ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.06.2017 й. ПҚ-3039-сон "Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2017 й.

N ПҚ-3039



ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИГА БИРЛАМЧИ

ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ КЎРСАТИШНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ УЧУН РАҲБАРЛАР ВА

МУТАХАССИСЛАРНИНГ КАСБИЙ МАСЪУЛИЯТИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатиш тиббий муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, амбулатория-поликлиника муассасаларининг тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати, стационарлар ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам марказлари билан ўзаро ҳамкорлигининг амалий механизмларини жорий этиш, шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси учун қулай ва малакали бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши юзасидан улар раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида:


1. Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларининг, шунингдек, улар раҳбарлари ва мутахассисларининг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгилансин:

аҳолига энг кўп учрайдиган касалликларни профилактика қилиш ва даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш;

аҳолига малакали бирламчи, биринчи навбатда касалликларни профилактика қилиш масалаларида тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, сурункали касалликларга чалинган беморлар ҳамда ўзгалар кўмагига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида доимий патронаж ишларини амалга ошириш;

оилада тиббий маданиятни ошириш ва ҳар бир кишининг ўз саломатлиги ва болалари саломатлиги учун масъулиятини оширишга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;

аҳоли ўртасида баркамол соғлом авлодни тарбиялашга, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий этика ва деонтология, санитария-гигиена кўникмалари, оқилона овқатланиш қоидаларига риоя этишга, туғма патология ва ирсий касалликларни камайтиришга йўналтирилган профилактика тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

миллий календарга биноан профилактика эмлашларини ўтказиш йўли билан бошқариладиган инфекциялар ва уларнинг асоратларини профилактика қилиш;

юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий этиш йўли билан аҳоли ўртасида касалликка чалиниш, ногиронликни ва барвақт ўлимни профилактика қилиш;

малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, клиник, биокимёвий лаборатория ва инструментал тадқиқотлар ўтказиш орқали аҳолининг бевосита яшаш жойларида профилактик тиббий кўриклар ташкил этиш йўли билан касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сурункали касалликларга айланиб кетишига йўл қўймаслик;

туну-кун фаолият кўрсатадиган мобил, диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ яхши жиҳозланган тез тиббий ёрдам кичик станциясидан фойдаланган ҳолда, шифохонага ётқизишдан олдинги тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, сурункали касалликларга чалинган беморларни мунтазам кузатиб туришни, соғломлаштиришни ва реабилитация қилишни таъминлаш;

юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар тўғрисида тегишли хизматларни ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни, бириктирилган участкани ва уй хўжаликларини санитария жиҳатидан хотиржамлиги юзасидан умумий назоратни амалга ошириш, юқумли касалликлар ўчоқларида обсервация тадбирларини ўтказиш, аҳолини хавфли эпидемик вазият тўғрисида огоҳлантириш;

раҳбарлар ва мутахассисларнинг бириктирилган аҳоли олдида ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида камчиликларни ва муаммоли масалаларни бартараф этиш, иш шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш, шунингдек, манзилли бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳар чоракда ҳисобот бериш тизимини жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаси тўғрисидаги намунавий низом ва намунавий тузилмаси 1- ва 2-иловаларга мувофиқ;

Тошкент шаҳри туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси тўғрисидаги намунавий низом ва намунавий тузилмаси 3- ва 4-иловаларга мувофиқ;

Тошкент шаҳрининг бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам муассасалари ҳамда стационар тиббиёт ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Тез тиббий ёрдам чақирувларига хизмат кўрсатиш ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, стационар тиббиёт ташкилотлари ва тез тиббий ёрдам хизмати ўртасида ахборот айирбошлаш схемаси , ва 5в-иловаларига мувофиқ;

Тошкент шаҳри бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда тез тиббий ёрдам кичик станцияларининг жойлашуви, шунингдек, уларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктириш 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргалиқда ҳар бир туманда ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг масъулиятини ошириш юзасидан махсус семинарлар ўтказсин;

бир ой муддатда оилавий поликлиникалар раҳбарлари ва мутахассисларининг - бириктирилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолиси олдида, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг - халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериш тизими Тартибини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин;

Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмларини ушбу қарорнинг 1 - 4-иловаларидан келиб чиққан ҳолда, бир ой муддатда қайта тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари ва оилавий поликлиникалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг тўлиқлиги ва сифатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги, тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш тизимини ўз ичига оладиган Низом лойиҳасини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда ушбу тизимнинг 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб амалиётга киритилишини назарда тутсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари штат нормативларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

уч ой муддатда Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини ўз касбига содиқ ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини сифатли даражада таъминлашга қодир бўлган малакали тиббиёт кадрлари билан тўлдириш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш штатдаги ходимларнинг амалдаги умумий сони ҳамда 2017 йилда Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини сақлаб туришга ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:

профилактика ва патронаж ишларини ҳамда бириктирилган аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш учун ҳар бир оилавий поликлиникани ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникаларини иккита махсус автомобиль билан таъминласин;

ҳар йили муассасанинг режадаги қувватига мувофиқ ҳар бир поликлиникага бириктирилган аҳоли сонини тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аҳоли олдида ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларидаги ҳисоботлари якунлари бўйича бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами хизматини такомиллаштириш юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирларининг мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича 7-иловага мувофиқ махсус комиссия ташкил этилсин.

Қуйидагилар комиссиянинг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолатини пухта ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўриш, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аҳолига тиббий хизматларнинг ўз вақтида кўрсатилиши, сифати ва самарадорлиги юзасидан шахсий масъулиятини ошириш чораларини кучайтириш;

Тошкент шаҳри фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам кўрсатиш, энг аввало, йўл қўйиб бўлмайдиган совуққонлик, фуқароларнинг асосланган талабларига юзаки муносабатда бўлишнинг, тиббиёт ходимлари томонидан ўз касбий вазифалари виждонан бажарилмаслиги аниқланган ҳолатлари бўйича тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда улар юзасидан таъсирчан чоралар кўриш;

2017-2018 йиллар якунлари бўйича тўпланган ижобий тажрибани республикамизнинг бошқа шаҳарларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида аниқ таклифлар киритиш.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиниканинг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Оилавий поликлиника





































Умумий амалиёт врачи кабинетлари

Бош тиббиёт ҳамшираси кабинети

Молия-бухгалтерия хизмати

Профилактика ва патронаж хизмати


Терапевт кабинети

Рўйхатга олиш кабинети

Кадрлар бўлими

Тез тиббий ёрдам кичик станцияси пункти

Педиатр кабинети

Муолажа  кабинети

Функционал диагностика бўлими

Хўжалик бўлими

Акушер-гинеколог кабинети

Вакцинация кабинети








Клиник-биокимё лабораторияси







Хирург кабинети

Тиббий статистика кабинети




















Офтальмолог кабинети

Физиотерапия кабинетлари

Кундузги стационар бўлими

























Оториноларинголог кабинети

Ўқув хонаси








































Невролог кабинети

Марказлаштирилган стерилизация бўлими








































Иммунолог кабинети

Дорихона














































Инфекционист кабинети
































































Стоматолог кабинети











































       

Изоҳ: зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиника тузилмасига тасдиқланган штат нормативлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш хуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039 қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги туман марказий

кўп тармоқли поликлиникасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Тошкент шаҳридаги туман марказий кўп тармоқли поликлиника




























Мутахассислар кабинетлари


1. Кардиолог

2. Пульмонолог

3. Отоларинголог

4. Гематолог

5. Эндокринолог

6. Ревматолог

7. Невролог

8. Аллерголог

9. Гастроэнтеролог

10. Инфекционист

11. Хирург

12. Онколог

13. Травматолог-ортопед, рабиолог

14. Уролог

15. Офтальмолог

16. Акушер-гинеколог

17. Стоматолог

18. Педиатр

19. Терапевт

20. Болалар отоларингологи

21. Болалар гастроэнтерологи

22. Болалар хирурги

23. Болалар инфекционисти

24. Болалар кардиоревматологи

25. Болалар невропатологи

26. Болалар гинекологи

27. Умумий амалиёт врачи

28. Ўсмирлар врачи

29. Болалар эндокринологи

30. Болалар офтальмологи

31. Болалар психоневрологи

32. Иммунолог

33. Логопед

34. ВМК мутахассиси - врач


Поликлиника мудирининг ўринбосари - Оилавий поликлиниканинг мувофиқлаштирувчиси

Бош тиббиёт ҳамшираси

Диагностика бўлими

Рўйхатга олиш кабинети

Клиник-биокимё

лабораторияси







Таълим муассасаларига тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлими

Муолажа кабинети

Функционал диагностика кабинетлари (ЭКГ, УЗИ, ЭЭГ, РЭГ, ЭхоЭГ, эндоскопия ва бошқалар)

Эмлаш кабинети

Тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш бўлими

Тиббий статистика кабинети

Рентген-диагностика ва флюорография кабинети

"Саломатлик" маркази

Физиотерапия кабинетлари

Кадрлар бўлими

Кундузги стационар

Ўқув хонаси

Молия-бухгалтерия хизмати

Профилактика ва патронаж хизмати

Марказлаштирилган стерилизация бўлими







Пулли хизматлар бўлими





















Тез тиббий ёрдам кичик станцияси пункти















Хўжалик хизмати






















   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039 қарорига

5а-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам чақирувларига хизмат кўрсатиш

ҳамда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари,

стационар тиббиёт ташкилотлари ва тез тиббий ёрдам

хизмати ўртасида ахборот айирбошлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

1-босқич

Аҳоли, ИИВ ва ФВВ шошилинч хизматлари


     

Чақирувларни тез тиббий ёрдам станцияси марказий диспетчерлик хизмати томонидан қабул қилиш.

        






2-босқич

Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам марказий диспетчерлик станцияси


       

1. Чақирувларни қабул қилиш протоколига мувофиқ диспетчер бемор ҳолатини аниқлайди ва чақирувни:

а) тез тиббий ёрдам кичик станциясига (кеча-кундуз давомида);

б) оилавий поликлиникага (иш кунларида - соат 8-00 дан 20-00 гача) юборади.

        






3-босқич

Чақирувга борадиган тез тиббий ёрдам бригадаси


           

1. Манзил бўйича беморга тез тиббий ёрдам чақирувига боришни таъминлайди.


2. Тегишли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади ва, зарурат бўлганда, беморни тегишли тиббиёт стационар муассасасига жойлаштиради.


3. "Хабар варақаси"ни икки нусхада тўлдиради, унинг бир нусхасини беморга ёки унинг қариндошларига, иккинчи нусхасини эса тегишли оилавий поликлиникага - бемор ҳолатининг кейинги назоратини амалга ошириш учун тақдим этади.

          





Оилавий поликлиника ёки туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси


         

1. Чақирувни ҳисобга олади ва иш вақтида хизмат кўрсатиш учун патронаж тиббий ҳамширани ёки ушбу участкага бириктирилган умумий амалиёт шифокорини юборади.


2. Патронаж тиббиёт ҳамшираси ёки умумий амалиёт шифокори зарур тиббий ёрдам кўрсатади.


3. Зарурат бўлганда, вақти-вақти билан хонадонига бориш учун бемор ҳисобга олинади.







4-босқич

     

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, республика кўп тармоқли поликлиникалари, ИТИ ва ОТМ клиникалари, шаҳар клиник ва ихтисослаштирилган шифохоналари, туғруқ комплекслари

      


      

1. Зарур ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатади (амбулаторияда ёки стационар шароитда).


2. Тиббиёт ташкилоти раҳбарияти беморнинг касаллик тарихидан кўчирмани уч кун муддатда тегишли туман марказий кўп тармоқли поликлиникасига тақдим этади.

       






5-босқич

Туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси


     

Келгусида беморнинг аҳволини назорат қилишни таъминлаш учун тегишли оилавий поликлиникани белгиланган тартибда хабардор қилади.

     


             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039-сонли қарорига

5б-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам чақирувларига хизмат кўрсатиш

СХЕМАСИ





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039-сон қарорига

5в-ИЛОВА



Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари,

стационар тиббиёт ташкилотлари ва тез тиббий

ёрдам хизмати ўртасида ахборот айирбошлаш

СХЕМАСИ

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тошкент шаҳри бирламчи тиббий-санитария ёрдами

муассасалари, шунингдек уларни фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларига бириктириш

Поликлиника


Юридик манзили


Ўзини ўзи бошқариш

органининг номи


МИРОБОД ТУМАНИ

7-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

1-сон оилавий поликлиника

Чехов кўчаси, 6-уй

Мовароуннаҳр


Мингўрик


Афросиёб


Авлоний


Миробод


Янги Миробод


Салар


Фаровон (Ўзбекистон)


Лолазор (Боғишамол)


Ат-Термизий


Шароф Рашидов


Ойбек


Байналминал


2-сон оилавий поликлиника

Қўйлиқ 3-мавзеси, 29а-уй

Олтинкўл


Қорасув


Янги Қўйлиқ


Толариқ


Зиёнур (Олмазор)


Юксалиш (Мустақиллик)


Оқ уй


Файзиобод


Билимдон


Чинор


Парвона


Қўйлиқота


Баратхўжа


Баёт (Матонат)


3-сон оилавий поликлиника

8 март кўчаси, 58-уй

Тонг юлдузи (Шарқ Юлдузи)


Янги замон


Истиқлолобод


Иноқобод


Темирйўлчилар


Фурқат


Фитрат


Банокотий


Биродарлик


Наврўз


Заминобод (Дўстлик)


Саракўл


МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ

5-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

4-сон оилавий поликлиника

Қаландар кўчаси, 2-уй

Гулистон


Олмачи


БИЙ


Сайрам


Алпомиш


Бўз-2


Элобод


Олий ҳиммат


5-сон оилавий поликлиника

Пушкин кўчаси, 42-уй

Шаҳрисабз


Нур


Оқибат


Лашкарбеги


Мустақиллик


Салар


6-сон оилавий поликлиника

М. Терез кўчаси, 10-уй

Камолот


Мунавварқори


Аҳиллик


Уйғониш


Азамат


Шалола


Бешкапа


Тракторсозлар


Юзработ


Аҳмад Югнакий


Ал-Фаробий


Ҳумоюн


7-сон оилавий поликлиника

Рахматуллин кўчаси, 218-уй

Шаҳриобод


Ҳ. Абдуллаев


Баҳор


Умид


Олимлар


Катта Яланғоч ота


Феруза


Навниҳол


8-сон оилавий поликлиника

Матқобулов кўчаси, 40-уй

Шукур Бурхон


Алишер Навоий


Катта Қорасув


Катта Олтинтепа


Наврўз


Авайхон


Янги авайхон


Гулсанам


Султония


Чимён


Шўртепа


Олтин тепа-10


Нодирабегим


Яланғоч


9-сон оилавий поликлиника

Пушкин кўчаси, 79-уй

Турон


Оққўрғон


Дархон


М. Исмоилий


Ҳ. Олимжон


Улуғбек қўрғончаси


СИРҒАЛИ ТУМАНИ

8-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

Кўп тармоқли марказий поликлиника

Спутник-5, 24-уй

Ал-Фарғоний


Виқор


Йўлдош


Ерқин ҳаёт


Чорбоғ


Чароғон


Дўстлик


Навқирон


Олчазор


Дарё бўйи


Хонобод


Қурувчилар


Нилуфар


Софдил


Олчазор


Иттифоқ


10-сон оилавий поликлиника

Шокир ариқ кўчаси, 18-уй

Ҳабибий


Меҳригиё


Мададкор


Зийнат


Эзгулик


Янги Сергели


Соҳибқирон


Нурҳаёт


Ўзгариш


Саҳоват


Қипчоқ


11-сон оилавий поликлиника

Чоштепа кўчаси, 147-уй

Чоштепа


Навоий


Нўғайқўрғон


12-сон оилавий поликлиника

Қўйлиқ мавзеси, 5-даҳа, 28-уй

Шукрона


Зиёкор


Халқобод


Маданият


Асробод


Қўшқўрғон


13-сон оилавий поликлиника

Авиасозлар шаҳарчаси, 130-уй

Учувчилар


Олтин водий


Қумариқ


ОЛМАЗОР ТУМАНИ

2-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

14-сон оилавий поликлиника

Сағбон кўчаси, 1-уй

Эски шахар


Қўштут


Чустий


Чиғатой Дарбоза


Ҳофиз Кухакий


Гузарбоши


Хастимом


Исмоил Шоший


15-сон оилавий поликлиника

Каланов кўчаси, 1-уй

Истиқбол


Бўстон


Шодиёна (Шодлик)


Тепагузар (Обод)


Табассум


Ғалаба


Умид


Ғ. Ғофуров


Пахта


Олимпия


16-сон оилавий поликлиника

М. Каримов кўчаси, 6-уй

Жийдали


Хислат


Беруний


Шифокор


Олимпия


Мирзо Ғолиб


Чиғатой оқтепа


17-сон оилавий поликлиника

Сағбон кўчаси, 225-уй

Зиё


Чимбой


Гузарбоши


Ғаъни Аъзамов


Ачаобод


Гуручариқ


Бўстон


Истиқлол


Университет


18-сон оилавий поликлиника

Беруний кўчаси, 371-уй

Қуёш (А. Навоий)


Чиғатой Оқтепа


Орзу (Беруний)


Университет


Мирзо Ғолиб


Аплон


Чустий


Зиё


19-сон оилавий поликлиника

Ғ. Ғулом кўчаси, 271-уй

Чилтуғон


Хончорбоғ


Мискин


Намуна


Гуручариқ


Хазрати Имом (Истиқлол)


Қорасарой


Себзор


Юқори Себзор


Янги Себзор


20-сон оилавий поликлиника

Қорақамиш 1/2, 2-уй

Қичқириқ


Исломота


Тараққиёт


Олтинсой (Навбаҳор)


Чуқурсой


Гулсарой (Дўстлик)


Иброҳимота


Гулзор


Мискин


21-сон оилавий поликлиника

Генерал Ғофуров кўчаси, 159-уй

Пахта


Мойариқ


Янги Тошкент


Гулзор


Ниҳол


Аҳил


Бешқўрғон


Шон-шуҳрат


Мустақил


Ёшлик


Чаманбоғ


УЧТЕПА ТУМАНИ

4-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

Кўп тармоқли марказий поликлиника

Чиланзор, 25-мавзе, 47-уй

Катта Қаъни


Қозигузар


Ватан


Найман


Чўлпонота


Ватанпарвар


Нуробод


Ҳамдўст


Ширин


А. Соғуний


Дийдор


Ал-Хоразмий


Диёробод


Фозилтепа


Ўрикзор


Зарафшон


Кўксарой


22-сон оилавий поликлиника

З. Саид кўчаси, 237-уй

Шарқ гули


Боғичинор


Тақачи


Учтепа


Оқмачит


Қуйи Дархон


Хуршид


Шафтолизор


Ҳожиобод


Бекобод


Истироҳат


Хондамир


Зулфизар


Жарбулоқ


Ўткир


Ибрат


Беш қайрағоч


Қор ёғди


Кўркамобод


23-сон оилавий поликлиника

Саккокий кўчаси, 4а-уй

Кўкча оқтепа


Абдулла Қодирий


Давлатобод


Латиф Гузар


Хайратий


24-сон оилавий поликлиника

Чилонзор, 11-мавзе, 1в-уй

Кўрғонтепа


Хуросон


Тинчликобод


Фарҳод


Заргарлик


Тепақўрғон


25-сон оилавий поликлиника

Чилонзор, 14-мавзе, 17-уй

Кўхна чопон


Боғистон


Боғобод


Бирлик


Гузар


26-сон оилавий поликлиника

У. Зуфаров кўчаси, 14а-уй

Пахтакор


Нишоб ариқ


Шофайзбоғ


Дегрез


Шарқ юлдузи


Боғичинор


Кўкча оқтепа


ЯШНОБОД ТУМАНИ

3-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

Кўп тармоқли марказий поликлиника

Махтумқули кўчаси, 2-уй

Бойқўрғон


Тўйтепа


Чўлпон


Семурғ


Истиқлол


Дўстобод


Фидоийлар


Машинасозлар


27-сон оилавий поликлиника

Жарқўрғон кўчаси, 7-берк кўча, 3-уй

Янги давр


Асалобод


Жарқўрғон


Бешбола


Кўксарой


М. Ашрафий


Алимкент


Махмур


28-сон оилавий поликлиника

Шоҳсанам кўчаси, 2-тор кўча, 2-уй

Дилбоғ


Хосиятли


Янгиқўрғон


Донишманд


Ойдинкўл


Илтифот


Шоҳимардон


Шоҳсанам


Катта Янгиобод


Беҳизор


Тарновбоши


Янгинур


Нодира


29-сон оилавий поликлиника

Фарғона йўли кўчаси, 543-уй

Катта Қўйлиқ


Иқбол


Уйсозлар


Қўйлиқобод


Мумтоз


Ўрта масжид




Бунёдкор


30-сон оилавий поликлиника

Бирлашган кўчаси, 8-уй

Фазогир


Баркамол


Дилбоғ


Парвоз


Наврўзобод


Бирлашган


Бешариқ


Яшнобод


Авиасозлар


31-сон оилавий поликлиника

Лисунов кўчаси, 4-мавзе, 29-уй

Олмос


Ватандош


Амир Темур


Гўзал


Тонг


Тузел


Моҳинур


Ал-Бухорий


32-сон оилавий поликлиника

Мусахонов кўчаси, 8-уй

Ширинобод


Асалобод


Жўрабек


А. Яссавий


Маърифат


Бойсун


ЧИЛАНЗОР ТУМАНИ

9-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

33-сон оилавий поликлиника

Фарҳод кўчаси, 7-уй

Катта Қозиробод


Уйбиробод


Гавҳар


Навбаҳор


Бешқўрғон


Тирсакобод


34-сон оилавий поликлиника

Чилонзор, 2-мавзе, "Б" уй

1-Чарх камолон


Катта Чилонзор-1


Катта Чилонзор-2


Катта Чилонзор-3


Новза


Чилонзор


Катта Қозиробод


35-сон оилавий поликлиника

Чилонзор, 20-мавзе, 4а-уй

Ботирма


Меҳржон


Кичик хирмонтепа


Хирмонтепа


Шухрат


Катта хирмонтепа


Яккатуп


Бўрижар


Хайробод


Хонтўпи


Шарқ тонги


36-сон оилавий поликлиника

Муқимий кўчаси, 142-144-уй

2-Чарх камолон


3-Чарх камолон


Бешчинор


Катта олмазор


Бешёғоч


37-сон оилавий поликлиника

Турсунқулов кўчаси, 1-уй

Боғзор


Оқтепа


Лутфий


Қатортол


Нафосат


Қатортол-1


Кўтарма


Чўпонота


Халқлар дўстлиги


Дилобод


38-сон оилавий поликлиника

Алгоритм мавзеси, 18-уй

Шароф


Шарқ


Гулистон


Бектўпи


Баҳористон


Ал-Хоразмий


Шарқ тонги


39-сон оилавий поликлиника

Наққошлик кўчаси, 7а-уй

Катта Уйрабод


Наққошлик


Мевазор


2-Қатортол


Яккабоғ


Зарқўрғон


Навбаҳор


ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИ

1-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

Кўп тармоқли марказий поликлиника

Уйғур кўчаси, 305-уй

Катта ҳовуз


Оқ илон


Кўкча дарвоза


Шофойиз


Сархумдон


Янги шаҳар


Маннон Уйғур


Кўкча


Сузук ота


40-сон оилавий поликлиника

Ибн Сино мавзеси, 1-уй

Ибн Сино


Шодлик


Янги Жарариқ


Катта Жарариқ


Белтепа


Янги Белтепа


41-сон оилавий поликлиника

Ипакчи кўчаси, 75-уй

Ипакчи


Эски Жарариқ


Ўзбекистон


Зафаробод


Кўкча


42-сон оилавий поликлиника

З. Қобилов кўчаси, 14а-уй

Тахтапул


Жангоҳ


Лабзак


Мискин


Кўхота


43-сон оилавий поликлиника

Гулханий кўчаси, 12-уй

Катта оқ тепа


Маннон Уйғур


Каттабоғ


Самарқанд Дарвоза




Олимхўжаев


Бешёғоч кўчаси, 1-уй

Камолон


Камолон дарвоза


Янги камолон


Эшонгузар


Янгиобод


44-сон оилавий поликлиника

Боғ кўчаси, 35-уй

Кўкча маҳалласи


Обиназир маҳалласи


Боғкўча маҳалласи


Гулобод маҳалласи


Сархумдон маҳалласи


Янги шаҳар маҳалласи


45-сон оилавий поликлиника

Хувайдо кўчаси, 45-уй

Хувайдо


Бўстон


Ўзбекистон


Зафаробод


Тинчлик


Илғор


Жарариқ


46-сон оилавий поликлиника

Самарқанд Дарвоза кўчаси, 1-уй

Самарканд дарвоза


Новза


Олим Хўжаев


Зангиота


Янгиобод


47-сон оилавий поликлиника

Ц-14-мавзе,

17а-уй

Чақар маҳалласи


Чорсу маҳалласи


Қоратош маҳалласи


Гулбозор


48-сон оилавий поликлиника

Абай кўчаси, 5-уй

Шайхонтоҳур


Хадра


Ўрда


Жангоҳ


Ўқчи


Олмазор


ЮНУСОБОД ТУМАНИ

6-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

Кўп тармоқли марказий поликлиника

Юнусота кўчаси, 2-уй

Мурувват


Аҳмад Дониш


Беғубор


Ўзбекистон мустақиллиги


Янгиҳаёт


Шоштепа


Увайсий


Юртобод


Халқобод


Бободеҳқон


49-сон оилавий поликлиника

К. Зарипов кўчаси, 14-уй

Отчопар 1


Отчопар 2


Оқтепа


50-сон оилавий поликлиника

Марказ 6-мавзеси, 120-уй

Минор


М. Улуғбек


Ш. Шивли


Хиёбонтепа


Фирдавсий


Туркқўрғон


Бодомзор


Уста Ширин


51-сон оилавий поликлиника

А. Темур кўчаси, 117-уй

Анорзор


Шаҳристон


Ғайратий


Уста Ширин


Янги Ариқ


Ифтихор


Биллур


Ҳусниобод


Жомий


Адолат


52-сон оилавий поликлиника

Юнусобод 7-мавзе,

28а-уй

Биллур


Адолат


Қўшчинор


Мингчинор


Йўл айриқ


Туркистон


Астробод


Тикланиш


Исломбод


Собиробод


Уч қаҳрамон


Ҳасанбой


Шарқ ҳақиқати


Ҳамкоробод


Нурмакон


Каттаҳасанбой


53-сон оилавий поликлиника

Марказ 4-мавзеси, 24а-уй

Қашқар


Матонат


Буюк Турон


Минор


54-сон оилавий поликлиника

Марказ 3-мавзеси, 17-уй

Боғишамол


Акбаробод


Янгиобод


Юнусобод


Кулол Қўрғон


Аҳилобод


Боғиэрам


55-сон оилавий поликлиника

Ц-17 мавзеси, 3-уй

Қадрдон


Севинч


Юнусота


Беғубор


Меҳнатобод


56-сон оилавий поликлиника

Оққўрғон кўчаси, 42-уй

Обод


Фирдавсий


Бўз сув


Посира


Янги Тарнов


Боғибўстон


Бодомзор


БЕКТЕМИР ТУМАНИ

12-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

Кўп тармоқли марказий поликлиника

Водник мавзеси, 75-уй

Абай


Бектемир


Бинокор


Мажнунтол


Миришкор


Зилола


Роҳат


Ҳ. Бойқаро


Олтин Топган


Нурафшон


Чашма


Иқбол


ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ

10-сон тез тиббий ёрдам кичик станцияси

57-сон оилавий поликлиника

Бобур кўчаси, 6-уй

А. Авлоний


Тепа


Ўрикзор


Ракат


Ю. Ражабий


Туркистон


58-сон оилавий поликлиника

А. Қаҳҳор кўчаси, 44-уй

Бобур


Абдулла Қаҳҳор


Армуғон


Дамариқ


Муҳандислар


59-сон оилавий поликлиника

У. Носир кўчаси, 75а-уй

Яккасарой


Мерос


Тўқимачи


Муқимий


Муҳандислар


Қушбеги


Дилбулоқ


Бошлиқ


Армуғон


Ракат


Шоҳжаҳон


60-сон оилавий поликлиника

Шота Руставели кўчаси, 32-уй

Конституция


Х. Сулаймонова


Ю. Ражабий


Боғисарой


У. Носир


       

Изоҳ: Тошкент шаҳри ҳокимлиги, заруратга кўра, ушбу бириктиришга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 6 июндаги

ПҚ-3039 сон қарорига

7-ИЛОВА



Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи

тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш

тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг

самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг

касб масъулиятини ошириш чора-тадбирларининг

мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга

оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

1.

Юсупалиев Б.К.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, махсус комиссия раиси


2.

Усманов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳри ҳокими, махсус комиссия раисининг ўринбосари


3.

Хаджибаев А.М.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бош директори


4.

Лавозимига кўра

-

Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи


5.

Лавозимига кўра

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи


6.

Содиқов М.Ф.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи


7.

Лавозимига кўра

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи


8.

Султанов Д.Т.

-

Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станцияси бош врачи


9.

Азимов P.P.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси, махсус комиссиянинг масъул котиби.


           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 459-модда


















Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск