ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 29.05.2017 й. ПФ-5060-сонли Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 майдаги

ПФ-5060-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида сиёсий

бошпана бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда - шахслар) Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ берилади.


2. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.


3. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахс ва унинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланади ҳамда мажбуриятларга эга бўлади.


4. Агар шахс:

Ўзбекистон Республикасида жиноят деб тан олинадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун тақиб қилинаётган бўлса ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий мақсад ва принципларига зид ҳаракатлар содир этишда айбдор бўлса;

айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган ёки унга нисбатан қонуний кучга кирган ва Ўзбекистон Республикасида ижро этилиши лозим бўлган суднинг айблов ҳукми мавжуд бўлса;

таъқиб қилиниш хавфи бўлмаган учинчи давлатдан келган бўлса;

у таъқиб қилинмаётган учинчи давлатнинг фуқаролигига эга бўлса;

била туриб ёлғон маълумотлар берган бўлса;

иқтисодий, экологик ёки ижтимоий сабабларга кўра, шунингдек табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар муносабати билан фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатига қайтиш имкониятига эга бўлмаса ёки қайтишни хоҳламаса Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилмайди.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СИЁСИЙ

БОШПАНА БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИЛТИМОСНОМАНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Сиёсий бошпана қидираётган шахс вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олингандан кейин ёхуд ушбу шахсга фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатга қайтиш имкониятини бермайдиган ҳолатлар вужудга келган пайтдан бошлаб етти кун ичида ўзи турган жой бўйича ҳудудий ички ишлар органларига Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган шаклда ёзма илтимоснома билан шахсан мурожаат қилиши керак.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома (кейинги ўринларда - илтимоснома) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси билан биргаликда унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан берилади. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларга ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари илтимосномасига уларнинг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги ҳам илова қилиниши лозим.


6. Илтимосномада ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ҳолатлар баён этилиши лозим.

Илтимосномага:

анкета-ариза - 2 та нусхада;

таржимаи ҳол - 2 та нусхада;

3,5 х 4,5 ўлчамли 4 та фотосурат;

Ўзбекистон Республикасининг тиббий муассасаларидан олинган тиббий маълумотнома;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси илова қилинади.

Илтимосномага ушбу масалага тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.


7. Илтимоснома, анкета-ариза ҳамда таржимаи ҳолнинг барча нусхалари илтимоснома берувчи шахс томонидан улар тузилган сана кўрсатилган ҳолда имзоланган бўлиши лозим. Агар шахс ўзининг жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли илтимосномани имзолай олмаса, илтимоснома бошқа шахс томонидан имзоланиши мумкин, бу ҳақда ички ишлар органлари томонидан илтимосномада илтимоснома берувчи уни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари кўрсатилган тегишли белги киритилади.


8. Илтимоснома ушбу Низомда назарда тутилган барча ҳужжатларнинг илтимоснома берувчи шахс томонидан тақдим қилинган пайтдан бошлаб ижрога қабул қилинган ҳисобланади.

Илтимосномани кўриб чиқиш учун етарли асослар мавжуд бўлганда, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан 2 нусхада иш жилди очилади, улар барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.


9. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


10. Илтимоснома кўриб чиқилиши даврида мурожаат этган шахсга 1-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома берилади. Илтимоснома бўйича қарор қабул қилинганидан сўнг маълумотнома уни берган орган томонидан олиб қўйилади.

Маълумотномани расмийлаштиришда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан илтимоснома берувчининг қўл бармоқ излари ва рақамли сурати чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар биометрик маълумотлар базасига киритиш учун олинади.

Маълумотнома олган шахс мақоми бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга тенглаштирилади.


11. Илтимоснома берувчи шахс Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги масала ҳал қилингунга қадар бир ойда камида икки марта (ҳар икки ҳафтада 1 марталик даврийликда) ҳудудий ички ишлар органларида қайд қилиниб борилади. Мазкур тартибга риоя этилмаган тақдирда ҳудудий ички ишлар органлари ҳолатларга аниқлик киритилгунига қадар материаллар расмийлаштирилишини тўхтатиб туради.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги келиб тушган илтимосномани кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати хулосаларини олади, шундан сўнг барча материалларни шахсга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш масаласи бўйича ўзининг хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юборади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматида илтимосномани кўриб чиқишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги лозим.

Илтимосномани қўриб чиқиш жараёнида ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган асослар мавжудлиги аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги илтимосномани кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва бу ҳақда илтимоснома берган шахсга қарор қабул қилинганидан кейин етти кун ичида хабар беради.


14. Илтимоснома кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссия материалларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.


16. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан берилади.


17. Илтимоснома рад этилган тақдирда шахсга қабул қилинган қарор ҳақида хабар берилади ва уни Ўзбекистон Республикасида бўлиши чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимосномаси рад қилинган шахс илтимоснома рад қилинган пайтдан бошлаб бир йилдан кейин такроран мурожаат этиш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СИЁСИЙ БОШПАНА

БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОНЛАРИНИ ИЖРО

ЭТИШ ТАРТИБИ


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги фармони имзоланган кундан кучга киради.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий ички ишлар органлари орқали илтимоснома берувчи шахсни қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.


20. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахсга, шунингдек унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан шахснинг илтимоснома билан мурожаат қилган ҳудудий ички ишлар органлари орқали 2-иловага мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади.


21. Ҳудудий ички ишлар органи Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган шахсга 5 йилгача бўлган муддатга идентификацияловчи ID-картани расмийлаштиради.

22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияни йилига 2 марта ярим йиллик якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги фармонларининг ижроси юзасидан хабардор қилиб боради.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СИЁСИЙ

БОШПАНАНИ ЙЎҚОТИШ АСОСЛАРИ ВА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


23. Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахс қуйидаги ҳолларда берилган сиёсий бошпанани йўқотади:

фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатга ўз ихтиёри билан қайтганда;

бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқишда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сиёсий бошпанадан ўз ихтиёри билан воз кечганда;

Ўзбекистон Республикасининг ёки бошқа давлатнинг фуқаролигини олганда.


24. Шахсга Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпана миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан, шунингдек агар, шахс Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий мақсад ва тамойилларига зид келувчи фаолият билан шуғулланаётган бўлса ёхуд у жиноят содир этган ва унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган ва ижро этилиши шарт бўлган айблов ҳукми мавжуд бўлса, йўқотилиши мумкин.

Шахснинг Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпанаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияси таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланган кундан бошлаб йўқотилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпанани йўқотган шахс эътиборига етказилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА

           

МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқилиши муносабати билан чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний бўлиши тўғрисида


ID 00000



фотосурат

3,5 х 4,5



QR-код



М.Ў.


Фамилияси:



Исми:



Отасининг исми:



Туғилган йили:



Туғилган жойи:



Фуқаролиги:



Шахсини тасдиқловчи ҳужжат: ким томонидан берилган / рақами /берилган санаси / амал қилиш муддати



Илтимосномани қабул қилган ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органи:



Шахсий ҳужжатлар йиғма жилди рақами / қабул қилиш санаси:



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил ________даги ПФ-___-сонли Фармонига мувофиқ унинг Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш ҳақидаги илтимосномаси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.


Орқа томони

У билан бирга (фарзандлари / васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар кўрсатилсин):

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Туғилган

санаси


Қариндошлик

даражаси


Шахсини тасдиқловчи ҳужжати

Ким томонидан берилган / рақами

/берилган санаси / амал қилиш

муддати


1.






Берилган вақти: ________________





(ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органи раҳбари лавозими, махсус унвони)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Турган жойи (яшаш) манзили: ____________________________________






Низомга

2-ИЛОВА

(ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг

ҳудудий органининг штампи)


фотосурат

3,5 х 4,5



М.Ў.


Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган

шахсга Ўзбекистон Республикасида сиёсий

бошпана бериш тўғрисида

ГУВОҲНОМА N _____


Фамилияси:



Исми:



Отасининг исми:



Туғилган йили:



Туғилган жойи:



Фуқаролиги:



Шахсини тасдиқловчи ҳужжат: ким томонидан берилган / рақами /берилган санаси / амал қилиш муддати



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20__ йил ________даги ПФ-___-сонли Фармонига мувофиқ унга Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилди.


Сиёсий бошпана унинг фарзандларига (васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахсларга) ҳам берилди:


         

Т/р


Фамилияси, исми,

отасининг исми


Туғилган

санаси


Қариндошлик

даражаси


Шахсини тасдиқловчи ҳужжати

Ким томонидан берилган / рақами

/берилган санаси / амал қилиш

муддати





Мазкур гувоҳнома Ўзбекистон Республикасида идентификацияловчи ID-картани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Гувоҳнома берилган:



(ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органи номи)

Берилган вақти: ________________





(ЎзР ИИВ М ва ФРББ нинг ҳудудий органи раҳбари лавозими, махсус унвони)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 414-модда



























Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск