Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2017 й. ПҚ-3051-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

12.06.2017 й.

N ПҚ-3051



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни изчил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш талабларига мувофиқ, шунингдек, ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Бош вазир ўринбосари - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси раҳбари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси - Ташқи иқтисодий фаолиятни, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозими.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тузилмасида:

Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

Инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторингини мувофиқлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўринбосарлари аппаратларининг тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси котибиятининг тузилмаси 16-иловага* мувофиқ;

Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасининг тузилмаси 17-иловага* мувофиқ;

Хўжалик фаолияти бошқармасининг тузилмаси 18-иловага* мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлинмалари: Умумий бўлим, Ахборот таъминоти ва компьютер тизимлари бўлими, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Назорат бўлими, Биринчи бўлим, Кадрлар бўлимининг тузилмалари 19 - 24-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига, Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан таъминланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги киритилаётган таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Р.В. Абдуқодиров):

бир ҳафта муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

10 кун муддатда - янгидан киритилаётган лавозимларнинг функционал вазифаларини тасдиқласин;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари билан биргаликда Ижро этувчи аппаратнинг ташкил этилган ахборот-таҳлил департаментларини ва бошқа таркибий бўлинмаларини чуқур махсус билимларга эга бўлган ва чет тилларини биладиган, департаментларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини юқори касбий даражада таъминлашга қодир бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритсин.


8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2016 йил 12 декабрдаги ПҚ-2671-сонли қарорининг 2-банди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 14 декабрдаги ПҚ-2679-сонли қарори 2-бандининг учинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилари, 3-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 4-банди, шунингдек, қарорга барча иловалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 7 апрелдаги ПҚ-2875-сонли қарорининг 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 493-модда



















































Время: 0.2093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск