ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2017 й. ПҚ-2951-сон "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

04.05.2017 й.

N ПҚ-2951



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА МОЛИЯВИЙ ЖИҲАТДАН

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш республика бюджети, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси кузатув кенгашининг таркибига кирадилар;

Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига ва унинг ижро этувчи девони ходимларига олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади, шунингдек Кенгашда ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва кўп йиллик хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сонли қарори асосида амалга оширилади.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5006-сон "Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашини шакллантириш тўғрисида"ги Фармонига асосан Кенгаш раиси моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига тенглаштирилган.

Кенгаш раиси ўринбосари ва Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзолари моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига тенглаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ижро этувчи девони ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилда Кенгашнинг жорий молиявий таъминоти учун маблағлар ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши Кенгашнинг асослантирилган ҳисоб-китобига мувофиқ 2017 йилда идора мебеллари, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг балансидаги асосий воситалар Кенгаш балансига ўтказилсин.


5. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хўжалик фаолияти бошқармаси автохўжалиги томонидан бериладиган учта хизмат енгил автомобили учун лимит белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 417-модда







































Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск