ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинннг 27.12.1996 й. 461-сон "Ўз-Сэ Мюнг Ко." Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНННГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 461



"ЎЗ-СЭ МЮНГ КО." ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда автомобиль саноатининг ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва уни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" ва "Ўзмашсаноат" уюшмаларининг "Андижонгидромаш" акционерлик жамияти негизида Кореянинг "Сэ Мюнг Метал Ко. Лтд." компанияси билан биргаликда ёқилғи баклари ҳамда йирик штампланган қисмлар ишлаб чиқариш бўйича, устав капитали тузилмаси 1-иловага мувофиқ бўлган "Ўз-Сэ Мюнг Ко." корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

ДЭУ корпорацияси қўшма корхонага асбоб-ускуналар харид қилиши учун 8,92 млн ақш доллари миқдорида кредит беради;

ДЭУ корпорациясининг кредити ва унинг бўйича фоизларни тўлаш "Ўз-Сэ Мюнг Ко." қўшма корхонасининг даромадлари ҳисобидан 2-иловага мувофиқ амалга оширилади;

қўшма корхонада автомобилларнинг ёқилғи баклари ва йирик штампланган қисмларини ишлаб чиқариш 1997 йилнинг 3-чорагида 3-иловага мувофиқ бошланади.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига ушбу лойиҳа учун олинаётган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бериш ваколати белгиланган тартибда берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда "Ўзбекистон Республикаси Хукумати кафолатлари бўйича юридик хулоса берсин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўз-Сэ Мюнг Ко." қўшма корхонасининг ёқилғи баклари ва йирик штампланган қисмларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.


7. "Ўзавтосаноат" уюшмаси кредитни узиш ва унинг бўйича фоизларни тўлаш даврида кредитни ва унинг бўйича қўшилган фоизларни қайтаришга йўналтирилган ушбу лойиҳага оид дивидендлар тарзида олинган маблағлар суммасидан фойда солиғини тўлашдан озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлмги "Ўзавтосаноат" уюшмасининг талабномалари бўйича "Ўз-Сэ Мюнг Ко." қўшма корхонасининг хорижий мутахассисларига, визаларни расмийлаштириш учун консуллик йиғимларини тўлашдан озод этган ҳолда, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 6, 7-бандларида назарда тутилган имтиёзлар ва ҳуқуқлар "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида ташкил этилаётган қўшма корхонага ҳам жорий этилиши белгилаб қўйилсин.


10. "Ўзавтосаноат" уюшмаси уюшмани таркибий жиҳатдан холдинг компаниясига айлантириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклиф киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

461-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўз-Сэ Мюнг Ко." кўшма

корхонаси устав капитали

ТАРКИБИ

     

Таъсисчилар


Улуш суммаси

(млн АҚШ долл.)


Улуш хиссаси

(фоизларда)


Корея томони  ҳаммаси:


2,40

50

шу жумладан:




"Сэ Мюнг Метал Ко. Лтд." компанияси


2,40

50

Ўзбекистон томони




ҳаммаси


2,40

50

шу жумладан:




"Ўзавтосаноат" уюшмаси


1,85

38,5

"Андижонгидромаш" АЖ (умумий майдони 3456 кв. м бўлган бинолар ва иншоотлар)


0,55

11,5

Жами:


4,80

100

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

461-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўз-Сэ Мюнг Ко." қўшма корхонаси томонидан

ДЭЎ корпорацияси кредити ва унинг

бўйича фоизларни тўлаш

ЖАДВАЛИ



Кредит суммаси  8,92 млн АҚШ долл.

Фоиз ставкаси  Либор + 2 %

Кредитни бериш муддати  9 йил, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр


(минг АҚШ долл.)

Йиллар


Ҳам

маси



1997 й.


1998 й.


1999 й.


2000 й.


2001 й.


2002 й.


2003 й.


2004 й.


2005 й.


Қарзни

қайтариш





1486,66


1486,66


1486,67


1486,67


1486,67


1486,67


8920,0


Кредит учун

фоизларни

тўлаш


401,4

802,8

802,8

769,35

635,55

501,75

367,95

234,15

100,35

4616,1

Кредитни

тўлашнинг

жами

суммаси


401,4

8.02,8

802,2

2256,01

2122,21

1988,42

1854,62

1720,82

1587,02

213536,1

-------------------------

Кредит учун фоизлар амалдаги "Либор" ставкасига мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 декабрдаги

461-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўз-Сэ Мюнг Ко." Ўзбекистон-Корея кўшма

корхонасида бутловчи буюмлар

ишлаб чиқариш

(минг дона тўплам)

Автомобиль

модели


Маҳсулот тури


1997 й.


1998 й.


1999 й.


2000 й.


"ТИКО"


Ёқилғи баклари


19,500

34,000

38,000

40,000


Ўриндиқларнинг

штампланган қисмлари


19,500

34,000

38,000

40,000

"ДАМАС"

Ёқилғи баклари


19,500

34,000

38,000

40,000


Ўриндиқларнинг

штампланган

қисмлари


19,500

34,000

38,000

40,000

"НЕКСИЯ"

Ёқилғи баклари


39,750

67,000

74,000

80,000


Ўриндикларнинг

штампланган

қисмлари


39,750

67,000

74,000

80,000


Кузовнинг йиғилган

йирик панеллари


357,750

603,000

666,000

720,000

ЖАМИ:

Ёқилғи баклари


78,750

135,000

150,000

160,000


Ўриндиқларнинг

штампланган

қисмлари


78,750

135,000

150,000

,160,000


Йиғилган йирик

панеллар


357,750

603,000

666,000

720,000

           




































Время: 0.1474
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск