Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/22-26/08-сон, Марказий банк Бошқарувининг 10/1-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 132-сон "Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 20.05.2017 й. Қарори (АВ томонидан 30.05.2017 й. 2181-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2017 й.

N 2181-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.05.2017 й.

N 01/22-26/08


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.05.2017 й.

N 10/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2017 й.

N 132


ҚАРОРИ



"Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор

корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция

мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 6, 42/2, 1-сон "Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2181, 2011 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2017 йил 1 июлдан кучга киради.

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси раиси



Р. Гулямов

Марказий банк раиси



Ф. Муллажонов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

   





Қарорга

ИЛОВА



"Аукцион ва танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор

корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция

мажбуриятларини бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номи ва 1-банддаги "Аукцион ва танлов" деган сўзлар "Танлов" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 479-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Низомда:


а) номи, 1, 2 ва 3-иловаларнинг илова белгисидаги "Аукцион ва танлов" деган сўзлар "Танлов" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боришни тартибга солади.";


в) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "корхоналар мол-мулкини" деган сўзлар "корхоналарни" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан "аукцион ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 437-модда













































Время: 0.2052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск