ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1996 й. 462-сон "Ўз-Донг Вон Ко." Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 462



"ЎЗ-ДОНГ ВОН КО." ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда автомобиль саноатининг ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмаси ва "Ўзавтотранс" давлат корпорациясининг "АРЗ-6" акционерлик жамияти негизида Кореянинг ДЭУ корпорацияси ҳамда "Донг Вон Метал Инд Ко. Лтд" компанияси билан биргаликда глушителлар, чиқариш трубалари ва зарбага қарши тўсиқлар ишлаб чиқариш бўйича устав капитали тузилмаси 1-иловага мувофиқ бўлган "Ўз-Донг Вон Ко." корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

ДЭУ корпорацияси қўшма корхонага асбоб-ускуналар харид қилиши учун 4,34 млн АҚШ доллари миқдорида кредит беради;

ДЭУ корпорацияси кредити ва унинг бўйича фоизларни тўлаш "Ўз-Донг Вон Ко." қўшма корхонасининг даромадлари ҳисобидан 2-иловага мувофиқ амалга оширилади;

қўшма корхонада глушителлар, чиқариш трубалари ва зарбага қарши тўсиқлар ишлаб чиқариш 1997 йилнинг 3 чорагида 3-иловага мувофиқ бошланади.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига ушбу лойиҳа учун олинаётган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини бериш ваколати белгиланган тартибда берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулоса берсин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси глушителлар, чиқариш трубалари ва зарбага қарши тўсиқлар ишлаб чиқариш бўйича "Ўз-Донг Вон Ко." қўшма корхонаси лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.


7. "Ўзавтосаноат" уюшмаси кредитни узиш ва унинг бўйича фоизларни тўлаш даврида кредитни ва у бўйича қўшилган фоизларни қайтаришга йўналтирилган ушбу лойиҳага оид дивидендлар тарзида олинган маблағлар суммасидан фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзавтосаноат" уюшмаси талабномаларига кўра "Ўз-Донг Вон Ко." қўшма корхонасининг хорижий мутахассисларига, визаларни расмийлаштириш учун консуллик йиғимларини тўлашдан озод этган ҳолда, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 6, 7-бандларида назарда тутилган имтиёзлар ва ҳуқуқлар "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида ташкил этилаётган корхонага ҳам жорий этилиши белгилаб қўйилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 ийл 27 декабрдаги

462-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўз-Донг Вон Ко." қўшма

корхонаси устав капитали

ТАРКИБИ

       

Таъсисчилар


Улуш суммаси

(млн АҚШ долл.)


Улушнинг хиссаси

(фоизларда)


Корея томони  ҳаммаси:


1,35

50

шу жумладан;




ДЭУ корпорацияси


0,70

26

"Донг Вон Метал Инд. Ко. Лтд" компанияси


0,65

24

Ўзбекистон томони  ҳаммаси:


1,35

50

шу жумладан:




"Ўзавтосаноат" уюшмаси


1,10

40,7

"АРЗ6" АЖ (умумий майдони 3024 кв м. бўлган бинолар ва иншоотлар)


0,25

9,3

Жами:


2,70

100

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 ийл 27 декабрдаги

462-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўз-Донг Вон Ко" қўшма корхонаси

томонидан ДЭУ корпорацияси кредити

ва унинг бўйича фоизларни

ТЎЛАШ ЖАДВАЛИ


Кредит суммаси  4,34 млн АҚШ долл.

Фоиз ставкаси  Либор - 2%

Кредитни бериш муддати  9 йил, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр


(минг АҚШ долл).

Йиллар


Ҳам

маси



1997 й.


1998 й.


1999 й.


2000 й.


2001 й.


2002 й.


2003 й.


2004 й.


2005 й.


Қарзни

қайтариш





723,33


723,33


723,33

723,33

723,34

723,34

4340,00

Кредит учун

фоизларни

тўлаш


195,3

390,6

390,6

374,33


309,23


244,13

179,00

113,93

48,83

2245,95

Кредитни

тўлашнинг

жами

суммаси


195,3

390,6

390,6

1097,66


1032,56


967,46

902,33

837,27

772,17

6585,95

Кредит учун фоизлар амалдаги "Либор" ставкасига мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 ийл 27 декабрдаги

462-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўз-Донг Вон Ко." Ўзбекистон-Корея кўшма

корхонасида бутловчи буюмлар

ишлаб чиқариш


(минг дона тўплам)

Автомобиль

модели


Маҳсулот тури


1997 й


1998 й


1999 й


2000 й


"ТИКО"


Глушитель ва чиқариш трубалари


21,600

34,000

38,000

40,000

"ДАМАС"


Глушитель ва чиқариш трубалари


21,600

34,000

38,000

40,000

"НЕКСИЯ"

Зарбага қарши тўсиқлар


176,400

268,000

296,000

320,000


Глушитель ва чиқариш трубалари


44,100

67,000

74,000

80,000

ЖАМИ:


Глушитель ва чиқариш трубалари


87,300

135,000

150,000

160,000


Зарбага қарши тўсиқлар


176,400

268,000

296,000

320,000




























Время: 0.1546
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск