ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирининг 09.06.2017 й. 71-сон "Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.06.2017 й. 1946-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2017 й.

N 1946-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.06.2017 й.

N 71


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия

ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС)

"Ижара ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сон "Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 220-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия

ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС)

"Ижара ҳисоби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:".


2. Миллий стандартда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Лизинг тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.";


б) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Молиявий ижарада ҳар бир ҳисобот даври учун молиявий ижара объекти бўйича амортизация ажратмаси каби харажатлар юзага келади. Молиявий ижара объектлари бўйича амортизацияни ҳисоблаш ижарачи (лизингга олувчи) томонидан Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар"га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) мувофиқ амалга оширилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 512-модда


































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск