ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПҚ-2998-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

24.05.2017 й.

N ПҚ-2998



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги "Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини ошириш тўғрисида" ПҚ-2836-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-4996-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 майдаги

ПҚ-2998-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 2 ноябрдаги "Япония Бош вазири Ш. Абэнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида эришилган шартномаларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида" ПҚ-2426-сонли қарорининг 4-бандидаги "Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги "Навоийазот" АЖда азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2521-сонли қарорининг 2-иловасидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги директори - Ш.Р. Хашимов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - А.И. Ахмедходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июндаги "Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2551-сонли қарорининг 2-иловасидаги Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги бош директори - Ш.Р. Хашимов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - А.И. Ахмедходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги "2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" ПҚ-2687-сонли қарори:


а) 6-бандидаги:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестиция лойиҳалари тармоқнинг илмий-техника кенгашида, уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган импорт шартномалари эса - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида мажбурий экспертизадан ўтказилади";


б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-иловадаги Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги бош директори - Ш.Р. Хашимов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - А.И. Ахмедходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва фармацевтика саноати инвестиция лойиҳаларининг молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2718-сонли қарорнинг:


а) 3-банди тўртинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-иловасидаги "Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги бош директори - Ш.Р. Хашимов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - А.И. Ахмедходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2772-сонли қарорининг 9-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 майдаги

ПҚ-2998-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 4 февралдаги "Замонавий технологияларни жорий этиш асосида тўқимачилик корхоналарини техник ва технологик қайта жиҳозлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2426-сонли қарорининг 1- ва 2-бандлари.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 майдаги "2016-2020 йилларда рангли ва ноёб металларни чуқур қайта ишлаш асосида тайёр экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2533-сонли қарорининг 5-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 сентябрдаги "2016-2020 йилларда республика чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" ПҚ-2592-сонли қарорининг 4-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги "2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" ПҚ-2595-сонли қарорининг 4-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги "2016-2020 йилларда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2614-сонли қарорининг 4-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги "2016-2020 йилларда қурилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" ПҚ-2615-сонли қарорининг 4-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Жисмонан ва маънан эскирган ускуналарни жадал янгилаш, шунингдек, саноат тармоқлари корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2692-сонли қарорининг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 419-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 5-сон, 264-модда











































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск