ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Молия вазирининг 23.05.2017 й. 51-сон "Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.05.2017 й. 1975-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2017 й

N 1975-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

23.05.2017 й.

N 51


БУЙРУҒИ



Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон буйруғи (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Актуар ҳисоботи икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади, актуар ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланади ва ушбу ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Актуар ҳисоботининг варақлари рақамланган, тикилган ва актуар ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши лозим.".


2. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Актуар хулосаси икки нусхада тузилади (буюртмачи ва актуар ташкилот учун биттадан), актуар хизматларини бевосита кўрсатган актуарий томонидан имзоланади, актуар ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва ушбу ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Актуар хулосасининг варақлари рақамланган, тикилган ва актуар ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 436-модда



























Время: 0.1319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск