ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДЮУ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2017 й. 347-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2017 й.

N 347



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК

УНИВЕРСИТЕТИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон ва "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек Тошкент давлат юридик университетида модул тизимига асосланган ўқув жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


1-1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига мувофиқ академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш учун тест синовлари икки бўлимлардан ташкил топганлиги ҳамда I бўлим - танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовларидан иборат бўлиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда - академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинсин.

1-2. Белгилансинки:

Академик лицейда I бўлим - танланган йўналиши бўйича тест синовлари топшириладиган мос фанлар ТДЮУ томонидан белгиланади;

академик лицейда камида уч йил ишлаган, базавий олий юридик маълумотга эга педагог ва раҳбар ходимларга ТДЮУ магистратура мутахассислигига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқи берилади. Бунда ушбу ходимларга ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти юкланади;

академик лицейга ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда ишга қабул қилинади;

академик лицей ўқувчиларининг билимларини баҳолаш, якуний давлат аттестациясини ўтказиш, шунингдек, академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш адлия вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой ичида мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 июндаги

347-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарорининг иловасида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 36-мод.):


а) 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тошкент давлат юридик университетига педагог ходимлар адлия органлари ва муассасалари учун белгиланадиган тартибда ўтказиладиган танлов асосида қабул қилинади";


б) II бўлим қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Тошкент давлат юридик университетида ўқитувчи ва катта ўқитувчи лавозимларига олий маълумотга эга бўлган шахс (қоида тариқасида, магистр, дипломли мутахассис), шунингдек илмий даража (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) ва илмий унвонга эга бўлган ҳамда бундай даража ва унвонга эга бўлмаган, бироқ ўқитувчилик, илмий-тадқиқот ва амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар қабул қилиниши мумкин".


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 302-модда):


а) 2-иловага изоҳнинг иккинчи хатбошисида "Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган" сўзлари "Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модул тизимига асосланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада:


7-банднинг иккинчи хатбошисида "Бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмайдиган" сўзлари "Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида йиллик шахсий иш режаси фақат ўқув тусдаги тадбирларни, уларнинг соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади. Ушбу соатларнинг энг кам миқдори олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан белгиланади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошлари талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди".


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда):


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошига "агар" сўзидан кейин "қонун ҳужжатлари ёки" сўзлари қўшилсин;


б) иловада:


8-банддаги "агар" сўзидан кейин "қонун ҳужжатлари ёки" сўзлари қўшилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла билан қўшилсин:

"Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади";

иккинчи хатбошига "тест синови" сўзларидан кейин "(суҳбат)" сўзи қўшилсин;

учинчи хатбошига "Тест синовлари" сўзларидан кейин "(суҳбат)" сўзи қўшилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорнинг 3-иловасида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда):


а) I бўлим қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар иккинчи курсдан бошлаб ўқишнинг бир ўқув йилигача бўлган муддатни хорижий олий таълим муассасасининг юриспруденция йўналишида ўқиш ҳуқуқига эга. Талабанинг хорижий олий таълим муассасасида ўқиган даври ва ўзлаштирган фанлари хорижий олий таълим муассасаси маълумотномаси асосида университет Кенгаши томонидан университет ўқув режаси ва дастурларининг тегишли қисмларини ўзлаштирганлиги сифатида қабул қилиниши ва талабага ўқишини тегишли ўқув семестридан давом эттириш ҳуқуқи берилиши мумкин";


б) 30-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасалари талабаларига нисбатан мазкур банднинг "г" кичик банди татбиқ этилмайди. Ушбу олий таълим муассасаларида академик ўзлаштира олмаган (қарздор) талабалар ўзлаштира олмаган фанларни такроран ўқитиш учун тегишли курсда қолдирилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорининг 1-иловасидаги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 453-модда) "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими "Минтақавий ва тармоқ марказининг номи" устунининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази".


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги "Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат юридик университетларида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида" 337-сон қарори 2-иловасининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 691-модда):


а) 1-бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Бакалавриат

Максимальный объем аудиторных занятий при очной форме обучения должен быть установлен в объеме 30 часов в неделю.

При нормативном сроке обучения в 4 года продолжительность учебного процесса должна составлять 204 недели.

Общий объем учебного времени должен распределяться на:

теоретическое обучение - 40 - 55%;

аттестацию - 10 - 20%;

каникулы - 12 - 18%;

Самостоятельную подготовку - 6 - 14%;

квалификационную практику - 8 - 12%;

выпускную работу - 2 - 4%.

Объем времени теоретического обучения должен распределяться по блокам дисциплин следующим образом:

непрофильные дисциплины - 10 - 30%;

профильные дисциплины - 60 - 80%;

дополнительные дисциплины - 5 - 10%.

Общий объем каникулярного времени в учебный год устанавливается 5 - 14 недель";


б) 2-бўлимда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Максимальный объем аудиторных занятий и научной деятельности при очной форме обучения должен быть установлен в объеме 30 часов в неделю";

бешинчи хатбошидаги "25 - 30" рақамлари "20 - 25" рақамлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "4 - 7" рақамлари "8 - 12" рақамлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"самостоятельную подготовку - 6 - 10%";

еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 472-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 91-модда






















Время: 0.2262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск