ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2016 й. ПҚ-2693-сон "Жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2016 й.

N ПҚ-2693



ЖОЙЛАРДАГИ ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТ

ОРГАНЛАРИ ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ

ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН

ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИ ҚУРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қарорга ЎзР Президентининг 20.04.2017 й. ПҚ-2913-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган (ўзгартиришлар рус тилидаги матнга киритилган)



Тегишли хизмат уй-жой фондини яратиш ҳисобига жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органлари ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, айрим вазирликлар ва идораларнинг 2017-2018 йилларда жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун қишлоқ жойларда қўлланилаётган намунавий лойиҳалар бўйича хизмат уй-жойлари (кейинги ўринларда - хизмат уй-жойлари) қуриш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

2017-2018 йилларда жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун қишлоқ жойларда қўлланилаётган намунавий лойиҳалар бўйича хизмат уй-жойлари қурилишининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2017-2018 йилларда жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун қишлоқ жойларда қўлланилаётган намунавий лойиҳалар бўйича хизмат уй-жойлари қурилишини молиялаштиришнинг асосий манбалари 2-иловага* мувофиқ;

қишлоқ жойларда қўлланилаётган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган хизмат уй-жойларини лавозимига кўра олиш ҳуқуқига эга бўлган жойлардаги ижроия ҳокимият органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек давлат органлари ҳудудий (вилоят) бўлинмаларининг раҳбарлари учун - 0,06 га ўлчамдаги ер участкасида жойлаштириладиган бир қаватли беш хонали уй-жой биноси намунавий лойиҳа бўйича;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва туман (шаҳар) давлат органлари бўлинмаларининг раҳбарлари учун - ҳовли иморатлари бўлган, 0,04 га ўлчамли ер участкасида жойлаштириладиган икки қаватли тўрт хонали блокировка қилинган турар-жой биноси намунавий лойиҳа бўйича қурилиши амалга оширилади.


4. Қуйидагилар хизмат уй-жойлари қурилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

жойлардаги ижроия ҳокимият органлари раҳбарлари учун - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағларининг 2017 йил бошидаги бўш қолдиқлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига марказлаштирилган капитал маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Бош прокуратураси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари учун - бюджетдан ташқари ўз маблағлари.

Хизмат уй-жойларига сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, газ таъминоти, алоқа ва автомобиль йўллари тармоқларининг қурилиши марказлаштирилган капитал маблағлар, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг истисно тариқасида:

а) хизмат уй-жойлари, шунингдек уларга сув таъминоти, канализация ва автомобиль йўллари тармоқлари қуриш бўйича;

буюртмачи этиб - "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ;

бош лойиҳа ташкилоти этиб - "Қишлоқ курилиш лойиҳа" МЧЖ;

бош пудратчи ташкилотлар этиб - тендер (танлов) савдоларини ўтказмаган ҳолда, Қурилиш - пудрат ташкилотлари рўйхатига киритилган пудрат ташкилотлари томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида;

б) хизмат уй-жой биноларига электр таъминоти, газ таъминоти ва алоқа тармоқлари қурилиши бўйича:

буюртмачилар этиб - тегишли равишда "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АК;

бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари этиб - тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2017-2018 йиллардаги инвестиция дастурларида:

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари;

хизмат уй-жойларига сув таъминоти ва канализация тармоқлари қурилиши учун марказлаштирилган капитал маблағлар лимитларини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маҳаллий бюджетлар ҳисобидан жойлардаги ижроия ҳокимият органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қурилишини ишончли молиялаштириш манбалари билан таъминлашда Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига кўмаклашсин.


8. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона кўмитаси, Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик хизмати тегишли йилнинг 1 февралига қадар 30 фоизли бўнак ажратилишини инобатга олган ҳолда 2017-2018 йилларда "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг хизмат кўрсатувчи ваколатли банкдаги махсус ҳисоб-китоб варағига хизмат уй-жойлари қурилишини молиялаштириш учун маблағлар йўналтирилишини таъминласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасининг "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилган ҳолда бир ой муддатда хизмат уй-жойлари олувчиларнинг фаолият турига қараб қурилишлардан ҳоли ва муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан максимал даражада таъминланган ер участкалари ажратсин, кейинчалик бу ерлар хизмат уй-жойлари қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖга берилсин.


10. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари, шунингдек давлат органларининг худудий бўлинмалари қуриб битказилган хизмат уй-жойлари ўз вақтида қабул қилиниши, кейинчалик эса улар қатъиян мақсадли фойдаланилиши, сақланиши, белгиланган муддатларда жорий ва мукаммал таъмирлаб турилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарорида назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялар хизмат уй-жойлари қурилишида иштирок этаётган "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, пудрат, субпудрат, лойиҳа, ишлаб чиқариш, транспорт ҳамда бошка ташкилотларга жорий этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ, "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳа ечимларининг бажарилиши сифати устидан, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан давлат архитектура-қурилиш, техник ва муаллифлик назорати олиб борилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ ва "Ўзметкомбинат" АЖ буюртмачи ва бош лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича хизмат уй-жойлари ва уларга муҳандислик-транспорт коммуникациялари қурилиши учун тартибга солинадиган нархларда цемент ва металл прокати ажратиб берилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси хизмат уй-жойлари ҳамда уларга муҳандислик-транспорт коммуникациялари қурилишига ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини тизимли асосда текшириб турсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси О. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 12-сон, 434-модда






























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск