язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2017 й. ПФ-5074-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-3932-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.06.2017 й.

N ПФ-5074



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2007 ЙИЛ 29 ОКТЯБРДАГИ

"ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПФ-3932-СОНЛИ

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2847-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-3932-сонли Фармони:


а) 2-бандининг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарманинг ажратиб берилган молиявий маблағларидан мақсадли, аниқ ва самарали фойдаланилиши устидан доимий асосда мониторингни амалга ошириб бориш";


б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги "2008-2017 йиллар" сўзлари "2008-2022 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 449-модда