ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2017 й. 271-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2017 й.

N 271



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЯНГИ МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИ, КАРТОШКА, ПОЛИЗ

МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЗУМ ХАРИД ҚИЛИШ

ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2016 ЙИЛ

15 ИЮНДАГИ 206-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сон қарорига мувофиқ, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида контрактация шартномаларининг тузилиши ва уларнинг бажарилишини ҳисобга олиш ва мониторингини олиб боришнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 55-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси параметрларининг бажарилиши мониторингининг электрон тизимини халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 майдаги

271-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Янги мева-сабзавот маҳсулотлари,

картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан

давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"

2016 йил 15 июндаги 206-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш учун ҳудудий мева-сабзавот ярмаркалари ўтказилишини таъминласинлар".


2. Иловада:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошига "ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи бошқа ташкилотлар" сўзлари қўшилсин;


б) 9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш, шу жумладан ҳудудий мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш даврида, шунингдек ярмаркалар оралиғидаги даврда етказиб берувчилар билан тузиладиган контрактация шартномалари асосида амалга оширилади";


в) Низомга иловада:

VIII босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "Мева-сабзавот маҳсулотларини йўналишлар бўйича, шу жумладан қайта ишлаш, ғамлаш ва экспорт қилиш учун харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари" сўзлари "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан контрактлар" сўзлари билан алмаштирилсин";


қуйидаги мазмундаги XI-1 босқич қўшилсин:

   

"


XI-1 босқич


   

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ

  


Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш учун ҳудудий мева-сабзавот ярмаркалари ўтказиш


Ҳар йили ноябрь ойида






";

  

XV босқичнинг "Бажариш муддатлари" устунидаги "7" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 346-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 67-модда
































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск