ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 й. 375-сон "Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2017 й.

N 375



ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига мувофиқ, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига йўналтирилаётган пул маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, республикада экологик хавфсизликни таъминлаш учун муҳим устувор йўналишларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг:

табиатни муҳофаза қилиш республика ва маҳаллий фондлари қолдиқ пул маблағларини Жамғармага йўналтириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бюджет ҳамда Илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш ва ташкилий тадбирлар дастурлари бўйича кредиторлар олдидаги қарзларини Жамғарма маблағлари ҳисобига қоплаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига ва Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 июндаги

375-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;

50 фоизи - республика бюджетига.";


б) 4 ва 5-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-иловада:


7-бандда:

"в" кичик банддаги "табиатни муҳофаза қилиш органлари" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг камида беш баравари миқдорини" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан камни" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш органлари" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошидаги "табиатни муҳофаза қилиш органлари билан" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг биринчи хатбошидаги "табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларига" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш органларининг" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.";


16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Юридик шахсларнинг турли ҳудудларда жойлашган бўлинмалари ва филиаллари юридик шахс ҳисобланмаган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлмаган тақдирда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини юридик шахслар тўлайдилар. Компенсация тўловлари юридик шахсларнинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари ва филиаллари жойлашган ҳудудлардаги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади.";


19-банддаги "табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органлари" сўзлари "экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга Б иловада:

"туман (шаҳар) маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш органига" сўзлари "маҳаллий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Табиатни муҳофаза қилиш органи инспектори" сўзлари "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи давлат инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин;

"МФОП бўлим бошлиғи" сўзлари "Компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушуми устидан назорат бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

ифлослантирувчи моддаларнинг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш сув қувурлари-канализация корхоналарига юкланади;

компенсация тўловлари сув қувурлари-канализация корхоналарининг махсус лабораториялари тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва компенсация тўловларини тўловчилар томонидан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади;

ифлослантирувчи моддаларнинг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун ундириладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига, шундан 60 фоизи республика бюджетига, 40 фоизи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади."


б) 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


2-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси деб юритилади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб юритилади) ҳудудий органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг биринчи хатбошидаги, 14, 24, 25, 28, 30, 31, 32, 40 ва 41-бандлардаги "Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


33-банддаги "Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органларининг Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат инспекциялари" сўзлари "Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банддаги "Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат инспекцияси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


Қоидаларга 3-иловадаги "Табиатни муҳофаза қилиш органи раҳбари" сўзлари "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):


а) 1-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

2

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси)


Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари бундан мустасно


50


Атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари


50

".

б) 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Давлат ўрмон фондига кирмаган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномалар беришдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади, унинг 60 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига, 40 фоизи - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 июндаги

375-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 20-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 10 январдаги 17-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 1-сон, 1-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 45-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й. 10-сон, 100-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 502-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 100-модда






































Время: 0.2070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск