ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2017 й. ПҚ-3024-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

31.05.2017 й.

N ПҚ-3024



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги "Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни назоратини кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрларини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5065-сонли Фармонини ижро этиш мақсадида:

4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини янада ривожлантириш, 2017-2021 йилларда соҳага илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, моддий-техника базасини янгилаш, тармоққа халқаро грантларни жалб этиш чора-тадбирлари Дастури 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари масъул ижрочилари зиммасига 6-иловада* кўрсатилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишни ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, уларнинг ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъво ва аризалари бўйича давлат божи тўлашдан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигига фундаментал, амалий ва инновациявий давлат илмий-техникавий дастурларини шакллантиришда, уларга ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини илмий бошқариш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда иқлимнинг ўзгариши ҳисобига суғориладиган ерларнинг деградациясига учрашининг олдини олиш бўйича инновациявий ва замонавий технологияларни ишлаб чиқувчи илмий лойиҳаларни киритишни таъминласин.

7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Кадастр агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

икки ой муддатда янгиланган "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари Классификатори" асосида ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг назоратини кучайтириш, геодезия ва картография фаолияти бўйича малакали кадрларни тайёрлашда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, йўналишлар, касб ва ихтисосликлари бўйича рўйхатни белгилаш, уларни амалга оширадиган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқлаш, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари билан боғлиқ корхоналар ва ташкилотларда ўқитиш, амалиёт ўтказиш ва тажриба орттириш мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда, улар бўйича таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаб ва халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, қайтадан танқидий кўриб чиқсин;

ҳар йили, ихтисослашган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квотасини шакллантиришда ер тузиш, геодезия ва картография фаолияти соҳасида малакали кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олсин;

олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини танлаган касб ва ихтисосликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг корхона ва ташкилотларига ишга жойлаштиришни, аввало ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг бу борадаги масъулиятларини назорат қилиш ва кучайтиришнинг амалий механизмини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 451-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 5-сон, 265-модда
















































Время: 0.1763
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск