ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 01.06.2017 й. 690-сон "Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2017 й.

N 690



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ТУМАНЛАРИ

ҲУДУДИДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ САҚЛАШ ЖОЙЛАРИНИ

ТАРТИБГА КЕЛТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4944-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 69-модда), Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган 2017 йил 30 мартдаги селектор йиғилишидаги топшириқларга, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 сентябрдаги 73-сонли баённомасига асосан, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Тошкент шаҳрида 2014 йил 31 декабрь ҳолатига автомототранспорт воситалари сони 353.912тани ташкил қилганини, 2017 йил 1 март ҳолатига 420.105тани ташкил қилиб, 66.193тага купайгани (19% ошган) сабабли, мавзелар ва маҳаллаларда автомототранспорт воситаларини тунаш билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бораётганлиги, шаҳарда жами 142та тўйхоналар ва 57та супермаркетлар (гипермаркетлар) фаолият юритиб келиб, уларнинг баъзиларида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойлари мижозлар автомототранспорт воситалари сонига етарли миқдорда ташкил этилмаганлиги оқибатида тирбандликлар вужудга келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдираётганини ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамғарма фонди Тошкент шаҳар бўлимининг таклифларини, шунингдек Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини бузилиши ҳисобига кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш масаласи брифинг ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг омма орасида муҳокама қилиниб, ижобий фикрлар билдирилганлигини инобатга олиб, маҳалла фуқароларига шароит яратиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, мавжуд тирбандликларни олдини олиш, мавзелар кесимида "Замонавий маҳалла" намунавий лойиҳаси асосида қурилиш ва кенг куламли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, шунингдек шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини бузилиши ҳисобига кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини бузилиши ҳисобига кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш тўғрисидаги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва "Маҳалла" ҳайрия жамғарма фонди Тошкент шаҳар бўлимининг таклифлари маъқуллансин.


2. Шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича иловага мувофиқ ишчи гуруҳини тузиш намунавий таркиби тасдиқлансин.


3. Туман ҳокимликлари, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (С.Мухтарходжаев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Тошкент шаҳар ИИББ (Б.Курбанов), "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими (Д.Миртоджиев) билан ҳамкорлиқда:

кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш ихтиёрини билдирган тадбикорлик субъектларини мурожаати ва лойиҳаларини инобатга олиб, улар томонидан таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳудудидаги шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича иловага мувофиқ ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилсин.


4. Туманларда тузилган Ишчи гуруҳларга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

туманлар ҳудудида жойлашган автомототранспорт сақлаш қурилмаларини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич олдириб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига жавоб берадиган биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуриш учун таклифлар киритиш;

профилактика инспекторлари ва барча туман ҳокимиятлари қошидаги гаражларни рўйхатга олиш унитар корхоналари раҳбарлари билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзоларига бириктирилган турар жой мавзелари ва маҳаллаларда автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини мониторингини ўтказиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаб, бартараф этиш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига жавоб бермайдиган автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини бузилиши оқибатида бўшатилган жойларда биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини қуришга тадбиркорларни жалб қилиш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда янги ташкил этилган кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;

бўшатилган ер майдонлари тўғрисида ва бартараф этилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига хар ҳафтада ахборот киритиб бориш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорликда шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормаларига жавоб бермайдиган автомототранспорт сақлаш жойларини бузилиши оқибатида бўшатилган ер майдонларида биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлган кўп қаватли автомототранспорт воситаларини сақлаш жойлари қурилиши ҳақида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;

йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш, аҳолига хизмат кўрсатишда янада қулайликлар яратиш мақсадида, туманлар ҳудудларида жойлашган савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет) ва тўйхоналар ён атрофидаги ҳудудларда 2017 йилнинг 31 декабрь кунига қадар автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини ташкил қилиш бўйича ўрнатилган тартибда тегишли чораларини кўриш;

савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет) ва тўйхоналар ён атрофидаги ҳудудларда автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини ташкил қилиш имконияти бўлмаган тадбиркорлик субъектларига фаолият турларини қайта ихтисослаштириш йўли билан тирбандликни бартараф этиш ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши мумкин бўлган таклифларни бериш.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мажмуаси:

туманларда тузилган Ишчи гуруҳлар томонидан уларга юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали бажарилиши назоратга олинсин ва Тошкент шаҳар ҳокимига ҳар ҳафта якуни бўйича ахборот бериб борилсин.


6. "Вечерний Ташкент" ва "Тошкент оқшоми" таҳририяти (А.Акромов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М.Асомов):

мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мажмуаси, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Абраров ва туман ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                          Р.Усманов



"Тошкент оқшоми", 2017 йил 5 июнь






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2017 йил 1 июндаги

690-сонли қарорига

ИЛОВА



Шаҳарсозлик қоидалари ва санитар нормалари

талабларига жавоб бермайдиган автомототранспорт

воситаларини сақлаш қурилмаларини ўрганиш ва

аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф

этиш бўйича ишчи гуруҳини намунавий

ТАРКИБИ

1.

Ишчи гуруҳ раиси


Туман ҳокими


2.

Ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари


Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш капитал қурилиш коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари


Ишчи гурух аъзолари

3.


Туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи


4.


Туман Солиқ бошқармаси бошлиғи


5.


Туман бош архитектори


6.


Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси вакили


7.


Туман Санитария эпидеомеолотя назорат маркази бош шифокори


8.


"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлими бошлиғи


         

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзоси янги ишга ўтган тақдирда ўрнига тайинланган раҳбарга унинг вазифаси юклатилинади.


















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск