Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2017 й. 320-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2017 й.

N 320



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ТАНЛАШ ТАРТИБИ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига интеллектуал ривожланган ва ҳар томонлама тайёрланган ёшларни танлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов







Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 майдаги

320-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим

муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш

қоидалари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 41-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш (қўмондонлик тактик мото-ўқчи ва чегара бўлинмалари (чегара гуруҳлари) ва ҳарбий-ҳаво кучлари (авиация турлари)нинг ҳарбий мутахассисликлари бундан мустасно) ягона танлов асосида, кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. Бунда кириш тест синовлари бир таълим муассасаси негизида ёки тегишли таълим муассасаларида алоҳида ўтказилиши мумкин.";


б) иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 46-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовлари натижалари баллар пасайиши тартибида, таълим муассасалари бўйича ажратилмасдан битта ведомостда тақдим этилади.";


б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхатида (Низомга 1-илова):


а) "Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги махсус факультет" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти" сўзлари "Ҳарбий-техника институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) "Тошкент ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби" сўзлари "Ёнғин хавфсизлиги институти" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 427-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 83-модда








































Время: 0.1734
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск