Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2017 й. ПФ-5067-сон "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.06.2017 й.

N ПФ-5067



ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ БОШҚАРУВИ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ветеринария соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳайвонларнинг соғлигини сақлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, давлат ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, эпизоотик осойишталикни ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва рақобатдош келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқлари билан тартибга солишни таъминлаш, ушбу соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;

ветеринария хизматини янада ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мамлакатимиз ҳудудларига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш;

эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактик ишларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш;

кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш;

ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;

халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тизимида қуйидагилар ташкил этилсин:

ҳудудий давлат ветеринария бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари;

ҳудудий давлат ветеринария бўлимлари базасида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари тегишли равишда участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари тегишли равишда чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;

Давлат ветеринария хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тузилмасига бериш тўғрисидаги;

Эпизоотияга қарши курашиш республика экспедицияси ва Ҳайвонларнинг оқсил касаллигига қарши курашиш отряди тугатилиб, уларнинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш бошқармаси зиммасига юклаш тўғрисидаги;

Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича давлат лабораторияси, Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси ва Республика давлат ветеринария лабораторияси негизида Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис марказини ташкил этиш тўғрисидаги;

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораториясини Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий марказига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 3 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 445-модда













































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск