Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2017 й. ПФ-5057-сон "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.05.2017 й.

N ПФ-5057



ТАШҚИ БОЗОРЛАРДА МАҲАЛЛИЙ

МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ЭКСПОРТ ҚИЛИНИШИ

ВА РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикамиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан, энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг экспорт ҳажмини ошириш, экспорт қилиш географиясини диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ташқи бозорларда маҳаллий экспортга етказиб берувчи ташкилотларнинг маҳсулотларини рақобатдошлигини ошириш мақсадида:


1. Хўжалик субъектларига 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) ўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилиш, янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинларидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-1871-сонли Фармонининг 2-иловасида кўрсатилган хом ашё товарларидан ташқари, чет эл валютасида олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш, бунда қуйидаги шартларга риоя қилинсин:

шартнома миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги керак;

товарлар экспорт қилинган кундан бошлаб, 90 кун ичида мажбурий валюта тушумининг келиб тушиши таъминланиши лозим;

белгилансинки, ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг кейинги экспорти мазкур қўшимча банднинг шартларига мувофиқ экспортчи ташкилотнинг мазкур қўшимча бандда кўрсатилган шартларда аввалги дебиторлик қарзи бўлмаган тақдирда амалга оширилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-1871-сонли Фармонининг 4-иловасида назарда тутилган буюм ва маҳсулотлар экспортини амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида бериладиган лицензиялар бўйича амалга ошириладиган экспорт-импортнинг ўзига хос маҳсулотлари рўйхатидан заргарлик буюмлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 412-модда





















































Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск