Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Хизмат турар жойлари /

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2017 й. 299-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 майдаги

299-сон қарорига

ИЛОВА



Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари

учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш,

фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлашни

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарорига мувофиқ жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари (кейинги ўринларда раҳбарлар деб аталади) учун ушбу қарор доирасида қурилаётган (кейинги ўринларда - хизмат уй-жойлари) хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талабларини бажариш хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлаш бўйича барча иштирокчилар учун мажбурий ҳисобланади.


3. Хизмат уй-жойларини қуриш, ободонлаштириш, тақсимлаш, кўчириб киритиш, фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлашни ташкил этиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ


4. "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ хизмат уй-жойлари, шунингдек сув таъминоти, канализация тармоқлари ва уларга олиб борадиган автомобиль йўлларини қуриш буюртмачиси, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ эса - бош лойиҳа ташкилоти ҳисобланади.

Хизмат уй-жойлари, шунингдек сув таъминоти, канализация тармоқлари ва уларга олиб борадиган автомобиль йўлларини қуриш бўйича бош пудрат ташкилотлари пудрат ташкилотларининг энг яхши таклифларини танлаш асосида, тендер савдолари ўтказилмасдан аниқланади.

"Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АК тегишли равишда хизмат уй-жойларининг электр, газ таъминоти ва алоқа тармоқларини қуриш бўйича буюртмачилар ҳисобланади.


5. Хизмат уй-жойларини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарори билан белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Хизмат уй-жойларининг ташқи сув таъминоти, канализация, электр ва газ таъминоти, алоқа тармоқлари ва автомобиль йўллари тегишли равишда марказлаштирилган капитал қўйилмалар, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилади.


7. Хизмат уй-жойларини қуриш учун қуйидаги намунавий лойиҳалар қўлланилади:

0,06 гектар ер участкасида жойлашадиган бир қаватли беш хонали уй-жойлар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари учун;

0,04 гектар ер участкасида жойлашадиган ва ҳовлисида қўшимча бинолари бўлган икки қаватли тўрт хонали уй-жойлар - туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлари учун.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда буюртмачига хизмат уй-жойларини қуриш учун хизмат уй-жойларини олувчилар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, қўшимча иншоотлар бўлмаган ва муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан тўлиқ таъминланган ер участкалари ажратилади.

9. Қурилиш вазирлиги "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК ва "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳа ечимларининг сифатли бажарилиши, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш, техник ва муаллифлик назоратини таъминлайди.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари хизмат уй-жойлари, шунингдек уларнинг муҳандислик-транспорт коммуникациялари қурилиши учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини тизимли асосда текширади.


3-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИ МАССИВЛАРИ

ҲУДУДЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ


11. Хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларини ободонлаштириш ишлари ободонлаштириш мақсадлари учун маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларини ободонлаштиришда юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларини ободонлаштириш ишлари, шунингдек ваколатли органлари ва ҳудудий ташкилотлар кўмагида ҳашарлар ўтказиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.


12. Туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари:

хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларида тегишли тартибни ва мазкур Низом ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари талабларининг қатъий бажарилишини;

хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларидаги барча турдаги яшил экинларни суғориш, парвариш қилиш ҳамда уларни янгилашни;

хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларининг тоза сақланишини таъминлаши шарт.


13. Ихтисослаштирилган санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларидан маиший чиқиндилар учун контейнерли ахлат тўплаш пунктларини ҳамда уларнинг ўз вақтида олиб кетилишини белгиланган тартибда ташкил қилади.



4-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИНИ

ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ


14. Қурилиши якунланган хизмат уй-жойлари қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилинади.

Қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини фойдаланишга қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қарорлари билан ишчи ва давлат комиссиялари ташкил этилади.

Комиссиялар таркиби шаҳарсозлик нормалари ва Қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш" ШНК 3.01.04-04 қоидаларига мувофиқ тузилади.


15. Қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини қабул қилишда аниқланган камчиликлар бош пудратчи ташкилот томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бартараф этилади.


16. Қабул комиссияси аъзолари қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини қабул қилишда техник шартлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек шаҳарсозлик норма ва қоидаларидан четга чиқишларни аниқлашган тақдирда қабул қилиш ҳужжати аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


17. Қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини қабул қилиш ишлари ниҳоясига етказилгач, қабул комиссияси раиси туман (шаҳар) ҳокимига комиссиянинг қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини ушбу ҳужжатни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун кўриб чиқишга киритади.


18. Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади.


19. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан ушбу уйларга эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш учун асос ҳисобланади.


5-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИНИ ЖИҲОЗЛАШ


20. Хизмат уй-жойлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозларининг минимал рўйхатига (кейинги ўринларда минимал рўйхат деб аталади) мувофиқ жиҳозланади.


21. Хизмат уй-жойларини жиҳозлаш учун мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозлари жойлардаги ижро ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан минимал рўйхат асосида сотиб олинади.


22. Зарурат бўлганда минимал рўйхатга киритилмаган мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик жиҳозлари хизмат уй-жойларида яшайдиган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинади.



6-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИШ


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатга киритилган жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари лавозимига кўра хизмат уй-жойларини олиш ҳуқуқига эга.


24. Хизмат уй-жойлари жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органлари биринчи раҳбарларининг қарори билан тақсимланади.


25. Қабул қилинган қарор асосида хизмат уй-жойлари баланс таъминотчиси раҳбарларга хизмат уй-жойи учун ордер беради ва бу ордер шартнома бўйича беғараз фойдаланиш учун тақдим этилган хизмат уй-жойига жойлашишда асос бўлади.

Ордер фақат ҳақиқатан бўш турган хизмат уй-жойи учун берилиши мумкин.

Ордерни олишда барча оила аъзоларининг паспортлари (туғилгани ҳақида гувоҳнома) ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлари тақдим этилиши керак.

Ордер бевосита хизмат уй-жой бериладиган раҳбарга топширилади.

Уй-жойни беғараз фойдаланиш учун бериш ва берилган хизмат уй-жойига кўчиб кириш тўғрисида шартнома тузилгандан сўнг ордер баланс таъминотчисига қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат сифатида сақлаш учун топширилиши керак.


26. Хизмат уй-жойи бериладиган раҳбар баланс таъминотчиси билан уй-жойни беғараз фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида шартнома тузади.

Шартномада томонларнинг ҳуқуқлари, мажбурият ва жавобгарлиги, шунингдек хизмат уй-жойини бериш, сақлаб туриш, фойдаланиш, таъмирлаш, кўчиб кириш ва қайтариш тартиби белгиланади.


27. Хизмат уй-жойлари жойлардаги ижро ҳокимиятининг тегишли органларига бириктирилади ва улар бўлинмайди, алмаштирилмайди ва хусусийлаштирилмайди.


28. Хизмат уй-жойларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уларни ижарага бериш тақиқланади.



7-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ,

УЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШ


29. Хизмат уй-жойларидан фойдаланадиган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари ушбу уйларни тегишли ҳолатда сақлаши шарт.

Хизмат уй-жойларининг яхши ҳолатда сақланиши учун масъулият раҳбар ва унинг оила аъзолари зиммасига юкланади.


30. Хизмат уй-жойларидан ушбу уйларда яшайдиган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан фойдаланилади, сақланади ва таъмирланади.


31. Хизмат уй-жойларини фақат белгиланган муддатларда, айрим ҳолатларда белгиланган муддатгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда мукаммал таъмирлашга йўл қўйилади.


32. Хизмат уй-жойлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукаммал таъмирланади.


33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари хизмат уй-жойларини мукаммал таъмирлаш ишлари буюртмачилари ҳисобланади.


34. Ташқи муҳандислик тармоқлари ва иншоотлардан "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" ва "Ўзбектелеком" АК ташкилотлари томонидан фойдаланилади ва сақланади.


8-БОБ. КЎРСАТИЛАДИГАН КОММУНАЛ

ХИЗМАТЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР


35. Хизмат уй-жойларида яшайдиган раҳбарлар коммунал хизматлар билан барча коммунал хизматлар турларини жисмоний шахслар (аҳоли) учун белгиланган тарифлар бўйича кўрсатиш ҳақида шартномалар тузади.


36. Кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар хизмат уй-жойларида яшаётган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартибда тўланади.

Раҳбарлар ёки уларнинг оила аъзолари уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини виждонан ва ўз вақтида тўлаши ва қарз ҳосил бўлишига йўл қўймаслиги лозим.


37. Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари хизмат уй-жойларида яшайдиган раҳбарлардан уй-жой-коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш шаклида қабул қилиши ва кейинчалик бу маблағларни коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳисоб рақамига уларнинг ёзма аризасига биноан ўтказиши мумкин.



9-БОБ. ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИДАН

КЎЧИРИБ ЧИҚАРИШ


38. Хизмат уй-жойларини раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари раҳбар эгаллаб турган лавозимдан бўшагач бўшатиши лозим.


39. Уй-жойни беғараз фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ва хизмат уй-жойидан раҳбар ва унинг оила аъзоларини кўчириб чиқариш тартиби шартнома билан белгиланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40. Хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этишда пайдо бўладиган келишмовчилик ва баҳслар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


41. Мазкур Низомнинг бажарилишини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат органлари ўз ваколатлари доирасида назорат қилади.


42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари

учун хизмат уй-жойларини қуриш, ободонлаштириш,

тақсимлаш, кўчириб киритиш, фойдаланиш,

сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ишларнинг

асосий турлари


Тадбирлар

Муддатлар

Масъул бажарувчилар

I босқич

Қуриш

1. Хизмат уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбектелеком" АК, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор идора ва ташкилотлар



2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарорида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилганини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачи, бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилот ўртасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва хизмат уй-жойларни қуриш учун шартномалар тузиш.


Хизмат уй-жойларини қуриш параметрлари аниқлангандан сўнг



3. Намунавий лойиҳаларни жой билан боғлаш ва хизмат уй-жойларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


Шартнома тузилгач ва биноларни лойиҳалаштиришга топширгандан сўнг



4. Хизмат уй-жойларини энг яхши таклифларни танлаш асосида пудратчи бош ташкилотларни тендер савдолари ўтказмасдан белгилаш ҳисобга олинган ҳолда қуриш.

Календарь жадвал бўйича



5. Ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмани марказлаштирилган капитал қўйилмалар, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари, шунингдек Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этиш.


Календарь жадвал бўйича

II босқич

Ободонлаштириш

1. Хизмат уй-жойларининг бош режаларини ҳисобга олиб, уларни ободонлаштириш ишларини бажариш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, ободонлаштириш бошқармаси, ихтисослаштирилган санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари, манфаатдор идора ва ташкилотлар



2. Массивларни маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун маблағ ажратиш.


Массивлар бош режалари тасдиқлангандан сўнг



3. Ландшафт дизайни, йўлаклар, ёритиш, яшил экинларни суғориш ва ўтказиш тизимлари тузилишини ҳисобга олиб, массивларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.


Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг

Календарь жадвал бўйича



4. Массивларни ободонлаштириш учун зарур ҳолатларда:

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағларидан фойдаланиш;

ваколатли органлар ва ҳудудий ташкилотлар кўмагида ҳашарлар ташкил этиш.


Зарурат бўлганда



5. Туманлар (шаҳар) ҳокимликларининг ободонлаштириш бошқармалари:

хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларида тегишли тартибни ва мазкур Низом ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари талабларининг қатъий бажарилишини;

хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларидаги барча турдаги яшил экинларни суғориш, парвариш қилишни таъминлайди.


Фойдаланиш даврида



6. Ихтисослаштирилган санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларида маиший чиқиндилар учун контейнерли ахлат тўплаш пунктларини ҳамда уларнинг ўз вақтида олиб кетилишини белгиланган тартибда ташкил қилади.


Фойдаланиш даврида

III босқич

Фойдаланишга топшириш

1. Қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини қабул қилиш комиссиясини ташкил этиш.


Қурилиш ниҳоясига етгунига қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, "Қишлоқ қурилиш инвест" ХК, манфаатдор идора ва ташкилотлар



2. Қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини расмийлаштириш ва тасдиқлаш.


Қурилиш ниҳоясига етгач



3. Ҳокимларнинг қурилиши якунланган хизмат уй-жойларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида қарорлар чиқариш.


Қабул қилиш далолатномаси тасдиқлангандан сўнг



4. Хизмат уй-жойлари кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.


Ҳокимлар қарорлари қабул қилингач

IV босқич

Жиҳозлаш

1. Хизмат уй-жойларини минимал рўйхатни ҳисобга олган ҳолда жиҳозлаш учун мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


Қурилиш ниҳоясига етгач

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, манфаатдор идора ва ташкилотлар



2. Хизмат уй-жойларини минимал рўйхат бўйича жиҳозлаш учун мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик буюмларини сотиб олиш.


Қурилиш ниҳоясига етгач



3. Зарур ҳолларда минимал рўйхатга киритилмаган мебель, маиший техника ва бошқа хўжалик буюмлари хизмат уй-жойларида яшайдиган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинади.


Зарурат бўлганда

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари

V босқич

Тақсимлаш ва кўчириб киритиш

1. Хизмат уй-жойларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тақсимлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.


Хизмат уй-жойлари фойдаланишга топширилгач

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, манфаатдор идора ва ташкилотлар




2. Қабул қилинган қарор асосида хизмат уй-жойи учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва ордер бериш.


Тақсимлагандан сўнг



3. Раҳбарлар ва хизмат уй-жойлари баланс таъминотчиси ўртасида ёллаш шартномасини тузиш.


Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг



4. Хизмат уй-жойларига жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзоларини жойлаштириш.


Шартнома тузилгач

VI босқич

Фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш

1. Хизмат уй-жойларида яшайдиган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари хизмат уй-жойлари ҳолатини тегишли равишда сақлайди.


2. Хизмат уй-жойларидан ушбу уйларда яшайдиган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан фойдаланилади, сақланади ва таъмирланади.


Хизмат уй-жойларидан фойдаланиш даврида

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари



3. Хизмат уй-жойларини фақат белгиланган муддатларда, айрим ҳолларда белгиланган муддатгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда мукаммал таъмирлашга йўл қўйилади.


Белгиланган муддатларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, "Ягона буюртмачи хизмати" ХК



4. Хизмат уй-жойлари маҳаллий бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукаммал таъмирланади.


Белгиланган тартибда

VII босқич

Коммунал хизматлар учун тўловлар

1. Хизмат уй-жойларида яшайдиган раҳбарлар коммунал хизматлар билан барча коммунал хизматлар турларини жисмоний шахслар (аҳоли) учун белгиланган тарифлар бўйича кўрсатиш ҳақида шартномалар тузади.


Хизмат уй-жойларидан фойдаланиш даврида

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари



2. Кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар хизмат уй-жойларида яшаётган раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.


Хизмат уй-жойларидан фойдаланиш даврида

VIII босқич

Кўчириб чиқариш

1. Раҳбар ва унинг оила аъзолари хизмат уй-жойини бўшатгани тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштириш.


2. Эгаллаб турган лавозимидан бўшаган раҳбардан хизмат уй-жойини қабул қилиб олиш.


3. Кўрсатилган коммунал хизматлар учун ҳисоб-китобларни таққослаш ва қарзларни тўлаш.


Лавозимдан бўшаганда

Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари

     





Низомга

2-ИЛОВА



Хизмат уй-жойларини жиҳозлаш учун

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган мебель,

маиший техника ва бошқа хўжалик буюмларининг

МИНИМАЛ РЎЙХАТИ

Т/р

Буюмлар номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


бир қаватли беш

хонали уй учун


икки қаватли тўрт

хонали уй учун


1.

Музлатгич


та

1

1

2.

Телевизор


та

1

1

3.

Икки кишилик кроват


та

1

1

4.

Бир кишилик кровать


та

3

2

5.

Ошхона мебели


тўплам

1

1

6.

Меҳмонхона учун стол (6 стул ва идиш-товоқлар шкафи билан)


тўплам

1

1

7.

Меҳмонхона учун юмшоқ мебель (диван ва иккита кресло)


тўплам

1

1

8.

Кийим шкафи


та

2

2

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 394-модда











































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск