Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.2017 й. 340-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 июндаги

340-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги

"Коммунхизмат" агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги "Коммунхизмат" агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Агентлик Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади), шунингдек Ҳукуматга қарашли хорижий молиявий ташкилотлар (кейинги ўринларда ҲХМТ деб аталади) иштирокида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.


3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан унга ҳисобот беради.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


5. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига, мустақил балансга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, ўз номи ёзилган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.


7. Агентликни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий капитални жалб қилиш бўйича фаол сиёсатни шакллантириш ва изчил амалга ошириш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича жараёнларни режалаштириш, келишиш ва мувофиқлаштириш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосларни (ҳисоб-китобларни) сифатли тайёрлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

лойиҳалар техник-иқтисодий асосларининг (ҳисоб-китобларининг) тасдиқланган параметрлари, шунингдек, ХМИИ ва ҲХМТ билан имзоланган молиявий ва лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар ўтказиш;

ХМИИ ва ҲХМТ ажратадиган маблағлардан молиявий битимларга ва лойиҳа битимларига мувофиқ мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида амалга ошириш таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил этиладиган гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг инвестиция бўлинмалари раҳбар ва ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

тегишли халқаро шартномалар, лойиҳа ва дастурлар асосида халқаро ҳамкорлик қилиш.


9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги прогнозлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги лойиҳалар билан боғлиқ инвестиция дастурларини тайёрлашда иштирок этади ҳамда уларни амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштиради;

уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасига оид инвестиция лойиҳа ва дастурларини амалга ошириш имкониятлари хусусида ахборот тайёрлайди ва хорижий инвесторларни бундай ахборот билан таъминлайди;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер (танлов) савдолари ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш масаласини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ташкил қилади ва ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ХҲМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатини тайёрлашда иштирок этади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб боради;

инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида сифатли амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни танқидий таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш учун тезкор чоралар кўради;

тармоқ идоралараро тендер комиссиялари, ишчи ва баҳолаш гуруҳларининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш борасидаги рақобат муҳитини яратишга кўмаклашади;

агар ҳукумат қарорлари ва (ёки) молиявий шартномаларда назарда тутилган бўлса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича ижро органи вазифасини белгиланган тартибда бажаради;

Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ходимларини, шунингдек, айрим олим ва мутахассисларни материаллар ишлаб чиқишга белгиланган тартибда жалб қилиш;

илмий-техник кенгашлари ишида иштирок этиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб этилган кредитлар бўйича мажбуриятлар ва ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

статистика органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик фаолияти учун зарур статистика ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш.

Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тасдиқланган тармоқ жадвалларига биноан ишларни молиялаштириш ва бажариш ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.


12. Агентлик:

ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини таъминлаш;

ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг ўз вақтида, сифатли ва белгиланган тартибда ишга туширилишини таъминлаш;

муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда ХМИИ ва ҲХМТ кредитларини фаол жалб қилиш;

Агентликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.

Агентлик бош директори меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича - бош бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосари ва Агентлик ходимлари эса - тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи ва ходимларига тенглаштирилади.


14. Агентлик бош директори:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳлар раҳбарларининг ваколатларини, Агентлик фаолиятининг айрим участкалари ва йўналишларига раҳбарлик ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳларнинг ишлар учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди;

Агентлик ходимлари бажариши шарт бўлган қарорлар чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;

Агентлик бошқармалари тўғрисидаги низомни, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳлар низомларини, шунингдек, Агентлик ходимлари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳларнинг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан келишган ҳолда Агентлик ходимлари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳ раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Агентлик бош директори қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


15. Агентлик бош директори Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳайъати таркибига киритилади.



5-БОБ. АГЕНТЛИК ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


16. Агентлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалардан иборат бўлади.


17. Агентлик ходимларига:

узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар чоракда мукофот тўланади. Бундай мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасдиқлайдиган тартибга мувофиқ ҳисобланади;

байрам кунлари учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан лавозим маошининг 2 баравари миқдорида мукофот тўланади;

Агентликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига уларнинг лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.


18. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бошқарув ходимлари сонининг қисқариши туфайли бўшайдиган ва бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобидан шаклланган маблағлари Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус жамғармага йўналтирилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 467-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 87-модда




































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск