Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2017 й. 370-сон "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2017 й.

N 370



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ БИОХИЛМАХИЛЛИК

ВА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекция фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Биоинспекция деб аталади) ва ҳудудий биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) малакали кадрлар билан тўлдирилишини, уларнинг зарур енгил ва махсус автотранспорт воситалари, мебель, асбоб-ускуналар, компьютер ва бошқа ташкилий техника, алоқа ва ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши таъминлансин;

ҳудудий инспекцияларни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш учун хоналар ажратсин;


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияни ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларини моддий-техник жиҳозлаш Дастурини тасдиқлаш учун уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, Низом қуйидагиларни назарда тутади:

Биоинспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолиятини молиялаштириш;

Биоинспекция ва унинг ҳудудий инспекцияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини, илмий-тадқиқот тадбирларини, шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари кадастрини юритиш тадбирларини молиялаштириш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқлаган шахсларни тақдирлаш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар;

бинолар ва иншоотларни капитал қуриш ва жорий таъмирлаш бўйича харажатлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тадбирлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Биоинспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолиятини ташкил этиш учун автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси учун лимитни назарда тутсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига ва Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 500-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 99-модда






















Время: 0.2440
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск