ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 й. 376-сон "Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2017 й.

N 376



АЛОҲИДА МУҲИМ ИЖТИМОИЙ,

МАДАНИЙ ВА ТАРИХИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА

БЎЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ СОҲАСИДАГИ

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга йўналтирилган маблағлардан янада самарали фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек назарда тутилган ишларни бажариш сифати юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларнинг буюртмачиси функцияларини бажариш ва уларнинг амалга оширилиши сифатини назорат қилиш, шунингдек уларни ўз вақтида ишга тушириш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун халқаро грантларни, техник кўмаклашиш маблағларини, хайрия эҳсонларини, имтиёзли кредитларни, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитларни ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш;

алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини лойиҳалаштиришда лойиҳалаш ташкилотлари томонидан энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилишини таъминлаш, шунингдек юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини назорат қилиш.


3. Белгилансинки:

Дирекция томонидан амалга ошириладиган алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дирекциянинг банк ҳисоб рақамларида жамланадиган халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда молиялаштирилади;

Дирекцияни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ, шунингдек халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, хайрия эҳсонлари, имтиёзли кредитлар, шу жумладан хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан умумий тушумлар ҳисобига амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига жалб этиладиган маблағларни жамлаш учун Дирекциянинг миллий ва хорижий валютадаги 29801 - "мижозлар билан ҳисоб-китоблар" банк ҳисоб рақамларини уч банк куни мобайнида очишни таъминлаш тавсия этилсин.

Белгилансинки, Дирекция давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин жалб этиладиган маблағлар белгиланган тартибда Дирекциянинг асосий ёки тегишли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.


6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир ҳафта муддатда:

Дирекция белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Дирекциянинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган хона берилган ҳолда у Тошкент шаҳрида жойлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришда Дирекцияга кўмаклашсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 503-модда















































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск