ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ТошДЮУ /

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.2017 й. 347-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 июндаги

347-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига

хорижий фуқароларни қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига мувофиқ хорижий давлатлар фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, шунингдек хорижий давлат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда хорижий фуқаролар деб юритилади)ни Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринда ТДЮУ деб аталади) бакалавриатига қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Хорижий фуқароларни қабул қилиш ТДЮУ бакалавриатига қабул квоталаридан ташқари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси (кейинги ўринда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан белгиланадиган жойларга мувофиқ амалга оширилади.

Талабалар ўқиши қонун ҳужжатларида хорижий фуқаролар учун назарда тутилган тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки "IT-visa" ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир.

3. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тест синовларисиз, ТДЮУда ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра ва рейтинг тизимига мувофиқ тўпланган балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


4. ТДЮУ бакалавриатида ўқиш учун ҳужжатларни топширган хорижий фуқаролар, уларнинг дунёқараши, касбий лаёқати ва мотивацияси, умумий интеллектуал ва маънавий-ахлоқий даражасини аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбатдан ўтказилади.


5. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун тузилган ТДЮУ қабул комиссияси (кейинги ўринда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги аризалар Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинади.

7. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали топширилади.

Хорижий фуқаролар аниқ вақт режимида электрон шаклдаги қабул қилиш тўғрисидаги аризани тўлдириб, унда: таълим йўналиши, таълим тили ва шакли; хорижий фуқаро томонидан олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки унда олий маълумоти мавжуд эмаслиги; хорижий фуқаро суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белги кўрсатилади.


8. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:

хорижий фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;

белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган, ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган таълим ҳақидаги ҳужжат;

Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Аризани ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.

Қабул қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ТДЮУ билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


9. Мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва хорижий фуқарога белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.

Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш вақти этиб аризага ноёб рақам бериш пайти ҳисобланади.


10. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзил бўйича хорижий фуқарога тегишли хабарнома юборилади. Бунда хорижий фуқарога кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имкони берилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қатъиян ман қилинади.


11. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни ТДЮУ сайтида жойлаштирилади.


12. Хорижий фуқаролар ҳужжатларнинг асл нусхаларини суҳбат ўтказилишидан 3 кун олдин тақдим этади.

Бунда чоп этилган ва имзоланган ариза хорижий фуқаро томонидан тақдим этилади, бу ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, хорижий фуқаро суҳбатдан (талаба ТДЮУ талабалари сафидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлар эса ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.



3-БОБ. СУҲБАТ ЎТКАЗИШ


13. Хорижий фуқароларни қабул қилиш жойларининг сони ҳақидаги маълумот ТДЮУ веб-сайтида, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш муддатидан бир ой олдин жойлаштирилади.


14. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиниши учун хорижий фуқаролар ТДЮУда таълим бериладиган тилларни билиши керак. Таълим бериладиган тилларни билмайдиган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли муассасаларда ўқийди ва тил ўрганиш бўйича тайёргарликни муваффақиятли тугатиш натижаларига кўра, белгиланган намунадаги гувоҳнома (сертификат) ва ўқишга йўлланма берилади.


15. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.

Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади.

Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.

16. Суҳбат ўтказилишига қадар маслаҳатлар ташкил этилади, маслаҳатлар жадвали қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади.


17. Суҳбат ўтказиш жадваллари ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади ва ТДЮУ веб-сайтида, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан бир ой олдин жойлаштирилади.


18. Суҳбат ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

Суҳбат натижалари хорижий фуқарога балларни қўйишни (0 дан 100 гача) назарда тутадиган рейтинг тизими бўйича аниқланади ҳамда махсус комиссия мажлисининг ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган баёнида қайд этилади.

Суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ТДЮУ билан келишилган ҳолда белгиланади.

Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.

Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади.

19. Хорижий фуқароларни қабул қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:

жадвал бўйича суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);

суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганда.


20. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади.


21. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.


22. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади.


4-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ


23. ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги ТДЮУ ректорининг буйруғи, қоида тариқасида, 2 сентябрдан кечиктирмасдан қабул қилинади.

24. ТДЮУ ректори томонидан хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилингандан кейин ТДЮУ билан жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар тузилади.

25. Белгиланган намунадаги контракт бланкалари қабул комиссияси томонидан ТДЮУ ректори буйруғи қабул қилинган кундан бошлаб берилади ва ТДЮУ ректори ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда (юридик шахслар учун 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада) расмийлаштирилади.

26. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.

27. ТДЮУ ректорининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан бошлаб хорижий фуқароларга дарсларга қатнашишга рухсат этилади.

28. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган хорижий фуқароларга стипендия тўланмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги бўйруқ ва суҳбат натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.

ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинмаган хорижий фуқароларнинг суҳбат натижалари 6 ой давомида сақланади ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилинади.


30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига

хорижий фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари

I босқич

       

Хорижий фуқаролар томонидан ТДЮУ қабул комиссиясига Интернет орқали ҳужжатларни топшириш


1. Хорижий фуқаролар аниқ вақт режимида электрон шаклдаги қабул қилиш тўғрисидаги аризани тўлдиради.


2. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага тегишли ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади.

          


15 мартдан 15 июлгача































II босқич

          

Ҳужжатларни текшириш, аризани рўйхатга олиш ёки камчиликлар ҳақида хабар бериш


1. Барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва бу ҳақда хорижий фуқарога электрон почта манзили орқали хабар берилади.


2. Тақдим қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаган тақдирда электрон почта манзили бўйича хорижий фуқарога кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш тўғрисида тегишли хабарнома юборилади.

        


ариза топширгандан сўнг 72 соат ичида




ариза топширгандан сўнг 72 соат ичида



































III босқич

     

ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларининг асл нусхаларини тақдим этиш

        


суҳбат ўтказилишидан

3 кун олдин





























IV босқич

         

Суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш


1. Хорижий фуқароларни қабул қилиш жойларининг сони ҳақидаги маълумотни ТДЮУ веб-сайтида жойлаштириш.


2. Суҳбат ўтказиш жадвалларини тасдиқлаб, ТДЮУ веб-сайтида жойлаштириш.


3. ТДЮУда ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан хорижий фуқароларнинг дунёқараши, касбий лаёқати ва мотивацияси, умумий интеллектуал ва маънавий-ахлоқий даражасини аниқлаш нуқтаи назаридан суҳбатдан ўтказиш.

         


қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш муддатидан бир ой олдин


қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан бир ой олдин




2 - 10 август

































V босқич

         

Суҳбат натижаларини

Давлат комиссиясига юбориш


1. Суҳбат натижалари хорижий фуқарога балларни қўйишни (0 дан 100 гача) назарда тутадиган рейтинг тизими бўйича аниқланади ҳамда махсус комиссия мажлисининг ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган баёнида қайд этилади


2. Суҳбат натижаларини ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига юбориш.

            


20 августга қадар

































VI босқич

      

ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги Давлат комиссияси қарорини қабул қилиш

        


қоида тариқасида,

20 августдан кечиктирмасдан





























VII босқич

       

Қабул қилишни расмийлаштириш,

ўқиш учун тўловни амалга ошириш


1. Ўқиш учун контрактларни расмийлаштириш.


2. ТДЮУ валюта ҳисоб рақамига хорижий валютада тўловларни амалга ошириш.


3. Хорижий фуқароларга дарсларга қатнашишга рухсат этиш тўғрисида ТДЮУ ректорининг буйруғини расмийлаштириш.


4. Ўқишга қабул қилиш бўйича ТДЮУ ректорининг буйруғини расмийлаштириш.



15 августдан

2 сентябргача


қонун ҳужжатлари ва контракт шартларида кўрсатилган муддатларда


2 сентябрь


15 сентябрдан кечиктирмай, контрактда белгиланган маблағ миқдори тўлангандан сўнг








"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 472-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 91-модда





































Время: 0.1500
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск