ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2017 й. 339-сон "Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2017 й.

N 339



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ВА

САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДА ХИЗМАТНИ

ЎТАГАН ФУҚАРОЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИ ҲАМДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР, ТОШКЕНТ ШАҲРИ, ТУМАН

ВА ШАҲАРЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЗУРИДА ТЕГИШЛИ

КОМИССИЯЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг амалда бажарилишини самарали ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий муҳофаза қилинганлигининг ишончли кафолатлари таъминланишини давом эттириш, давлат органларининг барча соҳаларини республиканинг ишончли, ғоявий етук ва ватанпарвар фуқаролари билан тўлдириш, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисоблансин:

фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

фуқароларни ишга жойлаштиришга тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни ўз вақтида амалга оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;

Республика комиссиясининг аъзолари, ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар раҳбарларининг фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг келишилган ишларини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ишларнинг ҳолати ва натижадорлиги юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш ҳамда, зарурат туғилганда, уни яхшилашга доир аниқ тадбирлар ишлаб чиқиш;

фуқароларни ишга жойлаштиришнинг ҳолати юзасидан назоратни амалга оширувчи ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кредит олишига кенг имкониятлар яратиш;

жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг умумий сони тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ахборот асосида иш ўринларини банд қилишни ташкиллаштириш (ҳар йили сентябрь ойида - олий маълумотга эга бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар учун, февраль ойида - қолган муддатли ҳарбий хизматчилар учун);

фуқароларни ишга жойлаштириш учун ҳар чоракда семинарлар, давра суҳбатлари ва бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш.


2. Белгилансинки, Республика комиссияси ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. Қуйидагилар:

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - Республика комиссиясининг;

меҳнат бўйича ҳудудий органлар - ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - Республика комиссиясининг ишчи органи:

икки ҳафта муддатда комиссиялар мажлисларини ўтказиш жадвалини, уларнинг иш регламентини тасдиқласин, келгусида комиссиялар протокол қарорларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни белгиланган муддатларда амалга оширсин;

фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминловчи амалий чора-тадбирлар режаси бажарилиши юзасидан мунтазам ва сифатли мониторингни амалга оширсин;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ҳудудий меҳнат бозорини пухта таҳлил қилиш асосида, ишга жойлаштиришни ва қайта ўқитишни ташкил этсин;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштиришда мутахассислиги бўйича мақсадли йўналтиришни амалга оширсин;

ҳар чоракда (ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмасдан) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича бажарилган тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркибига мувофиқ уларнинг шахсий таркибини ва улар тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар;

ҳудудий комиссиялар ишларини самарали ташкил этсинлар ва келгусида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борсинлар;

муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши мониторингини ташкил этсинлар, кейинчалик уларга давлат ташкилотларида ишга жойлаштиришда кўмаклашишни таъминлаш мақсадида унда зарур маълумотларнинг (фамилиялари бўйича рўйхати, иш жойи, меҳнат шароитлари ва ижтимоий муҳофазаси) тўлиқ қамраб олинишига алоҳида эътибор берсинлар;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларнинг самарали ишга жойлаштирилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсинлар;

ҳар чоракда камида бир марта туман ва шаҳарларда фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларида олиб борилаётган ишлар бўйича ва кўрсатилаётган амалий ёрдамларнинг ҳақиқий натижадорлигини ўрнатсинлар ва таҳлил қилсинлар;

меҳнат бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни касб танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этсинлар;

истиқболли йўналишлар бўйича муваффақиятли фаолият олиб бораётган кичик ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан тажриба алмашиш бўйича мунтазам учрашувлар ташкил этсинлар;

ҳар ойда камида бир марта муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил қилсинлар;

ҳар чоракда камида бир марта вакант иш ўринлари ярмаркалари ўтказишни ташкил этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги туман ва шаҳарлар мудофаа ишлари бўлимлари орқали ҳар йили ҳудудий комиссияларга қуйидагиларнинг тақдим этилишини таъминласин:

март ойида - муддатли ҳарбий хизматни белгиланган муддатларда ўтаган резервга бўшатилган фуқароларнинг, шунингдек ҳар ойда - сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўтаган фуқароларнинг фамилиялар бўйича рўйхатлари;

1 майгача - кейинги йилга иш ўринларини резерв қилиб қўйиш учун жорий йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларнинг умумий сони тўғрисидаги ахборот.


8. "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Марказий кенгаши билан биргаликда:

ёшларни бузғунчи кучлар, гиёҳвандлик, алкоголизм ва бошқа салбий ҳодисалар таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида улар билан фаол тарбиявий-маърифий, тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борсин, уларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришларда иштирок этишга кенг жалб этсин;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун "Ёш тадбиркор - мамлакатимиз таянчи", "Менинг бизнесим - менинг ғоям", "Ёш тадбиркор - мамлакат келажаги замини" ва шу каби бизнес-лойиҳаларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ишларини ўтказсин;

оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда доимий асосда хизмат бўйича кўтарилишнинг ишончли замини сифатида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида хизмат қилишнинг ижтимоий ва шахсий аҳамиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин;

ёшлар ўртасида меҳнатга жойлаштиришнинг, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган, ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни ўз вақтида аниқлаш бўйича фаол тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширсин, келгусида уларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда, ёшларни ишга жойлаштиришни ташкил этиш фаолияти юзасидан таъсирчан мониторингни амалга оширишда фаол иштирок этсин;

ёшларни ватанпарварлик, Ватанга ва ўз халқига хизмат қилиш, меҳнатсеварлик, мамлакатни гуллаб-яшнатишда, унинг иқтисодиётини изчил ривожлантиришда, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан астойдил манфаатдорлик, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш учун шахсий масъулият руҳида тарбиялаш ишларини амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни мамлакат иқтисодиётининг ишончли замини ҳисобланадиган кичик ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашсин;

муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлаш ва уларни ўқитишни ташкил этиш масалалари бўйича ахборот ва консультация ёрдами беришни ташкил этсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 июндаги

339-сон қарорига

1-ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматни

ўтаган ва сафарбарлик чақирув резерви

хизматчиларини ишга жойлаштириш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси


Азимов Р.С.

-

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


Абдухакимов А.А.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Республика комиссияси раисининг ўринбосари - ишчи орган раҳбари


Салиев М.Х.

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари


Мирзаев А.Ш.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Жалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Марказий кенгаши раиси


Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси


Қуранбаев Қ.Қ.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси.


          

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 июндаги

339-сон қарорига

2-ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган

ва сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларини ишга

жойлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Тошкент шаҳри ҳокими, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, ҳудудий комиссиялар раислари.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг, Тошкент шаҳри ҳокимининг, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, ҳудудий комиссиялар раисларининг ўринбосарлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органлари раҳбарлари, ишчи орган раҳбари.


4. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари.


5. Ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари.


6. Ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раислари.

7. Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ҳудудий кенгашлари раислари.


8. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳудудий кенгашлари раислари.


Изоҳ: ҳудудий комиссиялар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 466-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 86-модда

































Время: 0.1714
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск