ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 й. 297-сон "Хоразм вилоятидаги "Нуриллабой" тарихий мажмуасини реконструкция ва реставрация қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2017 й.

N 297



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ "НУРИЛЛАБОЙ"

ТАРИХИЙ МАЖМУАСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ВА РЕСТАВРАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Хива шаҳрининг тарихий-меъморий ва туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, кенг жамоатчиликни халқимизнинг бой тарихий мероси, маданияти ва санъатининг ноёб намуналари билан таништириш, шунингдек, миллий маданият ва анъаналарни асраб-авайлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2017 йилда Хива шаҳридаги "Нуриллабой" тарихий мажмуасига кирадиган бинолар ва қурилмаларни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги объектларни, келгусида уларни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек, маҳаллий шароитларга асосланган ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр ва ҳунармандлар кўргазмаси билан бирга устахоналарини ташкил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига истисно тариқасида, ижара тўловининг ноль ставкаси бўйича ижарага берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига:

2017 йил 1 сентябргача қурилиш-монтаж ва қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларини ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга;

объектларни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича харажатларни ижара муддатидаги солиқ ҳисобот даврида чегириладиган харажатлар ҳисобига киритишга;

истисно тариқасида, объектларни келгусида учинчи шахсларга субижара шарти билан топширишга рухсат берилсин.


4. Қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларини бажариш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки - буюртмачи;

"ARX-DIZAYN SANATI" МЧЖ - бош лойиҳа ташкилоти;

"IJOD-IJOD" ХК - бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


5. Объектларни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишлари амалга оширилгандан сўнг келгусида ундан фойдаланиш ва таъминот харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ўз маблағлари, "Нуриллабой" мажмуасининг амалдаги фаолиятидан келиб тушадиган даромадлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги объектни қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек, бошқа ишларни бажариш ҳамда келгусида ундан фойдаланишда "Нуриллабой" мажмуаси объектларининг илмий, бадиий ва тарихий-маданий аҳамиятини сақлаб қолиш юзасидан назоратни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ буюртмачи ҳамда лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан объектларни реконструкция ва реставрация қилиш ишларини бажариш учун тартибга солинадиган нархлар бўйича металл прокати ва цемент ажратилишини таъминласинлар.


8. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида "Ўзмиллийбанк"ка, лойиҳа ва пудрат ташкилотларига кўмаклашишни;

"Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда объектларни зарур муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, сув ва канализация тармоқлари)га улашни;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда "Нуриллабой" ва "Ичан калъа" тарихий мажмуалари ўртасидаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлашни белгиланган тартибда таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 393-модда































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск