0

2,0


Жами: 1


87,6

67,4

50,0'

Суғурта фонди


12,4

-


Ҳаммаси 2


200,0

67,4

50,0

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 25 декабрдаги

458-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналарига,

1997 йил ҳосилидан уруғлик фондлари ҳисобига етказиб

беришни ҳисобга олган ҳолда, прейскурант нархлари

бўйича бошоқли экинлар дони сотиш ҳажмлари


минг тонна


Ҳаммаси


улардан уруғлар

ҳисобига


Қорақалпоғистон Республикаси


25,9 3,5


вилоятлар:




Андижон




Бухоро


54.2

5,5

Жиззах


107,4

12,7

Қашқадарё


158,4

15,0

Навоий


33,3

4,4

Наманган


86,6

5,0

Самарқанд


115,8

7,9

Сурхондарё


103,5

10,0

Сирдарё


87,5

11,1

Тошкент


110,2

10,2

Фарғона


107,5

7,5

Хоразм


14,1

1,0

Суғурта фонди



6,2

Жами:


1004,4

Х









































Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск