ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Молия вазирлигининг 70-сон, Халқ таълими вазирлигининг 32-сон "Баркамол авлод" болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 06.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 13.06.2017 й. 2267-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2017 й.

N 2267-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.06.2017 й.

N 70

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.06.2017 й.

N 32


ҚАРОРИ



"Баркамол авлод" болалар марказларида

болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини

ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 10 августдаги 48 ва 23-сон қарори (рўйхат рақами 2267, 2011 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 400-модда) билан тасдиқланган "Баркамол авлод" болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

        





Қарорга

ИЛОВА



"Баркамол авлод" болалар марказларида болалар

ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш

ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Тўлов қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.".


2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар, шунингдек, "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тарбия муассасалари тарбияланувчилари тўловдан озод қилинади.

Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар ва тарбияланувчилар рўйхати имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тарбия муассасалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлими раҳбарлари билан келишилган ҳолда "Баркамол авлод" болалар маркази раҳбари томонидан тасдиқланади.".


3. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Тўлов сифатида тушган маблағлар:

тўгарак фаолияти учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар) харид қилишга;

маданий оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларга;

ўқувчилари республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар ва фестивалларда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган тўгарак раҳбарларини тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг беш, тўрт, уч баробари миқдорида моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 507-модда































Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск