ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2017 й. ПҚ-3026-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2017 й.

N ПҚ-3026



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5067-сонли Фармони ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш Комиссияси 12-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.


4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари Дастури (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар Дастури) 13-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига чора-тадбирлар Дастурида кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш ва шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй манзилига;

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй манзилига;

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Тошкент шаҳри, А. Юнусов кўчаси, 1а-уй манзилига;

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази Тошкент шаҳри, Дийдор кўчаси, 100-уй манзилига;

Ветеринария илмий-тадқиқот институти Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, Тойлоқ қўрғони, Ал-Беруний кўчаси, 35-уй манзилига жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасини белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 453-модда








































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск