ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПФ-5055-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.05.2017 й.

N ПФ-5055



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ  ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2750-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 майдаги

ПФ-5055-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3090-сонли Фармонининг 1-банди:


а) биринчи хатбошидан "ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органларида давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иккинчи хатбошидан "ҳамда корхона жойлашган шаҳар ва туманлар ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-4725-сонли Фармонининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишдан тушаётган давлат божининг жами суммаси ҳамда "ягона дарча" марказлари орқали тўланадиган давлат божлари ва давлат хизматлари учун тўланиладиган йиғимлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан махсус очилган ҳисоб рақамига ўтказилади ва "ягона дарча" марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари сифатида "ягона дарча" марказларини таъминлаб туриш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилади.".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги "Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" ПҚ-3-сонли қарорининг Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Уй-жойлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш сервис компанияларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:


а) 2-бандидаги:

"шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари" сўзлари "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


б) 1-иловадаги "шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловадаги "ҳокимлик ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-618-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низомининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Суғурта бозорининг профессионал қатнашчиларини давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари томонидан амалга оширилади.".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида" ПҚ-843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги "туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан" сўзлари "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ-2412-сонли қарорининг:


а) 3-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ягона дарча" марказларининг таъминоти "ягона дарча" марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишдан тушаётган давлат божининг жами суммаси ҳамда "ягона дарча" марказлари орқали тўланадиган давлат божлари ва давлат хизматлари учун тўланиладиган йиғимлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланиши белгилансин";


б) 8-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин;

"Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири барча марказлар ходимларининг умумий чекланган сони доирасида тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари тузилмасига зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2699-сонли қарорининг 22-иловаси 3-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси ҳуқуқи йиғимлари, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш йиғимлари ягона ҳисоб рақамига келиб тушади ва ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибга кўра Ўзбекистон Республикаси бюджети ва Адлия вазирлиги ўртасида, Тошкент шаҳрида эса - бюджет, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарларини ишлаб чиқариш департаменти ўртасида тақсимланади.".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 24 майдаги

ПФ-5055-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 6 январдаги ПФ-1034-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 29 мартдаги "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида" ПФ-2276-сонли Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 411-модда

















































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск