Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.06.2017 й. 355-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 июндаги

355-сон қарорига

ИЛОВА



Туроператор ва меҳмонхона хизматларини

сертификатлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарорига мувофиқ туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш ва инспекция назорати тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда назарда тутилмаган туристик хизматларнинг алоҳида турларини, жумладан умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни, туристларга транспорт хизматлари кўрсатишни сертификатлаштириш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзстандарт" агентлиги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.


2. Тадбиркорлик субъектлари фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Мувофиқлик сертификатининг (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) амал қилиш муддати берилган сертификатни ҳар йили тасдиқлаган ҳолда уч йилдан иборатдир.

Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.

Амалдаги сертификатсиз туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари кўрсатиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.


3. Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш, жойлаштириш воситаларига тоифа бериш ҳамда сертификатлаштирилган туроператор ва меҳмонхона хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (кейинги ўринларда норматив ҳужжат деб аталади) талабларига мувофиқлигининг инспекция назорати, Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги, белгиланган тартибда аккредитланган "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан, миллий сертификатлаштириш органи - "Ўзстандарт" агентлиги билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширилади.


4. Туроператор ва меҳмонхона хизматларининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича сертификатлаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4-1. Оилавий меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

4-2. Хостел хизматини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда меҳмон уйлари ва хостеллар реестрига улар тўғрисида маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


сертификатлаштириш объектлари - туроператор ва меҳмонхона хизматлари;


туроператор хизматлари - туристлар билан тузилган шартнома асосида уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ кўрсатиладиган, туристик оператор (жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт хизмати кўрсатиш, экскурсиялар, бўш вақтни ва шу кабиларни ташкиллаштириш) хизматлари;


меҳмонхона хизматлари - жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, ўтовли оромгоҳлар ва норматив ҳужжатлар талаблари тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситалари) вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар, хостеллардан ташқари;

ариза берувчи - сертификатлаштириш объектини сертификатлаштиришга ариза берган юридик шахс;


сертификат эгаси - сертификат берилган юридик шахс;


сертификатлаштириш - сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;


жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизими (таснифлаш тизими) - норматив ҳужжатда белгиланган, бинолар, жиҳозлар, кўрсатилаётган хизматлар турлари ва сифати, хизмат кўрсатиш даражасига доир талаблар мажмуига асосланган тегишли тоифани жойлаштириш воситаларига бериш учун кўрсатилаётган меҳмонхона хизматларининг сифатини баҳолаш тизими. Тоифалар юлдуз (юлдузлар) кўринишидаги белги билан белгиланади, уларнинг сони (биттадан бештагача) хизмат кўрсатиш сифати даражасига боғлиқ;


сертификат - туроператор ва меҳмонхона хизматлари сифатини ва уларнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;


мувофиқлик белгиси - хизматнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини кўрсатиш учун хизматларга доир илова ҳужжатлари унинг билан тамғаланадиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги;


битим - сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битим.



2-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


1-§. Сертификатлаштириш учун ариза бериш


6. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда, шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда Марказга сертификатлаштириш учун ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) беради.


7. Туроператор хизматларини сертификатлаштириш учун аризага аризачининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган аризачининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

туроператор хизматлари кўрсатиш жараёнида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда аризачи ходимларининг ҳаракат қилиш режаси;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда аризачи томонидан туроператор хизматини ташкиллаштириш учун тузилган шартномалар (транспорт ва экскурсия хизматига, жойлаштириш, гид-таржимонлар хизматига, овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш, турагентлик хизматларига ҳамда туристларни қабул қилувчи давлатлардаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) рўйхати. Илгари туроператор хизматлари кўрсатмаган аризачилар сертификат олингандан кейин олти ой давомида кўрсатиб ўтилган шартномалар рўйхатини тақдим қилиш тўғрисида кафолат хатини Марказга тақдим этишлари лозим;

турист аризаси, туроператор хизматлари кўрсатишга доир намунавий шартнома намуналари;

туризм хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида, мамлакатга кириш/чиқиш учун зарур ҳужжатлар, божхона ва виза қоидалари тўғрисида, хавфсизлик чоралари, ўзини тутиш қоидалари ва ташриф буюрилаётган мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари, суғурталаш, вакцинация зарурати, чекловлар ва қарама-қарши кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва бошқалар тўғрисидаги ахборот материаллари.


8. Меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш учун аризага аризачининг имзоси билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

норматив ҳужжатлар талабларига биноан туризм соҳасида маълумотга ва/ёки малака сертификатларига эга бўлган аризачининг ходимлари тўғрисида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига жойлаштириш воситасининг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, газ қурилмалари ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) хулоса ва далолатномалари (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган жойлаштириш воситалари учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар, шу жумладан бундай мулкнинг ижара шартномаси;

меҳмонхона хизматлари кўрсатиш жараёнида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда аризачи ходимларининг ҳаракат қилиш режаси;

меҳмонлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш (дезинфекция тўғрисида, ёнғин сигнализацияси тизими ва лифтларга техник хизмат кўрсатиш тўғрисида) сифатини таъминлаш бўйича тегишли хизматлар билан шартномалар нусхалари;

фаррошлар хизмати ва овқатланиш жойлари ишчиларининг тиббий дафтарчалари нусхалари;

меҳмонхона хизматлари кўрсатиш тартиби ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисидаги ахборот материаллари.


9. Аризачининг хоҳишига кўра аризачининг кўрсатилаётган хизматларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар аризага илова қилиниши мумкин.



2-§. Сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш


10. Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида Марказ аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида ёки сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


11. Сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги асосларга биноан қабул қилинади:

аризада тўлиқ бўлмаган ҳажмдаги маълумотларни кўрсатиш;

ушбу Низомнинг 7 ёки 8-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиниши;

ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифатининг сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни аниқлашга имкон бермаслиги.

Сертификатлаштиришни ушбу бандда кўрсатиб ўтилмаган асослар бўйича рад этиш мумкин эмас.


12. Марказ қарор қабул қилгандан кейин икки иш куни мобайнида аризачига қуйидагиларни юборади:

сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида - сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ва Марказнинг банк ҳисоб реквизитлари, сертификатлаштиришга тўланадиган ҳақ миқдори ва муддати кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан тўловларнинг миқдорини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади;

сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида - рад этишнинг муайян асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда қарор.


13. Аризачи қарорни олгандан кейин ўттиз кун мобайнида Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлаши ва Марказ билан сертификатлаштириш тўғрисида шартнома имзолаши шарт.


14. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар бузилган тақдирда Марказнинг сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида аризачи икки иш куни мобайнида хабардор қилинади.



3-§. Сертификатлаштириш


15. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар аризачи томонидан бажарилгандан кейин уч иш куни давомида Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби ва сертификатлаштириш мақсади, объектлари, ҳажми ва унинг бўйича ишлар мазмунини аниқлайдиган сертификатлаштириш дастури тасдиқланади.

Комиссия ишини режалаштириш ва мувофиқлаштиришни Марказнинг сифат бўйича эксперт-аудиторлари орасидан тайинланадиган унинг раиси амалга оширади.


16. Комиссия раиси комиссия таркиби тасдиқланган кундан бошлаб беш иш куни давомида тақдим қилинган аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилади.

Таҳлил натижаларига кўра комиссия раиси хулоса чиқаради, унда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларда номувофиқликлар йўқлиги ёки мавжудлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилади, унинг нусхаси аризачига сертификатлаштириш тугагунгача уларни бартараф этиш учун юборилади.


17. Комиссия томонидан сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш (кейинги ўринларда аудит деб аталади):

туроператор хизматлари учун - аризачининг жойлашган жойида ўтказилади;

меҳмонхона хизматлари учун - жойлаштириш воситасининг жойлашган жойида ўтказилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш тугалланган кундан бошлаб уч иш кунидан кейин комиссия баҳолашни ўтказишни бошлаши керак. Баҳолаш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги лозим.


18. Баҳолашни ўтказиш учун аризачи комиссияга норматив ҳужжатлар талабларига биноан зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва унинг ишлаши учун шароитлар яратиши лозим.

Бунда аризачидан, тақдим қилинаётган хизматларни сертификатлаштиришга тегишли бўлмаган ҳужжатларни беришни ва уларни баҳолашни амалга оширишни талаб қилиш мумкин эмас.


19. Баҳолаш вақтида норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг аниқ мувофиқлиги, шу жумладан қуйидагилар текширилади:

а) ходимларнинг малакаси, уларнинг ўз лавозим йўриқномаларини билишлари ва унга риоя қилишлари;

б) сертификатлаштириш объектининг ҳолати ва жиҳозланганлиги;

в) аризачининг хавфсизликни таъминлаш тизими талабларига риоя қилиши ва кўрсатилаётган хизматлар сифати.


20. Сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланганда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича сертификатлаштириш объектининг номувофиқлиги тўғрисида протокол тузилади.


21. Меҳмонхона хизматларини баҳолаш ўтказилаётганда қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:

10 тагача номерга эга бўлган жойлаштириш воситаларининг номерларини тўлиқ текшириш;

10 тадан кўп номерга эга бўлган жойлаштириш воситаларининг номерларини танлаб текшириш (15% дан 30% гача);

жойлаштириш воситаларининг бошқа хоналари ва жиҳозларини тўлиқ текшириш.

Номерларни танлаш комиссия раиси томонидан амалга оширилади ва жойлаштириш воситасининг ҳақиқий ҳолатининг аниқлигини таъминлаши керак.

Агар аризачининг икки ёки ундан ортиқ жойлаштириш воситалари мавжуд бўлса ҳар бир жойлаштириш воситаси бўйича алоҳида сертификатлаштириш ўтказилади.


22. Агар аризачи ўзининг жойлаштириш воситасига тоифа берилишига даъвогар бўлса, бу тўғрида аризада кўрсатиб ўтилиши керак, меҳмонхона хизматларини баҳолаш вақтида комиссия ушбу жойлаштириш воситасини таснифлаш тизимига биноан унинг тегишли тоифага мувофиқлигини аниқлайди. Баҳолаш давомида ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича жойлаштириш воситасини таснифлаш протоколи тузилади.


23. Баҳолаш давомида ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шакл бўйича сертификатлаштириш объектини баҳолаш протоколи тузилади.


24. Иш натижаларига кўра комиссия ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича, қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасини икки нусхада тузади.

Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасида сертификатлаштириш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ахборот қўшимча тарзда акс эттирилиши мумкин.


25. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасига сертификатлаштириш объектини баҳолаш протоколи, меҳмонхона хизматлари учун - жойлаштириш воситаларини таснифлаш протоколи, номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда - сертификатлаштириш объектининг номувофиқлиги тўғрисида протоколлар ҳамда сертификатлаштиришнинг барча босқичларида комиссия томонидан тўпланган бошқа ҳужжатлар илова қилинади. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси ва протоколларнинг иккинчи нусхаси аризачига имзо қўйдириб берилади.



4-§. Сертификатлаштириш натижалари

бўйича қарорлар қабул қилиш


26. Комиссия раиси сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси тузилган кундан бошлаб икки иш куни давомида ушбу далолатномани Марказга тақдим этади.


27. Сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномаси тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни давомида Марказ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

сертификат бериш тўғрисида (меҳмонхона хизматларига нисбатан сертификат бериш тўғрисидаги қарорда жойлаштириш воситасига таснифлаш тизимига биноан тегишли тоифани бериш тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин);

сертификат беришни рад этиш тўғрисида - агар аниқланган номувофиқликлар баҳолаш вақтида аризачи томонидан бартараф этилмаган бўлса.

Қарор сертификатлаштиришда иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва Марказ раҳбари томонидан тасдиқланади.


28. Сертификат эгаси ва Марказ ўртасида тузилган келишувга асосан мувофиқлик белгисидан фойдаланилади ва у сертификатнинг амал қилиш муддати давомида сертификатлаштириш объектида Марказ томонидан инспекция назорати ўтказилиши орқали тасдиқланиши лозим.


29. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда ушбу қарор аризачига юборилади.

Сертификат бериш тўғрисидаги қарорда аризачига Марказ билан битимни имзолаш шартлари ва муддатлари ҳамда сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллашга тўлов тўлаш учун Марказнинг банк ҳисоби реквизитлари кўрсатиб ўтилади.

Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ аризачининг ўзи мустақил ҳисоблайди.


30. Сертификат бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида аризачи сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллашга тўлов ҳисобини Марказга тақдим этиши, Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан ушбу тўловни тўлаши ҳамда Марказ билан битимни имзолаши керак.


31. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатиб ўтилган шартлардан бири бузилган ҳолатларда Марказнинг сертификат бериш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида аризачига билдириш хати юборилади. Бунда сертификатлаштириш тўғрисида шартнома бўйича тўланган тўлов аризачига қайтариб берилмайди.


32. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган муайян сабаблар кўрсатиб ўтилган, сертификат беришни рад қилиш тўғрисидаги қарор аризачига юборилади. Аризачи қарорни олган кундан бошлаб ўттиз кун давомида кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этади ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим қилади.


33. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан ўз вақтида бартараф этилган ҳолатларда, номувофиқликларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги тегишли ариза аризачидан олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда бепул равишда, фақат номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқлаш учун ўтказиладиган сертификатлаштириш босқичи амалга оширилади.

Бунда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага қўшимча равишда сертификатлаштириш объектини баҳолаш далолатномасини тузади.

Сертификатлаштириш объектини баҳолашнинг қўшимча далолатномасида сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф этилганлиги тўғрисида ахборот кўрсатилади.


34. Комиссиянинг қўшимча далолатномаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмайдиган муддатда Марказ ушбу Низомнинг 27-бандига мувофиқ қарор қабул қилади. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни давомида ушбу қарор аризачига юборилади.

Бунда янги асослар бўйича сертификат беришнинг рад этилиши мумкин эмас.


35. Сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган сертификатлаштириш талабларини бажариш тўғрисидаги ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.



5-§. Сертификат бериш


36. Сертификат бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, бланкалар Марказга бланкаларни зарур миқдорда берадиган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмасига биноан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.


37. Аризачи ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатиб ўтилган шартларни бажарган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида, Марказ ушбу Низомнинг 10 ва 11-иловаларига биноан шаклда сертификатни расмийлаштиради ва уни Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади.

Марказ аризачининг тегишли тарзда ваколатланган вакилига сертификатни имзолаб беради.


38. Амалдаги сертификат унинг эгасига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини, меҳмонхона хизматларига нисбатан эса - жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизимига мувофиқ берилган тоифани қўллашга ҳуқуқ беради. Туроператор ва меҳмонхона хизматлари кўрсатиш вақтида амалдаги сертификат эгалари мувофиқлик белгисидан сертификатнинг амал қилиш муддати давомида ўзларининг реклама ва ахборот материалларида фойдаланишлари мумкин.

Аризачининг хоҳишига кўра меҳмонхона хизматлари учун сертификатда таснифлаш тизими бўйича жойлаштириш воситасининг тоифаси кўрсатилади ёки кўрсатиб ўтилмайди.

Жойлаштириш воситаларига нисбатан ҳар бир жойлаштириш воситасига алоҳида сертификат берилади.


39. Сертификатлаштирилиши лозим бўлган фаолиятни кейинчалик амалга ошириш учун сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча уч ойдан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгаси ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда қайта сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Марказга мурожаат қилиши керак.


40. Сертификат эгаси:

норматив ҳужжатларга ва ушбу Низом талабларига, битим шартларига риоя қилиши;

хизматларга доир сертификатни қўллаш ва илова ҳужжатларини мувофиқлик белгиси билан белгилаш қоидаларига ва норматив ҳужжатлар талабларига биноан жойлаштириш воситаларига берилган тоифани ишлатиш қоидаларига риоя қилиши;

барча манфаатдор шахслар учун сертификат билан бемалол танишиш имкониятини таъминлаши;

ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклларда тақдим қилинган маълумотларнинг ўзгариши ва менежменти тизимидаги, кўрсатилаётган хизматлар рўйхатидаги ўзгаришлар тўғрисида Марказга бир ой давомида ахборот бериши;

ўз сертификатини қўллаш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслиги;

фаолиятни тўхтатиш, қайтадан ташкил этиш ёки жойлашган жойини ёки хизмат кўрсатиш жойини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатнинг асл нусхасини илова қилган ҳолда Марказга ёзма хабар бериши;

сертификат эгасини тугатиш, унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг қайтадан ташкил этилиши ёки қайта сертификатлаштиришдан бош тортиш вақтида сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунча ўзининг хизмат кўрсатишини тўхтатишини таъминлаши керак, ушбу Низом 64-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар бундан мустасно.



3-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ОБЪЕКТИНИНГ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИ


41. Инспекция назорати сертификатлаштириш вақтида белгиланган норматив ҳужжатлар талабларига сертификатлаштириш объектининг мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида унинг даврий қайта баҳоланишининг тартиб-таомили ҳисобланади.

Инспекция назоратини ўтказиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.


42. Марказ инспекция назоратини ўтказиш даврини белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси веб-сайтида Инспекция назоратини ўтказиш режасини жойлаштиради.


43. Инспекция назоратини ўтказиш учун Марказ раҳбарининг буйруғи билан комиссия таркиби, инспекция назоратини ўтказиш муддати ва дастури тасдиқланади.

Марказнинг сифат бўйича эксперт-аудиторлари орасидан комиссия раиси тайинланади.


44. Инспекция назорати бошлангунча ўн иш кунидан кеч бўлмаган вақтда Марказ сертификат эгасига бу тўғрида маълум қилади ва ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан, тўлов миқдорларини эътиборга олган ҳолда ҳисобланадиган инспекция назоратини ўтказиш нархи тўғрисида хабар беради.

Сертификат эгаси инспекция назоратини бошлаш кунигача беш кундан кеч бўлмаган вақтда инспекция назоратини ўтказиш тўлови тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни Марказга тақдим қилиши лозим.


45. Инспекция назоратини ўтказишга ўз вақтида тўлов тўланмаганда ёки инспекция назоратини ўтказиш рад этилганда Марказ сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.


46. Инспекция назорати ушбу Низомнинг 17 - 26-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Бунда комиссия сертификатнинг асл нусхаси мавжудлигини текширади ва инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда сертификат эгасидан сертификатнинг асл нусхаси олиб қўйилади, бу тўғрисида инспекция назорати далолатномасида кўрсатиб ўтилади. Инспекция назорати натижалари бўйича Марказнинг қарори чиқарилгунгача сертификат эгаси ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


47. Режадаги инспекция назорати битим асосида ўтказилади.

Сертификатлаштиришдан кейин:

биринчи режадаги инспекция назорати сертификат берилгандан кейин камида олти ой ўтгандан сўнг ўтказилади;

иккинчи ва учинчи режадаги инспекция назорати аввалги инспекция назорати ўтказилгандан кейин камида ўн икки ой ўтгандан сўнг ўтказилади.

Қайта сертификатлаштиришдан кейин режадаги инспекция назорати сертификатнинг амал қилиш муддати давомида икки марта ўтказилади.


48. Инспекция назоратининг далолатномаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни давомида Марказ қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида. Меҳмонхона хизматларига нисбатан қарорда таснифлаш тизимига биноан жойлаштириш воситасининг тегишли тоифасини тасдиқлаш ёки ўзгариши тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин;

б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида. Меҳмонхона хизматларига нисбатан қарорда жойлаштириш воситалари тоифасини қўллашга вақтинчалик тақиқ кўрсатиб ўтилади.

Қарор инспекция назоратида иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва Марказ раҳбари томонидан тасдиқланади.


49. Инспекция назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб икки иш куни давомида сертификат эгасига юборилади.


50. Марказ сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин унинг эгасига сертификатнинг асл нусхасини беради.


51. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш учун ўттиз кунлик муддат кўрсатиб ўтилади.

Белгиланган муддат давомида сертификат эгаси аниқланган номувофиқликларни бартараф этиши ва бу тўғрида Марказга уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан ариза тақдим қилиши мумкин.


52. Сертификат эгасидан сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида тегишли ариза барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан ўз вақтида Марказга келиб тушган ҳолатларда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага сертификат объекти инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини уч кун муддатда тузади.

Бунда инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини тузиш учун тўлов ундирилмайди.

Бунда комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага сертификатлаштириш объектини инспекция назоратининг қўшимча далолатномасини тузади.

Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар сертификат эгаси томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот инспекция назоратининг қўшимча далолатномасида кўрсатилади.


53. Комиссиянинг қўшимча далолатномаси олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда Марказ қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:

а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида. Меҳмонхона хизматларига нисбатан қарорда таснифлаш тизимига биноан жойлаштириш воситасининг тегишли тоифасини тасдиқлаш ёки ўзгариши тўғрисида кўрсатиб ўтилиши мумкин;

б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда - сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида. Меҳмонхона хизматларига нисбатан қарорда жойлаштириш воситалари тоифасини қўллашга тақиқ кўрсатиб ўтилади.

Бунда инспекция назоратининг далолатномасида кўрсатиб ўтилмаган янги номувофиқликлар бўйича сертификат амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин эмас.


54. Тўхтатиб туриш тўғрисида қарорда кўрсатиб ўтилган муддат тугагач Марказга келиб тушган сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


55. Қуйидаги ҳолатларда ҳам сертификатнинг амал қилиши тўхтатилади:

а) сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда;

б) сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида сертификат эгасининг аризаси бўйича;

в) сертификат эгасидан фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги ариза бўйича - фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиш кунидан бошлаб;

г) сертификат эгасини тугатиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида назорат ёки рўйхатга олиш органларидан олинган ахборот бўйича - сертификат эгаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб;

д) сертификат эгаси қайта ташкил этилганда - қайта ташкил этиш кунидан бошлаб, агар сертификат эгаси бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилган бўлса, мазкур қайта ўзгартиришлар бундан мустасно;

е) сертификат эгасининг жойлашган жойи ёки сертификатда кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш жойи ўзгарганда, агар сертификат эгаси тегишли қарор қабул қилиш кунидан бошлаб ўттиз кун давомида Марказга сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлса, мазкур ҳолат бундан мустасно;

ж) ушбу Низомнинг 45-банди ва 48-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ҳолатларда - Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб.


56. Ушбу Низом 53-бандининг "б" кичик банди ва 55-бандининг "ж" кичик бандига мувофиқ сертификатининг амал қилиши тўхтатилган тадбиркорлик субъекти Марказнинг тўхтатиш тўғрисидаги қарори чиққан кундан бошлаб уч ой ўтгач сертификатлаштириш объектининг сертификатлаштирилиши ўтказилиши тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


57. Сертификатнинг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисидаги қарор у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификат эгасига юборилади.


58. Режали инспекция назорати бўйича ишларга ҳақ тўлаш битимда белгиланган тартибда амалга оширилади. Инспекция назоратининг нархи ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан тўловлар миқдорини эътиборга олган ҳолда ҳисобланади.


59. Сертификат қуйидаги далиллар аниқланган ҳолатларда суд қарори бўйича бекор қилиниши мумкин:

а) сертификат сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганда;

б) Марказнинг сертификат бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний деб топилганда.

Сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда сертификат Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.


60. Тадбиркорлик субъектининг сертификати ушбу Низом 59-бандининг "а" кичик бандига мувофиқ бекор қилинган бўлса, у бекор қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олти ой ўтгач сертификатлаштириш объектининг сертификатлаштирилишини ўтказиш тўғрисида ариза билан Марказга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


61. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан бошлаб сертификат эгаси туроператор ва меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун янги шартномалар тузишни тўхтатиб туриши ва Марказ томонидан белгиланган муддатда номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.


62. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш ёки сертификатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан бошлаб сертификатининг амал қилиши тўхтатилган ёки сертификати бекор қилинган тадбиркорлик субъекти мавжуд шартномалар бўйича туроператор ва меҳмонхона хизматлари кўрсатишни ва янги шартномалар тузишни тўхтатиши керак.


63. Сертификат амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тўхтатилиши сертификат, мувофиқлик белгиси ва жойлаштириш воситасининг тоифасини қўллаш ҳуқуқини тўхтатиб туради ёки тўхтатади.

Тадбиркорлик субъекти сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган ёки сертификати бекор қилинган бўлса, у ўзининг сертификатлаштирилган хизмати (сертификати) борлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмас.



4-БОБ. СЕРТИФИКАТНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


64. Марказ томонидан сертификатни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда битим асосида амалга оширилади:

а) сертификатлаштириш аризасида кўрсатиб ўтилган сертификат эгасининг жойлашган жойи (почта манзили) ёки хизмат кўрсатиш жойи ўзгаргани тўғрисида ариза билан сертификат эгасининг мурожаатида, лекин ушбу ариза ҳақиқий ўзгаришлар бошланишидан кейин ўттиз кун давомида Марказга тақдим қилинган бўлиши шарт;

б) сертификат эгасининг уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаатида, лекин ушбу ариза қарор қабул қилинган ва қайта ташкил этилгандан кейин ўттиз кун давомида Марказга тақдим қилинган бўлиши шарт;

в) инспекция назорати натижалари бўйича жойлаштириш воситаларининг тоифасини ўзгартиришда.


65. Ушбу Низом 64-бандининг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификат эгасининг аризаси асосида ушбу сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади, ушбу аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

аввал берилган сертификатнинг асл нусхаси;

қайта ташкил этиш заруратини тасдиқловчи ҳужжатларнинг сертификат эгасининг имзоси билан тасдиқланган нусхалари;

ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан миқдорда сертификатни қайта расмийлаштириш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.


66. Ушбу Низом 64-бандининг "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатда қарор қабул қилган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификатни қайта расмийлаштириш бепул амалга оширилади.


67. Қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб уч иш кунидан кеч бўлмаган вақтда сертификат эгасига юборилади, шундан сўнг Марказ қайта расмийлаштирилган сертификатни унинг эгасига беради.


68. Қайта расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилиш муддати аввал унинг эгасига берилган сертификатнинг амал қилиш муддатига мувофиқ бўлади.


69. Сертификат эгасининг хоҳишига кўра Марказ у билан қайта расмийлаштирилган сертификатнинг амал қилиш муддати юзасидан янги битим тузади.


70. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келган сертификат ўрнига Марказ сертификат эгасининг аризасига биноан, ариза олинган кундан бошлаб беш кун давомида унинг дубликатини беради.

Ариза билан ушбу Низомнинг 5-иловасига биноан миқдорда сертификат дубликатини бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бирга тақдим этилган шарт бўйича, битим асосида сертификатнинг дубликати берилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


71. Сертификат эгалари ва аризачилар томонидан тақдим этилган аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг ишончлилигига уларнинг ўзлари жавобгар бўладилар.


72. Марказ белгиланган тартибда сертификат бериш тўғрисида ва беришни рад қилиш, сертификат амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки сертификатларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар ҳисобини юритади.


73. Берилган ва қайта расмийлаштирилган сертификатлар, амал қилиш муддати тўхтатилган сертификатлар, бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрини юритиш мақсадида "Ўзстандарт" агентлигига электрон шаклда тақдим этилади.

Амал қилиш муддати тўхтатилган сертификатлар ва бекор қилинган сертификатлар тўғрисидаги ахборот тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Марказ томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва сертификатлаштириш объектининг жойлашган жойи бўйича ички ишлар органига юборилади ҳамда ушбу маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


74. Аризачи ёки сертификат эгаси Марказнинг қароридан рози бўлмаган ҳолатларда ушбу қарорга апелляция билан "Ўзстандарт" агентлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. "Ўзстандарт" агентлигининг апелляция бўйича қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


75. Марказ аризачининг (сертификат эгасининг) ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ўзи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


76. Марказ ва аризачилар ҳамда сертификат эгалари ўртасида ҳужжат айланиши (ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар, қарорлар, билдириш хатлари, ариза ва шу кабиларни бериш ва юбориш) қоғозли манбада ёки электрон шаклда амалга оширилиши мумкин. Ариза, ҳужжатлар ва маълумотлар сифати сертификатлаштириш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотни аниқлашга имкон бериши керак. Марказга келиб тушган ҳужжатлар ва маълумотлар сертификатлаштириш ёки инспекция назорати жараёнида уларнинг асл нусхалари билан солиштирилади.


77. Амал қилиши тўхтатилган ва бекор қилинган сертификатлар Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ўтгач белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим, бу тўғрида қуйидаги асосий маълумотлар акс эттириладиган махсус журналда қайд амалга оширилади:

а) қарорнинг рақами ва санаси;

б) сертификат эгасининг номи;

в) кўрсатиладиган хизмат номи;

г) бланканинг босмахона рақами ва Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестри бўйича рақами;

д) йўқ қилиш санаси.


78. Сертификатлаштириш ва инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган Марказнинг ҳужжатлари сертификат берилган кундан бошлаб беш йил ўтгач белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.


79. Аризачилар ва сертификат эгалари Марказга ваколатланган назорат органларининг (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, газ қурилмалари ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) хулосалари ва далолатномаларини тақдим этишлари мумкин, уларда сертификатлаштириш объектларининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ушбу органлар томонидан ўтказилган тўлиқ бўлмаган текширув акс эттирилган бўлади. Аниқланган далиллар тўғрисида Марказ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига хабар беради.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатланган назорат органлари (ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги, газ қурилмалари ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш) бўлган тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома юборади.


80. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

Сертификатга эга бўлмасдан туроператор ва меҳмонхона хизматлари кўрсатадиган, сертификатлаштириш талабларини бузган ёки сохта ҳужжатлардан фойдаланган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Туроператор ва меҳмонхона хизматларининг

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар

талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддати

Аризачи

      

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлайди ва почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда "Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази" ДУКга (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) сертификатлаштириш учун ариза беради.

       


Аризачининг хоҳишига кўра






Марказ

      

Аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

         


3 иш куни давомида






Марказ

       

Аризачига сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномани илова қилиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида ёки рад этиш сабаблари кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.

      


2 иш куни давомида






Аризачи

        

Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлашни амалга оширади.

       


30 кун давомида






Марказ

    

Комиссия таркибини ва сертификатлаштириш дастурини тасдиқлайди.

        


3 иш куни давомида






Марказ

         

Тақдим қилинган сўровнома ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилади. Хулосани расмийлаштиради ва уни аризачига юборади.

       


5 иш куни давомида






Марказ

          

Комиссия сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди, баҳолаш далолатномасини расмийлаштиради ва баҳолаш далолатномасини Марказга тақдим этади.

         


12 иш кунидан кўп эмас






Марказ

          

Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

         


3 иш куни давомида






Аризачи

        

Сертификат беришни рад этиш вақтида норматив ҳужжатлар талабларига аниқланган номувофиқликларни бартараф этади. Номувофиқликлар бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

         


30 кун давомида






Марказ

         

Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан ўз вақтида бартараф этилганда - қайта баҳолашни амалга оширади.

       


3 иш кунидан кўп эмас






Марказ

         

Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

          


2 иш куни давомида






Марказ

         

Аризачига сертификат бериш (сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битимни илова қилган ҳолда) ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.

         


1 иш куни давомида






Аризачи

          

Сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда - сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузади.

        


30 кун давомида






Марказ

         

Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида сертификатни расмийлаштиради ва рўйхатдан ўтказади. Аризачи вакилига сертификатни беради.

         


2 иш куни давомида

          





Низомга

2-ИЛОВА


"ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАРНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

МАРКАЗИ" ДУК

Сертификатлаштириш учун

АРИЗА

1.


,


(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан сўровчининг тўлиқ номи)



манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзил, телефон, факс, электрон почта)


             

,

тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида гувоҳнома:


,

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)



шахс номидан,

(сўровчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)



манзил бўйича тақдим этиладиган

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино номери)


қуйида кўрсатилаётган:

а) туроператор:



(хизмат турлари: кириш туризми, чиқиш туризми, ички туризм)

б) меҳмонхона:



(жойлаштириш воситасининг тури ва номи, номер ва жойлар миқдори)

           

(мулк мақоми тўғрисида ҳужжат/ижара шартномаси бўйича фойдаланилади)

хизматлари



(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)

___________________________ да белгиланган талабларга мувофиқлигини маълум қилади ва стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга ушбу хизматларнинг мувофиқлигини сертификатлаштиришни сўрайди;

жойлаштириш воситасининг тоифаси аниқлансин

ҳа


йўқ


(сўралаётганининг тагига чизинг)

2. Сертификатлаштиришни ўтказишда иштирок этадиган аризачининг жавобгар шахси

            

(лавозим, Ф.И.О., телефон, электрон почта)

3. Аризачи сертификатлаштиришнинг қонунчилик томонидан белгиланган барча шартларини бажариши ва сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича барча харажатларни тўлаши лозим.


4. Аризага зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ____ варақда илова қилинади.


        


(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ ____________

М.Ў.


                 (сана)

(мавжуд бўлса)


    





Низомга

3-ИЛОВА



Аризачининг ходимлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Лавозими


Маълумоти

(таълим муассасаси номи,

ихтисослиги, диплом рақами

ва берилган санаси)


Туризм давлат

қўмитасининг малака

сертификати рақами

ва берилган санаси


1

2


3

4

5











        


(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ ____________

М.Ў.


                 (сана)

(мавжуд бўлса)


        





Низомга

4-ИЛОВА



Аризачи томонидан тузилган шартномалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Контрагент

(шартнома тузган

томон) номи


Контрагент

кўрсатадиган

хизмат тури


Шартнома

рақами ва

санаси


Шартноманинг

амал қилиш

муддати


Хизмат кўрсатиш учун

асос бўлувчи лицензиялар,

рухсатномалар ва сертификатлар

рақами, санаси ва амал қилиш

муддати


1

2


3

4

5

6














        


(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ ____________

М.Ў.


                 (сана)

(мавжуд бўлса)


      





Низомга

5-ИЛОВА



Сертификатлаштиришни ўтказиш учун

ТЎЛОВ МИҚДОРИ

Т/р

Номи

Тўлов миқдори

БҲМда


Туроператор хизматлари

1.

Кириш (туристларни қабул қилиш) туризми


3,4

2.

Чиқиш (туристларни юбориш) туризми


3,5

3.

Ички туризм


3,3


Юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларнинг биттадан ортиғини сертификатлаштиришда тўлов миқдори сертификатлаштиришнинг умумий суммасидан 35% га камаяди.



Меҳмонхона хизматлари

4.

Сиғими 10 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


2,7

5.

Сиғими 25 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


3,8

6.

Сиғими 50 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


6,0

7.

Сиғими 100 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


6,8

8.

Сиғими 150 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


10,7

9.

Сиғими 200 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


12,1

10.

Сиғими 350 та ва ундан юқори жойгача бўлган жойлаштириш воситалари


13,6


Жойлаштириш воситасининг тоифасини аниқлаш ва уни бериш вақтида сертификатлаштириш бўйича хизматларга тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилганнинг 200% миқдорида белгиланади.



Инспекция назорати учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловнинг 50% миқдорида белгиланади.


11.

Сертификатни қайта расмийлаштириш


0,5

12.

Сертификат дубликатини бериш


0,5

        

Изоҳлар:

1. Сертификатлаштириш билан боғлиқ ишларни ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун сертификатлаштириш шартномаси расмийлаштирилган кунда белгиланган БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.

2. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи юқорида кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш бўйича ишларни бажариш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади.






Низомга

5а-ИЛОВА



Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун

ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ


Т/р

Сертификатлаштирилган

хизматлар кўрсатишдан уч

йилда тушган даромаднинг

прогноз қилинган ҳажми

(ҚҚСсиз)


Мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов

(даромаднинг прогноз қилинган

ҳар бир 10 млн сўмига)

1.

10 000 млн сўмдан кўп эмас


базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,05 миқдорида

2.

10 000 млн сўмдан юқори


базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,025 миқдорида

Изоҳлар:

1. Тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун битим расмийлаштирилган кунда белгиланган ЭКОИҲМ қўлланади.

2. Раҳбарлик функциялари ва бухгалтерлик ҳисоби функцияларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳамда режа бўлими (штат жадвалида бўлганда) бошлиғининг имзолари қўйилган аризачининг ёзма декларацияси сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан уч йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажмининг тасдиғи ҳисобланади.

3. Сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш учун тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилган тўловни ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш йўли орқали аниқланади.






Низомга

5б-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

ҳудудлари бўйича тўловларга доир

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Минтақа


Шаҳар ва туман

марказлари


Қишлоқ аҳоли

пунктлари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


0,7

0,7

2.

Андижон вилояти


1,1

0,7

3.

Жиззах вилояти


1,1

0,7

4.

Қашқадарё вилояти


1,2

0,8

5.

Наманган вилояти


1,1

0,7

6.

Навоий вилояти


1

0,7

7.

Сурхондарё вилояти


0,9

0,6

8.

Сирдарё вилояти


0,7

0,7

9.

Тошкент вилояти


1,3

1,3

10.

Фарғона вилояти


1,2

0,7

11.

Самарқанд вилояти


1,6

0,7

12.

Бухоро вилояти


1,5

0,7

13.

Хоразм вилояти


1,2

0,7

14.

Тошкент ш.


1,8

-

      





Низомга

6-ИЛОВА



Сертификатлаштириш объектининг

номувофиқлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Аризачи/сертификат эгасининг номи:


N ___

Аризачи/сертификат эгаси бўлинмасининг номи:


Сертификатлаштириш объектига талабларни белгилайдиган норматив ҳужжат рақами:


Норматив ҳужжат бандлари:

Сифат бўйича эксперт-аудитор:



Аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси:


Сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан аниқланган номувофиқликлар:

1. ____________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________

…………………………………………………………………………………………..


Сифат бўйича эксперт-аудитор имзоси: Сана:


Аниқланган номувофиқликларга қўшиламан

(аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси)


Имзо:                                                     Сана:

Ҳисоботга қўшилмайман

(аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси)


Имзо:                                       Сана:

Ёзма тушунтириш илова қилинади


Аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича аризачи/сертификат эгасининг чора-тадбирлари:

1. ____________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________

…………………………………………………………………………………………..


Аризачи/сертификат эгаси масъул шахсининг имзоси:                                                                         Сана:


Чора-тадбирга қўшиламан Чора-тадбирга қўшилмайман


Сифат бўйича эксперт-аудитор имзоси:                                                                                                      Сана:


Номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида сифат бўйича эксперт-аудиторнинг қайдлари:

1. ____________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________

…………………………………………………………………………………………..


Сифат бўйича эксперт-аудитор имзоси:                                                                                                     Сана:


           





Низомга

7-ИЛОВА



Жойлаштириш воситасини таснифлаш

ПРОТОКОЛИ

        


(сертификатлаштириш объектининг номи)


Т/р

Норматив ҳужжат

талаблари


Таснифлаш тизими


Мувофиқлик

тўғрисида қайд


*

**

***

****

*****

1

2


3

4

5

6

7

8













       

Комиссия раиси:





(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:





(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

Баҳолаш аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:


      


        


(лавозим, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________

                               (сана)






Низомга

8-ИЛОВА



Сертификатлаштириш объектини баҳолаш

ПРОТОКОЛИ


        


(сертификатлаштириш объектининг номи)


Т/р

Норматив ҳужжатлар

талаблари


Норматив ҳужжатларнинг

белгиланиши ва банди


Ҳақиқий

ҳолати


Мувофиқлик

тўғрисида қайд


1

2


3

4

5







Комиссия раиси:





(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:





(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

Баҳолаш аризачи/сертификат эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:


      


        


(лавозим, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________

                               (сана)






Низомга

9-ИЛОВА



Сертификатлаштириш объектини

баҳолаш/инспекция назоратининг

___-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил ___ __________

_____________ ш.

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК раҳбарининг 20__ йил "___" ___________ даги буйруғига мувофиқ, таркибида комиссия раиси


ва комиссия аъзолари


бўлган

(Ф.И.О., лавозими)


(Ф.И.О., лавозими)


комиссия 20___йил "____" __________ дан 20__ йил "___" __________гача аризачи/сертификат

эгасининг масъул шахси



(лавозим, Ф.И.О., телефон, электрон почта)

иштирокида


талабларига


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)



нинг

(сертификатлаштириш объектининг номи ва манзили)


мувофиқлигига сертификатлаштириш/инспекция назоратини ўтказиш

мақсадида



(аризачи/сертификат эгасининг номи ва манзили)

аризачи/сертификат эгаси томонидан кўрсатиладиган туроператор/меҳмонхона хизматларини баҳолади.

Баҳолаш вақтида:


белгиланди.

Комиссия тавсияси:


.

Комиссия хулосаси:


.

Иловалар:


.


(баҳолаш далолатномалари, номувофиқлик далолатномалари ва инспекция назоратида - сертификат)


Комиссия раиси:

        


(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

        


(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим:


        


аризачи раҳбари/сертификат эгасининг лавозими, Ф.И.О.)


(шахсий имзо)

20___ йил ___ ____________

М.Ў.


                 (сана)

(мавжуд бўлса)


         





Низомга

10-ИЛОВА



(бланканинг босмахона рақами)



Ўзбекистон Республикаси

сертификатлаштириш миллий тизими


Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК


МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

(мувофиқлик белгиси)

Сертификатлаштириш миллий тизимининг

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш

N : ____________________________

рўйхатга олиш санаси: ________________

___________________ гача амал қилади


манзилда жойлашган,


томонидан кўрсатилаётган

(сертификат эгасининг номи ва манзили)


туроператор хизматларининг


да


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)


белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Сертификат:


га тааллуқли.


(кириш, чиқиш ва ички туризм)


Қўшимча маълумотлар


.

Сертификат


асосида берилган.


(марказ қарорининг рақами ва санаси)


Марказ директори

        


(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

                       М.Ў.






Низомга

11-ИЛОВА



(бланканинг босмахона рақами)



Ўзбекистон Республикаси

сертификатлаштириш миллий тизими


Ўзбекистон Республикаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК


МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

(мувофиқлик белгиси)

Сертификатлаштириш миллий тизимининг

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш

N : ____________________________

рўйхатга олиш санаси: ________________

___________________ гача амал қилади


манзилда жойлашган,

          

(жойлаштириш воситасининг номи ва тури)


томонидан кўрсатилаётган

(сертификат эгасининг номи ва манзили)


меҳмонхона хизматларининг


да


(стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар)


белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Жойлаштириш воситасига


тоифаси берилди.

Сертификат:


га тааллуқли.


(номерлар ва жойлар сони)


Қўшимча маълумотлар


.

Сертификат


асосида берилган.


(марказ қарорининг рақами ва санаси)


Марказ директори

        


(шахсий имзо)


(Ф.И.О.)

                       М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 477-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 94-модда




























Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск