ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2017 й. ПҚ-2972-сон "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

18.05.2017 й.

N ПҚ-2972



"ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-5044-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекгидроэнерго" АЖ устав капиталини белгиланган тартибда шакллантириш ва таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни таъминласин.


5. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ эмиссион қимматбаҳо қоғозларини чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқишга тўланадиган йиғимидан озод этилсин.


6. "Ўзбекгидроэнерго" АЖга:

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда республикамизда ва хорижда, шу жумладан, хорижнинг етакчи инжиниринг, консалтинг ва қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда консорциумлар ва ихтисослашган шўъба корхоналар ташкил этиш;

янги гидроэлектростанциялар қуриш ва фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилишда қатнашишга хориж мутахассисларини доимий ва вақтинчалик асосда жалб этиш, уларнинг фаолиятига тўланадиган ҳақни миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга рухсат берилсин.

7. Қуйидагилар:

"Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича "Гидролойиҳа" АЖ бош лойиҳа ташкилоти;

халқаро молия ташкилотлари ва донор-мамлакатлар тартибларига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно бўлган ҳолда, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича "ТўполангсувГЭСқурилиш" МЧЖга бош лойиҳа ташкилоти вазифаси юклансин.


8. "Гидролойиҳа" АЖга "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан келишган ҳолда, инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширган ҳолда, гидроэнергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш доирасида пудратчилар сифатида энг яхши маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа ҳамда инжиниринг компанияларини, шунингдек, етакчи мутахассис ва экспертларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


9. "Ўзбекгидроэнерго" АЖга гидроэнергетика соҳасида идоравий бўйсунувидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда ҳамда уларни республикамизнинг олий таълим муассасаларида ва касб-ҳунар коллежларида тайёрлашни ташкил қилиш бўйича масъул орган вазифаси юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

икки ой муддатда янгиланган "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касб Классификатори" асосида гидроэнергетика соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, йўналишлари, касб ва ихтисосликлари бўйича рўйхати, уларни амалга оширадиган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқлаш, улар бўйича таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаблар ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, гидроэлектростанциялар, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ корхоналар ва ташкилотларда ўқитиш, амалиёт ўташи ва тажриба орттириши мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда, қайтадан танқидий кўриб чиқсин;

ҳар йили ихтисослашган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул квотасини шакллантиришда 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурини ҳисобга олган ҳолда, гидроэнергетика соҳасини малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжи инобатга олинсин;

олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини гидроэнергетика соҳасидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштиришни назорат қилишнинг таъсирчан механизмини ва раҳбарларнинг, авваламбор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг масъулиятини кучайтиришни таъминласин.


10. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 22-уй манзилига жойлаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбекгидроэнерго" АЖни белгиланган тартибда зарур бўлган телекоммуникация ва телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, мувофиқлаштирсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 418-модда


















































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск