Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.05.2017 й. 2883-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 08.04.2017 й. 7/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 12 майда 2883-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 8 апрелдаги

7/3-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган

юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка

тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик

субъектларига микрокредитлар ажратиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Микрокредит тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб олти ой мобайнида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўловлилик, муддатлилик, таъминланганлик, пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва қайтариш шартлари асосида энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда берилади.


2. Микрокредит қарз олувчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида белгиланган мақсадлар учун (савдо соҳаси ва умумий овқатланишдан ташқари) бир йиллик имтиёзли давр билан уч йил муддатга берилади.


3. Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.

Микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси оширилган тақдирда шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.


4. Имтиёзли давр ўрнатилган ҳолда берилган микрокредит бўйича асосий қарзни тўлаш имтиёзли давр тугагандан кейинги ойдан бошланади. Имтиёзли даврда микрокредит бўйича фақат фоизлар ҳисобланади ва тўланади.



2-БОБ. МИКРОКРЕДИТ ОЛИШ БЎЙИЧА БУЮРТМА

БЕРИШ ВА МИКРОКРЕДИТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Қарз олувчилар микрокредит олиш учун тижорат банкига буюртма тақдим этади. Буюртма Ўзбекистон Республикаси "Микромолиялаш тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.


6. Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

тегишли кредит таъминоти турларидан бири.


7. Қарз олувчи мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.


8. Қарз олувчилар буюртмани ахборот тизими орқали электрон шаклда беришлари мумкин.


9. Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги кредит таъминоти турларидан бири тақдим этилади:

мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

учинчи шахс кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.


10. Қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 20 баробаригача миқдорда ажратилган микрокредит ҳисобига олинган товарлар кредит учун таъминот сифатида ҳисобга олинади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда бўлган микрокредитлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунининг 11-моддасида кўрсатилган ваколатлари доирасида берган кафиллиги кредит таъминоти сифатида ҳисобга олинади.


11. Банк буюртмани олганидан сўнг уч иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва микрокредит бериш ёки микрокредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.


12. Буюртма банк томонидан кўриб чиқилаётганда қуйидагиларнинг таҳлили амалга оширилади:

буюртма берувчининг (қарз олувчининг) даромадлари етарлилигини аниқлаш;

буюртмада баён этилган маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги;

банк олдидаги мажбуриятларни буюртма берувчи (қарз олувчи) томонидан ўз вақтида бажариш имкониятининг мавжудлиги.

Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк буюртма берувчига (қарз олувчига) бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт.


13. Буюртмани кўриб чиқиш натижаларига кўра микрокредит бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк ва қарз олувчи ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилади ҳамда қарз олувчи томонидан тақдим этилаётган кредит таъминоти тури қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


14. Банк ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган шартнома Ўзбекистон Республикаси "Микромолиялаш тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.



3-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ БЕРИШ ВА СЎНДИРИШ


15. Шартнома тузилгандан ҳамда кредитнинг таъминоти расмийлаштирилгандан сўнг, қарз олувчига банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ҳисобварағи очилади.


16. Микрокредит қарз олувчига нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.


17. Қарз олувчиларга ажратилган микрокредит "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси"нинг (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мос баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.


18. Микрокредитни сўндириш муддатлари жадвал кўринишида шартномага илова қилинади.


19. Қарз олувчининг микрокредит бўйича ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини тўлаш учун маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ундирилади. Бунда дастлаб кредит бўйича ҳисобланган фоизлар, сўнгра кредит бўйича асосий қарз сўндирилади.



4-БОБ. МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


20. Тижорат банклари томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланилаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб доимий мониторинг ўтказилади. Мониторинг қарз олувчининг шартнома шартларини бажариши учун ёрдам кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.

Мониторинг натижасидан келиб чиқиб тижорат банки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходими билан биргаликда қарз олувчи иштирокида тегишли далолатнома тузилади.

Мониторинг давомида қарз олувчининг фаолияти билан боғлиқ барча ҳолатлар, шунингдек тақдим этилган гаров таъминотининг ҳолати қарз олувчи учун тижорат банкида очилган махсус жилдда тизимлаштириб борилади.


21. Микрокредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг бошқа мақсадда ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.


22. Қарз олувчи микрокредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини банк тасарруфига беришдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 351-модда



































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск