ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2017 й. ПҚ-3028-сон "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

01.06.2017 й.

N ПҚ-3028



2017-2021 ЙИЛЛАРДА АВТОМОБИЛЬ

САНОАТИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

БОШҚАРУВИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Ўзавтосаноат" АК иштирокчиси (акциядор) бўлган автомобиль саноатини корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ташқи бозорларда кучли рақобат муҳити ва валюта сиёсатини либерализация қилиш шароитларида унинг барқарор ривожланишини таъминлаш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда ташкилотларнинг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида:


1. "Ўзавтосаноат" АК, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси номини ташкилий-ҳуқуқий тузилиши - акционерлик жамияти (кейинги ўринларда - Ўзавтосаноат АЖ) қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар 2017-2021 йилларда "Ўзавтосаноат" АЖнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

маҳсулотларнинг янги замонавий турлари ва маркаларини ўзлаштиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда, амалга ошириш ҳисобига ташқи ва ички бозорларда рақобатдош автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни таъминлаш;

ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотларни янада диверсификация қилиш, ташқи бозорлардаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш;

бутловчи буюмлар ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган базавий хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириши ва унинг ҳажмини кўпайтириш бўйича тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини қисқартириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш;

ташқи бозорларда қаттиқ рақобат муҳити ва валюта сиёсатини либерализация қилиш шароитида тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, "Ўзавтосаноат" АЖ ташкилотлари рентабеллигини ошириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;

халқаро замонавий стандартларни жорий этиш йўли билан "Ўзавтосаноат" АЖ ташкилотларини корпоратив бошқарувини такомиллаштириш;

тармоқнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, "Ўзавтосаноат" АЖнинг ишлаб чиқариш ташкилотлари билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда илмий муассасалар ўртасидаги кооперацияни кучайтириш, соҳага ёш ва иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг чакана савдоси ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш, замонавий талабларга мувофиқ "Ўзавтосаноат" АЖ ташкилотлари савдоларининг шаффофлигини ва самарадорлигини ошириш;

илмий-амалий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига татбиқ қилиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш.


3. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор тизимлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль тармоғини ривожлантириш Дастури (кейинги ўринларда - Дастур), 2021 йилда "Ўзавтосаноат" АЖда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга ошириш, 800 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан импортнинг улушини 12,5 фоизга қисқартириш, тармоқ корхоналарида банд бўлганлар сони 1,2 баробарга кўпайишга эришишни назарда тутган ҳолда, маъқулласин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олган:

2017-2021 йилларда "Ўзавтосаноат" АЖнинг мақсадли ривожлантириш кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда "Ўзавтосаноат" АЖнинг инвестиция дастури кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ ҳамда автотранспорт воситалари ва техникасининг янги моделлари, "Ўзавтосаноат" АЖ корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, автомобиль қисмлари ва базавий материалларини маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2а - 2в-иловаларига* мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига "Ўзавтосаноат" АЖнинг бозор конъюнктурасининг ўзгаришларидан, автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси ривожланиши ва инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Дастурга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Қуйидаги вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига:

"Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг ташкилотлари Дастурдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда, хорижий ҳамкорлар ва муҳандислик марказларини жалб этган ҳолда, 2а - 2в-иловаларига* киритилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар Дастурни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштиришни очиш билан боғлиқ масалаларни ечишда "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан киритиладиган ҳужжатларни тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини ва мувофиқлаштиришни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Дастурда назарда тутилган, зарурат бўлганда, уларнинг асосий кўрсаткичларини амалга ошириш муддатлари, ҳажми ва молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда, унга инвестиция лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.

9. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда икки ой муддатда автомобиль саноати учун зарур бўлган базавий материаллар ва хом ашёни, жумладан 6-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича, ишлаб чиқаришни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан ташкил этилган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиясига ўрнатилган тартибда киритсин.


10. 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларга 27 фоиз миқдорида акциз солиғи ставкаси белгилансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2699-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритилсин.

Белгилансинки, қарорнинг мазкур банди "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖда ишлаб чиқариладиган автомобилларга 2017 йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича автомобилнинг 85 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги тўлов амалга оширилган автомобилларга татбиқ этилмайди.


11. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Пскент автомобиль полигонини автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини ташкил этиш учун "Ўзавтосаноат" АЖнинг устав жамғармасига давлат улуши сифатида ўтказилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзавтосаноат" АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида автомобилларни сертификация, йўл-полигон, иқлим, кўргазмали ва бошқа лаборатория тажрибаларидан, шунингдек, спорт тадбирлари ўтказиш имконини берадиган янги замонавий корхона ташкил этсин.


12. 2020 йилнинг 1 январигача:

б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимлари мустасно):

"Ўзавтосаноат" АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида ташкил этиладиган автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан келтириладиган қурилиш материаллари, ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, технология ҳужжатлари, асбоблар ва хом ашёлар;

"Ўзавтосаноат" АЖ ташкилотлари томонидан экспорт қилинадиган транспорт воситалари учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, "SamАvto" МЧЖ ва "JV MAN Auto-Uzbekistan" МЧЖ транспорт воситалари ишлаб чиқишда фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, хом ашё, узеллар, технология ҳужжатлари ва асбоб-ускуналар озод қилинсин.


13. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 16 февралдаги "Катта юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПП-1478-сонли қарорини ижро этишда "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан катта юк автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа металл буюмлари ишлаб чиқариш учун юқори қўшилган қийматли осма ва тиркама техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган "UzAutoTrailer" МЧЖ ташкил этилди.

14. "Ўзавтосаноат" АЖга, истисно тариқасида, 2017-2021 йилларда олдиндан тўловсиз ёки аккредитив очмасдан автобус ва юк техникаси, осма ва тиркама техникалар, шунингдек, уларга бутловчи буюмлар экспортини амалга оширишга, харидорнинг банкларидан кафолати мавжудлиги, кўрсатилган маҳсулотнинг расмий дистрибьютер (дилер) ташкилотлар ёки бошқа харидорлар манзилларига экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кун муддатда тушум келиб тушиши ёки қайта келтирилиши шарти билан, олдиндан пул ўтказмасдан ёки аккредитив очмасдан рухсат этилсин.

17. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 454-модда













































Время: 0.1733
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск