ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2017 й. ПФ-5083-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.06.2017 й.

N ПФ-5083



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 12 июндаги

ПФ-5083-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига 1-илованинг рус тилидаги матнидаги "Наименование Базового вуза" устуни 2-бандидаги "Ташкентский университет информационных технологий" сўзлари "Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Тошкент ахборот технологиялари университетининг" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарорининг 8-банди биринчи хатбошидаги "Тошкент ахборот технологиялари университетида" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 2-иловаси "Высшие образовательные учреждения" устуни 37-бандидаги "Ташкентский университет информационных технологий" сўзлари "Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори 6-банди биринчи хатбошидаги "Тошкент Ахборот технологиялари университетига" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1 ва 2-иловалардаги "Ташкентский университет информационных технологий" блоки "Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий" блоки билан алмаштирилсин;


б) 3-иловадаги "Филиалы Ташкентского университета информационных технологий*" блоки "Филиалы Ташкентского университета информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий*" блоки билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида:


а) 9-банднинг учинчи хатбошидаги "Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илова рус тилидаги матнининг "Наименование и подведомственность высших образовательных учреждений" устунининг 43 - 47-бандлари "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 5-илова рус тилидаги матнининг "Наименование высших образовательных учреждений" устунининг 13, 45 - 49-бандлари "технологий" сўзидан кейин "имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 27 - 27г, 38 - 38г, 52 - 52г, 64 - 64г, 71 - 71г, 73 - 73г-иловаларнинг рус тилидаги матнининг номидаги "Ташкентского университета информационных технологий" сўзлари "Ташкентского университета информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 490-модда







































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск