ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Умумий характердаги имтиёзлар /

Иқтисодиёт вазирлигининг 134-сон, Молия вазирлигининг 62-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-26-сон "Солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 09.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 09.06.2017 й. 2888-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2017 й.

N 2888

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.06.2017 й.

N 134


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.06.2017 й.

N 62


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.06.2017 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.06.2017 й.

N 2017-26


ҚАРОРИ



Солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика

маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника

маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш

материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг

рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2843-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Б. Ходжаев

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган фармацевтика

маҳсулотлари ва препаратлари, электротехника

маҳсулотлари, шунингдек, пардозлаш қурилиш

материалларига тааллуқли бўлган маҳсулотларнинг

РЎЙХАТИ


1. Фармацевтика маҳсулотлари ва препаратларини ишлаб чиқариш:

Дори воситаларини ишлаб чиқариш;

Провитаминлар, витаминлар ва уларнинг ҳосилаларини ишлаб чиқариш;

Диагностика реагентларини ишлаб чиқариш;

Имунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш;

Пахта, дока, докали бинтлар, бандажлар ва шу каби бошқа тиббий боғловчи материалларни ишлаб чиқариш;

Тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш (БФҚ).


2. Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш:

Қайта тикланадиган муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда маиший ва саноат иссиқлик манбаларини ишлаб чиқариш;

Қуёш панелларини ишлаб чиқариш;

Сув тайёрлаш тизимларини ишлаб чиқариш;

Сув фильтрлари ва махсус мембраналарни ишлаб чиқариш;

Саноат ва маиший сув фильтрлари учун катрижлар ишлаб чиқариш;

Электрон ўйинчоқлар ишлаб чиқариш;

Электрон қисмлар ишлаб чиқариш;

Электрон юклаш панеллари ишлаб чиқариш;

Компьютерлар ва периферик ускуналар ишлаб чиқариш;

Коммуникация ускуналарини ишлаб чиқариш;

Маиший электроника асбобларини ишлаб чиқариш;

Ўлчаш, назорат қилиш, синаш ва навигация учун асбоб ва ускуналар ишлаб чиқариш;

Электр соатлар ишлаб чиқариш;

Нурлантирувчи, электр тиббиёт ва электр терапия ускуналари ишлаб чиқариш;

Оптика асбоблари ва фотография ускуналари ишлаб чиқариш;

Ахборот узатишнинг магнит ва оптик воситаларини ишлаб чиқариш;

Электр двигателлар, генераторлар ва трансформаторлар ишлаб чиқариш;

Электр тақсимловчи ва бошқарув аппаратураларни ишлаб чиқариш;

Батарея ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш;

Оптик толали кабель ишлаб чиқариш;

Электр асбоблар ишлаб чиқариш;

Электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш;

Маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш;

Маиший ноэлектр асбоблар ишлаб чиқариш;

Бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш;

Бошқа насос ва компрессорлар ишлаб чиқариш;

Плита, печлар ва печ горелкалари ишлаб чиқариш;

Офис техникаси ва жиҳозлари ишлаб чиқариш (компьютерлар ва периферик ускуналардан ташқари);

Электр қўл асбоблар ишлаб чиқариш;

Саноат совитиш ва вентиляция ускуналар ишлаб чиқариш;

Маиший ва савдо совутгичлар ишлаб чиқариш;

Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш;

Тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш;

Видеокузатув тизимлар ишлаб чиқариш;

Телевизорлар ишлаб чиқариш;

Маиший кондиционерлар ишлаб чиқариш;

Электр қозонлар, радиаторлар ва сув иситгичлар ишлаб чиқариш;

Касса аппаратлари ва терминаллар ишлаб чиқариш;

Электр ўрнатгич қурилмаларини ва кичик маиший электр техникалар ишлаб чиқариш (дазмол, электрчойнак, вентиляторлар);

Автотранспорт воситалари учун электр ва электрон бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш.


3. Пардозлаш қурилиш материалларини ишлаб чиқариш:

Гипсокартон плиталар, шунингдек гипсдан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

Қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш;

Оқ цемент ишлаб чиқариш;

Оҳак ва бўр ишлаб чиқариш;

Пардозлаш ишлари учун бетон қоришмаларини ишлаб чиқариш;

Сиртқи қисмларни қоплаш учун керамик плиткаларни ишлаб чиқариш;

Шпаклёвка, замазка, грунтовка, мастика, пардозлаш пасталари ва ПВА елимларини ишлаб чиқариш;

Девор ва шифтларга ишлов бериш учун пластик ва композит панелларни ишлаб чиқариш;

Табиий тошлардан пардозлаш плиталарини ишлаб чиқариш;

Керамогранит ишлаб чиқариш;

Ёғоч-қиринди плиталари (ДСП) ишлаб чиқариш;

Ёғоч-толали плиталари (ДВП) ишлаб чиқариш;

Ўртача зичликдаги ёғоч-толали плиталар ишлаб чиқариш (МДФ);

ПВХ (поливинилхлорид) панеллари ишлаб чиқариш (девор ва шифтлар учун материал);

Осма, кассетали ва тортиладиган шифтлар учун материаллар ишлаб чиқариш;

Алюмин-композит панелларини ишлаб чиқариш;

Бинонинг пластикдан ясалган эшиклари, деразалари, зинапоялари, деворлари ва бошқа қисмларида стационар ўрнатиш учун мўлжалланган фитинг ва мустаҳкамловчи қисмларни ишлаб чиқариш;

Плинтуслар ишлаб чиқариш;

Линолеум, паркет, ламинат, қуйма поллар учун қоришмалар, пўкак поллар, ковролин, каучукли қопламалар ва модулли пол қопламаларини ишлаб чиқариш;

Ёғочли поллар ўрнатиш учун арраланган бинокорлик материалларини ишлаб чиқариш;

Бадиий сувоқ материаллари, гул қоғозлари ишлаб чиқариш;

Бўёқлар, лаклар ва бошқа бўёқ материалларини ишлаб чиқариш;

Пенопластдан шифт плиталарини ишлаб чиқариш;

Магний-ойна листларини ишлаб чиқариш;

Қурилиш аралашмалари ва қоришмалари (эритмалари ) ишлаб чиқариш (цемент, гипс ва бошқалардан);

Оловга бардош бермайдиган сопол том черепицалари, металл черепица, шунингдек, юмшоқ, рулонли, қуйма (тўлдирувчи), листли том қопламалари ва бошқа донали материаллар ишлаб чиқариш;

Иссиқлик ва товуш ўтказмайдиган материалларни ишлаб чиқариш;

Пластик плита, лист, плёнка ва зарқоғозлар ишлаб чиқариш (ғовак, қатламли, темир ёки бошқа материаллар билан бирлашган ёки қопланганлардан ташқари);

Сунъий бўялган гранулалар, мармардан бўлган кукунлар ва увоқлар, травертин ва алебастр ишлаб чиқариш.


4. Мазкур Рўйхат "Ўзфармсаноат" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 486-модда






































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск